«Мардлик ва жасорат» дарс ишланмаси - Ta’lim / Образование

«Мардлик ва жасорат» дарс ишланмаси

Таълим муассасаларида май ойида ўтказиладиган “Мардлик ва жасорат дарслари”ни қуйидаги дарс ишланмаси асосида ўтказилиши ва тадбирларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилиши тавсия этилади.


Мавзу: Тинчлик учун курашмоқ керак (5-9-синфлар учун).
(Мардлик ва жасорат дарсларини ўтиш бўйича бир соатлик дарс ишланма)

Тинчлик учун курашиш, бу ҳаётни ўзимиз ҳимоя қилишимиз керак. Ҳимоя дегани – аввало, огоҳ бўлиш дегани.

Ислом Каримов

Мақсад:

Таълимий: Ўқувчиларга миллий армиямиз ҳамда унинг нуфузи, ҳарбий билим юртлар, ёшларга берилаётган имтиёзлар ҳақида маълумотлар, ҳамда сарҳадларимиз тинчлиги ва дахлсизлигини авайлаб-асраётган ҳарбийларимизга ҳурмат, мустақилликдан кейинги юртимиздаги эришилган ютуқлар ҳақида тушунчалар бериш.

Тарбиявий: Мавзу орқали ўқувчиларда Ватанга муҳаббат, ҳурмат, қадриятларни улуғлаш, ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш.

Ривожлантирувчи: Ўқувчиларда янгиланаётган жамият ишларида фаол қатнашиш ҳиссиётини пайдо қилиш.

Дарс шиори: Дунёда Ватан сўзидан азиз ва юракка яқин калом топилмагани каби, Ватан ҳимоячиси бўлишдан ортиқ шон-шараф ҳам йўқдир.

Дарс тури: Ноанъанавий.

Дарс методлари: Гуруҳларда ишлаш, суҳбат, баҳс-мунозаралар.

Дарс жиҳози: Ислом Каримов “Миллий армиямиз – мустақиллигимизнинг, тинч ва осойишта ҳаётимизнинг мустаҳкам кафолатидир”, “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарлари, мавзуга доир плакатлар тўплами, қоғоз ва маркерлар.

Ўқувчилар дарсдан олдин 3 гуруҳга бўлиниб, жойлашадилар.

  Дарснинг блокчизмаси

 

 

 

Дарс босқичлари

 

Вақт

 

Усуллар

1 Ташкилий қисм 3 дақиқа
2 Ўтилганларни такрорлаш 7 дақиқа Савол-жавоб, кластер, блиц-савол, тест
3 Янги мавзу устида ишлаш 17 дақиқа Маъруза, ақлий хужум
4 Янги мавзуни мустаҳкамлаш 15 дақиқа Савол-жавоб, кластер, блиц-савол, тест
5 Уйга вазифа 3 дақиқа

9 - май Хотира ва кадрлаш куни

Дарснинг бориши:

Дарс Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳиясини жонли ижро этиш билан бошланади.

Фаоллаштирувчи савол ва топшириқлар:

  • “Мустақиллик” сўзининг маъноси нима?
  • Қачон мустақилликка эришганмиз? Бу кун ҳозирда қандай нишонланади?
  • Мустақиллик шарофати билан юртимизда қандай ўзгаришлар рўй берди? Бу саволга жавоб беришда плакатлардан фойдаланинг.
  • “Тинчлик учун курашиш” деганда нимани тушунасиз? Бунинг учун сиз қандай ишларни амалга оширишингиз керак?

 

Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idumuz

Facebook даги гуруҳимизга қўшилинг

Leave a Reply