География фанидан 1 соатлик дарс ишланмаси - Ta’lim / Образование

География фанидан 1 соатлик дарс ишланмаси

contour mapГеография фан ойлиги доирасида ўқитувчиларга қулайлик туғдириш мақсадида география фанидан «Жаҳон сиёсий харитаси» номли бир соатлик дарс ишланмаси эътиборингизга ҳавола этилмоқда. 


Дарснинг технологик харитаси

Мавзу: «Жаҳон сиёсий харитаси».

Мақсад ва вазифалар

Дарснинг таълимий мақсади: Сиёсий харита тушунчасининг маъноси, унинг шаклланиш босқичлари. Унга таъсир этадиган омиллар. Иккинчи жахон уруши ва 1991 йилдан кейинги узгаришлар. Мамлакатларнинг хилма хиллиги, мамлакатлар гурухлари ва микдори. Жахондаги энг ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларни ажрата олиш, давлатлар, уларнинг тузуми, бошкарув шакллари, маъмурий худудий тузилиш шакллари, халкаро иктисодий ва сиёсий ташкилотлар хакида ва бошқа хусусиятлар билан таништиришдан иборат.

Дарснинг тарбиявий мақсади: Ўқувчиларни ватанпарварлик ва ватанга мухаббат, миллий қадриятларга хурмат руҳида тарбиялаш.

Дарснинг ривожлантирувчи мақсади: ўқувчилар нутқи ва мустақил ишлаш ва фикрлаш қобилиятини ўстириш

Дарс жиҳози: 1990 йилгача бўлган даврни ўз ичига оладиган дунёнинг сиёсий харитаси; дарслик, доска, бур, тарқатма материаллар, жадваллар, персонал компьютер, проектор.

Услуб: Маъруза ва амалиётнинг уйғунлиги.
Шакл: Савол-жавоб. Жамоа ва кичик гуруҳларда ишлаш.
Восита: электрон ресурслар, дарслик, плакатлар; тарқатма материаллар.
Усул: Тайёр презентация ва слайд материаллари асосида.
Назорат: Оғзаки, савол-жавоб, муҳокама, кузатиш.
Баҳолаш: Рағбатлантириш, 5 баллик рейтинг тизими асосида.

дарснинг блок чизмаси

Ушбу мавзуда ўқувчилар диққатига қўйидаги жадвалларни мустаққил тўлдириш топширилади. Бундай топшириқлар дунё сиёсий картаси мавзусини мукаммал эгаллаш имкониятини беради.

Майдон и 3 млн кв.км. дан катта бўлган давлатларни қўйдаги жадвалда акс эттиринг.

Мамлакат номи пойтахти Қайси китъада Давлат тузуми
       

Майдони  энг кичик булган давлатлардан 10 давлатни қўйдаги жадвалда акс эттиринг.

Мамлакат номи пойтахти Қайси китъада Давлат тузуми
       
       

Денгизга  чикиш имкониятлари йук давлатлардан 20 та давлатларни қўйдаги жадвалда акс эттиринг.

Мамлакат номи пойтахти Қайси китъада Давлат тузуми
       
       


Қуйидаги  жадвални тўлдиринг унга ушбу давлат типларига мос келадиган давлатлардан  7 тасини ёзинг

М о н а р х и я Р е с п у б л и к а
Конститутцион манархия Мутлок монархия Унитар давлат Федератив давлат
       
       

Дарс жараёни:

Ўтган қўйи синфларда олган билимларни қуйидаги саволлар оркали текшириб кўрилади.(3 дақиқа)

Иқтисодий-ижтимоий география фани нимани ўрганади?
Мамлакатимиз Ўзбекистоннинг сиёсий картадаги ўрни?
Мамлакатимиз Ўзбекистонга таълукли куйидаги саволарни берилади:

Қачон мустакилликка эришган?
БМТ ташкилотига качон аъзо бўлган?
Ўзбекистоннинг иқтисодий жиҳатдан жаҳонда тутган ўрни хақидаги саволлар.

Ўқитувчи дарснинг мавзу ва максадларини эълон қилади.  (1 дақиқа)

Янги мавзу баёни  (15 дақиқа)

Ўкитувчи янги мавзу буйича тушунча беради.

Гурухларда ишни ташкил қилиш. (13 дақиқа)

Ўқитувчи синфнинг ҳолатига қараб ўқувчиларни 3 гурухга бўлади. Фойдаланиш зарур бўлган атлас ва қўшимча адабиётларни хар бир гурухга беради. Ўқувчилар адабиётлардан фойдаланиб албатта ўқитувчи ёрдамида жадваллар орқали ишлайдилар.

Тақдимот: хар бир гурухдан биттадан ўқувчи чиқиб бир бирига жадвал асосида саволлар берадилар. (5 дақиқа)


Муҳокама: (3 дақиқа)

Бугун сиз нималарни ўргандингиз?

БМТ нинг қароргохи кайси шаҳарда жойлашган?

Суверен давлатнинг асосий белгиси?

Ўзбекистон денгиз  ва океанга туташ булганида…

Унитар  ва федератив давлатнинг фарқларини айтиб беринг.

Уйга вазифа бериш ва баҳолаш. (5 дақиқа)

Изоҳ: Ўқитувчи ўқувчиларнинг варақларини тўлдириётганда бир-биридан сурашга даъват этиши керак ва ўқувчилар  ҳамкорликда вазифаларни бажараётганда уларнинг ўзаро мулоқот, бир-бирини тинглаш, ёрдам беришларини кузатиб бориши лозим. “Бир киши ҳамма учун, ҳамма бир киши учун” маъносида иш тутиши лозим.

Баҳолашда: Гурухдан хохлаган бир ўқувчини чиқариб жадвал асосида саволлар бериш ва шу натижага қараб синфдошлар ҳам баҳоланади ва баҳолар изоҳланиб, ўқувчилар рағбатлантирилади.

Фойдаланилган адабиётлар:

  1. 9- синф дарслиги.
  • Сиёсий харита.
  • Жаҳон мамлакатлари ҳақида интернат асосидаги маълумотлар.

Leave a Reply