«Касблар ичида энг улуғи» мавзусида тарбиявий соат (дарс ишланма) - Ta’lim / Образование

«Касблар ичида энг улуғи» мавзусида тарбиявий соат (дарс ишланма)

Замонавий дунёда жуда кўп турли касблар мавжуд. Улардан баъзилари яқинда, бошқалари Эса кўп йиллар олдин пайдо бўлган. Энг қадимги касблардан бири бу ўқитувчилик касбидир. Ушбу саҳифада 1-октябр – Ўқитувчилар ва мураббийлар кунига бағишланган «Касблар ичида энг улуғи» мавзусида 1 соатлик тарбиявий соат дарс ишланмаси билан танишиб чиқишингиз мумкин.

.


Касблар ичида энг улуғи мавзусида тарбиявий соат (дарс ишланма)


Мавзу: «Касблар ичида энг улуғи»

Мақсад:

Таълимий: ўқувчиларга мавзу бўйича янги билимлар бериш, билим ва малакаларини ошириш, ўқувчиларга ўқитувчилик касби нақадар улуғ ва машаққатли касби эканлиги ҳақида тушунча бериш;.
Тарбиявий: берилган расм ва саволлар устида ишлаш орқали ўқувчиларда Ватанга муҳаббат туйғусини шакллантириш;
Ривожлантирувчи: ўқувчиларни мустақил фикрлашга ўргатиш, нутқ маданиятини ривожлантириш, уларни ўзини-ўзи мустақил бўлишга йўналтириш, сезгирлик, топқирлик хусусиятларини ривожлантириш.


Ўзини ўзи ривожлантириш компетенцияси — доимий равишда ўз-ўзини жисмоний, маънавий, руҳий, интеллектуал ва креатив ривожлантириш, камолотга интилиш, ҳаёти давомида мустақил ўқиб-ўрганиш, ва мустақил қарор қабул қила олиш кўникмаларини эгаллайди;
Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси — жамиятда бўлаётган воқеа, ҳодиса ва жараёнларга дахлдорликни ҳис этиш ва уларда фаол иштирок этиш, ўзининг фуқаролик бурч ва ҳуқуқларини билиш, унга риоя қилиш, ва ҳуқуқий маданиятга эга бўлиш лаёқатларини шакллантиради.


Таълим тури: интерактив.
Дарс методи: Ақлий ҳужум, аралаш, интерфаол (гуруҳларда ишлаш, “ким эпчил-у, ким чаққон”, “кўрсам тезроқ ўрганаман”, “муаммо ва ечим” шу каби методлар).
Дарс жиҳози: Тарқатма материлаллар, дарслик, жадваллар, карточкалар.
Техник жиҳозлар: Компьютер, мультимедиа воситалари, проектор.
Таълим методи: оғзаки (суҳбат, савол-жавоб)

Машғулот тури: янги билим берувчи, билимларни мустаҳкамловчи, амалий, назарий, аралаш, ноанъавий, ананавий.

Машғулот услуби: тушунтириш, суҳбат, тезкор савол – жавоб, амалий мустақил ишлар бажариш, мунозара, муаммоли топшириқ, кўргазмали ва бошқалар. 


I. Машғулотнинг бориши:
Ташкилий қисм:
а) Саломлашиш, б) Давоматни аниқлаш, в) Журнални тўлдириш.

II. Ўтган мавзуни такрорлаш
Уйга вазифани сўраш: а) Савол – жавоб ўтказиш. б) Топшириқларни текшириш.

III. Янги мавзу баёни

Ўқитувчи:
Биз юртимизда янги авлод, янги тафаккур соҳибларини тарбиялашдек масъулиятли вазифани адо этишда биринчи галда ана шу машаққатли касб эгаларига суянамиз ва таянамиз, эртага ўрнимизга келадиган ёшларнинг маънавий дунёсини шакллантиришда уларнинг хизмати нақадар беқиёс эканини ўзимизга яхши тасаввур қиламиз. Бу ёруғ оламда ҳар бир одам ўзининг меҳрибон ота-онасига, устоз ва муаллимларга нисбатан ҳамиша миннатдорлик туйғуси билан яшайди.

Инсон ўз умри давомида қандай ютуқ ва натижаларга эришмасин, қаерда, қандай лавозимда ишламасин, мактаб даргоҳида олган таълим-тарбияси унинг етук шахс ва малакали мутахассис бўлиб шаклланишида улкан аҳамиятга эга экани шубҳасиз.

Шу нуқтаи назардан қараганда, маърифатпарвар боболаримизнинг фикрини давом эттириб, агарки дунё иморатлари ичида энг улуғи мактаб бўлса, касбларнинг ичида энг шарафлиси ўқитувчилик ва мураббийликдир, десак, ўйлайманки, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

sovety-molodim-uchitelyam

Таълим тизимига ўзларининг беқиёс хизматларини қўшган, мактабни улуғ даргоҳ деб, ҳисоблаган жадид боболаримиз ҳақида қисқача тўхталиб ўтиш бизнинг муқаддас бурчимиз. Ҳар доим ўқитувчилик касбимизда уларнинг руҳлари бизга мададкор бўлсин. Республикамиздаги жамики, барча ўқитувчи ва мураббийларга соғлик, куч-қувват ва келажагимиз бўлган ёшларни тарбиялашда улкан омадлар тилаб қоламиз.

IV. Якуний қисм:
Дарс якунида ўқувчилар билан биргаликда олган билимларни умумлаштирилиб, саволлар билан мустаҳкамланади.
Ўқувчилар рағбатлантирилади.


P.S. Тарбиявий соат дарс ишланмасини тўлиқ, 1 йиллик word вариантида юклаб олиш учун мурожаат қилинг:
Telegram: @NZA456
Телефон: +998905306866