Ўқитувчини ўқувчига қўйган баҳосига ота-она аралашишга ҳаққи борми? - Ta’lim / Образование

Ўқитувчини ўқувчига қўйган баҳосига ота-она аралашишга ҳаққи борми?

Ассалому алайкум, ўқитувчини ўқувчига қўйган баҳосига, ота-она аралашиши мумкинми? Ўқитувчи ўзини бу ҳолатда қандай ҳимоя килиши керак?


O‘qituvchini o‘quvchiga qo‘ygan bahosiga ota-ona aralashishga haqqi bormi?

Ҳуқуқшунос жавоби:

❗️Агар ўқитувчи ёки бошқа шахс дарсингизга ҳалал берса ёки унинг сизнинг ўқувчиларни баҳолашингизга аралашда улар учун маъмурий жавобгарлик бор.

Маъмурий жавогарлик тўғрисдаги кодекснинг 197-5-моддасига мувофиқ таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш:
— фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 7 бараваригача;
— мансабдор шахсларга эса — 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

✅ Бу ҳолатда ўқитувчи ота-онанинг ҳаракатлари устидан туман ИИБга мурожаат қилиш керак.

манба

 


🔥2.0 K marta ko‘rildi