Cинф раҳбарлари учун “Тарбиявий соат” иш режаси (10 синф) - Ta’lim / Образование

Cинф раҳбарлари учун “Тарбиявий соат” иш режаси (10 синф)

Мазкур саҳифада бугунги кунда синф раҳбарлари учун амалий ва услубий ёрдам сифатида, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб вазирлигининг 2023 йил 27 июндаги 190 сонли буйруғига 4-илова этиб тасдиқланган, 10 синфга мўлжалланган “Тарбиявий соат”ларнинг иш режаси тавсия этилади. Саҳифа сўнгида тарбиявий соат иш режасини юклаб олишингиз мумкин.


Sinf rahbarlari uchun Tarbiyaviy soat ish rejasi (10 sinf)

Синф раҳбари – Таълим муассасасининг тарбиявий тизимидаги таянч педагоглардан бири бўлиб, ўзига бириктирилган синф ўқувчиларининг амалда белгиланган таълим ва тарбия олишларини ташкил этади.

Умумтаълим мактабларининг 1-11 синф ўқувчилари учун ишлаб чиқилган “Тарбиявий соат” машғулот ишланмаларида мазмунан ўқувчиларда тарбиявий-ахлоқий ҳислатларини шакллантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида, донолар ҳикматлари ва миллий қадриятларимизга ҳурмат, болалар ҳуқуқлари, табиатни асраш, сўзлашув ва муомала одоби, китобни севиш, юртимизда нишонланадиган умумхалқ байрамлари, муҳим саналар ва фан ойликларини ўтказишда нималарга эътибор бериш билан бир қаторда, касб танлашга йўналтирилган бўлиб, мақсад битирувчиларни касб танлашда тўғри қарор қабул қилишга ундайди.

Тарбиявий соатларни қуйидаги тартибда ташкил қилиш мумкин:

Кун шиори:

I. Кириш;

II. Асосий қисм: маъруза, гуруҳлар иши;

III. Якуний қисм.

Синф соатида фойдаланиш учун адабиётлар жамланмаси, мавзуга доир адабиётлар кўргазмаси ташкил этилади. Жараённи очиқ мулоқот, давра суҳбати, баҳс-мунозара, тренинглар ва бошқа ҳар хил ноананавий тарзда ташкил этилиши мумкин.


 



🔥7.5 K marta ko‘rildi

Leave a Reply