Синф журналини юритиш буйича тавсиялар (электрон журнал намунаси) - Ta’lim / Образование

Синф журналини юритиш буйича тавсиялар (электрон журнал намунаси)

Синф журнали – Давлат таълим стандартлари ҳамда ўқув дастурларининг бажарилишини акс эттирувчи давлат ҳужжати ҳисобланади. Мактаб директори ва директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари синф журналининг тўғри юритилишини доимий равишда назорат қилиши ва бу ҳақда керакли саҳифаларда қайд етиб бориши зарур. Синф журнали бир ўқув йили учун мўлжалланган бўлиб, ҳар бир мактабда, ҳар бир синфда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган нусхада юритилади.


jurnal_small

Синф журналини юритиш ҳақида кўрсатмалар

1. Синф журнали Давлат таълим стандартлари ҳамда ўқув дастурларининг бажарилишини акс эттирувчи давлат ҳужжати ҳисобланади.

2. Мактаб директори ва директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари синф журналининг тўғри юритилишини доимий равишда назорат қилиши ва бу ҳақда 268-271—саҳифаларда қайд етиб бориши зарур.

3. Синф журнали бир ўқув йили учун мўлжалланган бўлиб, ҳар бир мактабда, ҳар бир синфда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган нусхада юритилади.

4. Параллел бўлган синфларнинг журналлари синф сонларидан ташқари ҳарфлар билан белгиланади. Масалан, V «А» синф, IX «Б» синф каби.

5. Синф ўқувчиларининг рўйхати алифбо тартибида, фамилия ва исмлари тўлиқ кўрсатилган ҳолда ёзилади.

6. Ҳар бир фан учун ўқув режасида ажратилган соатларнинг сонига қараб, бир йилга мўлжалланган саҳифалар бирдан ажратилади (шу жумладан, мактаб ихтиёридаги фанлар учун ҳам).

7. Синф журналидаги барча ёзувлар бир хил сиёҳда ёки шарикли ручкада аниқ ва эҳтиёткорлик билан ёзилади.

8. Ўқитувчи дарсда ўтилган мавзу ва уйга топширилган вазифаларни алоҳида ажратилган катакларга ёзиб бориши, ўқувчиларнинг дарсдаги давоматларини аниқлаши ва қайд этиб бориши зарур. Синф журналига ёзилмаган дарс учун ўқитувчига ҳақ тўланмайди. (!)

9. Ўқувчиларнинг дарсдаги давоматлари дарс бошланишида қуйидаги тартибда қайд этилади:
а) агар ўқувчи синфда бўлса, унинг дарсга қатнашганлиги тўғрисида синф журналига ҳеч қандай белги қўйилмайди;
б) агар ўқувчининг дарсга келмаганлик сабаби номаълум бўлса «-» белгиси, узрли боиса, «+» белгиси қўйилади;
д) дарс бошланишига кечикиб келганлиги учун «Ө» белгиси қўйилади.

10. Журналда «V-IX синф ўқувчиларининг билимлари сифатини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисида»ги низом асосида ўқувчиларнинг фойдаланган баллари ва аниқланган баҳолари қайд этиб борилади.

11. Фан ўқитувчиси белгиланган тартибда чораклик (ярим йиллик), йиллик (якуний) **баҳо ва йиллик рейтинг балларини аниқлайди ҳамда уларни тегишли устунларга қайд этади ва тагига имзо қўяди.

12. Синф журналида катакларига баллар ва аниқланган баҳоларни қайд этиш кетма-кетлиги қуйидагича:

5-8-синфлар учун: жорий ва оралиқ назоратлардаги баллар —► *чораклик (ярим йиллик) баҳолар —► босқичли назорат бали —► йиллик баҳо —► П-йиллик рейтинг бали.

9-синф учун: жорий ва оралиқ назоратлардаги баҳолар —► **чораклик (ярим йиллик) баҳолар —► йиллик баҳо —► якуний назорат бали —► якуний баҳо —► йиллик рейтинг бали.

13. «Дарсда нима ўтилди» ва «Уйга берилган топшириқ» деб кўрсатилган жойга ўтилган мавзу ҳамда уйга берилган топшириқ аниқ қилиб ёзилади. Жумладан,
а) ўтилган мавзуни ёзиш тартиби: Оддий касрларни кўпайтириш, «Бизнинг мактаб» мавзусидаги матнга режа тузиш ва ёзиш;
б) «Уйга берилган топшириқ» деб кўрсатилган жойга топшириқ саҳифаси ва машқ рақами ёзилади. Масалан, 42-бет. 77-машқ.

14. Синф раҳбари ҳар бир ўқув фани бўйича чораклик (ярим йиллик), йиллик (якуний баҳо) ва йиллик рейтинг балларини 224 235-саҳифаларда ажратилган бўш катакларга кўчириб ўтказади.

15. Синф раҳбари томонидан ўқувчининг хулқига (235-бет) қуйидагилардан бири қайд этилади: «намунали», «қониқарли», «қониқарсиз».

16. Синф раҳбари ҳар куни ўқувчилар томонидан қолдирилган дарслар сонини 236-255-саҳифаларга қайд этиб боради. 256-257-саҳифаларга чоракда ва йил давомида қолдирилган умумий дарслар сони қайд этилади.

17. «Педагогик кенгаш қарори» қисми «Босқичли (якуний) назорат асосида» (258-бет) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ўқувчиларни синфдан синфга кўчириш тартиблари ва якуний аттестациядан ўтказиш бўйича  йўриқномаси асосида тўлдирилади. Масалан, ўқувчи йиллик (якуний) баҳолари асосида «7-синфга кўчирилди» ёки «9-синфни тамомлади» деб ёзиб қўйилади.  Агар ўқувчи касаллик ва бошқа сабаблар туфайли босқичли (якуний) назоратдан ўта олмаса, «кузга қолдирилди» деб ёзилади ва фан номи саҳифада аниқ кўрсатилади. «Кузги босқичли (якуний) назорат асосида» (259-бет) устуни ҳам юқоридаги каби тўлдирилади. «7-синга кўчирилди»,  «9-синфни тамомлади» ёки «…» фанлардан иккинчи йилга қолдирилди» каби.

18. 260-261 -саҳифалар мактабга бириктирилган тиббиёт ходими ҳамда жисмоний тарбия ўқитувчиси томонидан, синф ишларини якунлаштириш варақаси (262-263-саҳифалар) ва синф ўқувчилари ҳақидаги умумий маълумот (264-267-саҳифалар) синф раҳбари томонидан тўлдирилади.

19. Синф журналининг сақланиш ва юритиш қоидалари юзасидан кундалик назорат олиб бориш, журнал саҳифаларини фанлар бўйича тақсимлаб чиқиш, саҳифаларга ўқувчилар рўйхатини ёзиш синф раҳбарига юклатилади.

20. Синф журнали қатъий назоратдаги мактаб ҳужжати ҳисобланиб, мактабда 75 йил (!) сақланади.

* Ҳафтасига 1 соатдан ортиқ ўқитиладиган ўқув фанлари бўйича чораклик, 0,5 ва 1 соат ўқитиладиган ўқув фанлари
бўйича ярим йиллик баҳолар аниқланади.

 

 

 

Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idum_uz

2 thoughts on “Синф журналини юритиш буйича тавсиялар (электрон журнал намунаси)

Leave a Reply