Бугунги кунда юртимизда таълим тизимида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар натижасида таълим муассасаларида фарзандларимизнинг таълим-тарбия олиши учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Бу каби қулайликлардан ташқари кадр масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Амалга оширилаётган ўзгаришлар “таълим соҳаси вакилларининг бугунги кун талабларига қай даражада жавоб беради?” деган долзарб саволни кун тартибига қўяди.
Келинг, ушбу мақола орқали таълим муассасаларидаги амалиётчи психологларнинг малакавий таснифи, вазифа ва мажбуриятларини таҳлил қиламиз. Бу таҳлилимиз билан қуйдаги саволларга ижобий ечим топсак ажаб эмас:
1.Амалиётчи психолог ўзи нима иш қилиши керак?
2. Ота-оналар фарзандининг таълим муассасаси психологи билан аълоқа ўрнатганми?
3.У мактаб ўқитувчиларига ҳам психологик ёрдам кўрсатаяптими?
4.Мактабларимизда психологлар тўлақонли фаолият юритаяптиларми?
5.Умуман психолог керакми мактабга?
Жаҳон педагогика тажрибасида болаларнинг мактабдаги таълимга тайёргарлигини аниқлашда асосан, психологлар муҳим рол ўйнайди. Улар болани мактабга қабул қилиш жараёнида бевосита иштирок этиб, боланинг нутқи, ривожланиш даражаси, билим ва малакалар кўламини тўлақонли аниқлаши лозим бўлади. Бунда Давлат таълим талабларига мос ҳолда ишланган тестлар кенг қўлланилади. Улар асосан – болаларнинг теварак – атроф (келгусида тарих, география, ижтимоий фанлар), табиат (физика, табиат, биология) ва математикадан ўзлаштирган элементар тушунча ва билимларини аниқлашда ёрдам беради.
Юртимизда жорий қилинган таълим тизимига эътибор қаратсак, кўп нарса аввало мактабгача таълим муассасаси тарбиячи ва амалиётчи психологлардан кўпроқ меҳнат ва эътибор талаб қилади.
Амалиётчи психолог. У ким ва нима иш килиши керак?
Чунки боғчадаги ҳар бир болада индивидуал хусусиятлар юзага чиқа бошлайди. Шунинг учун ҳар бир гуруҳдаги болалар билан алоҳида мулоқотда бўлиши уларни машғулотлар жараёнида кузатиши рўй бераётган ўзгаришларни аниқлаб ёзиб бориши лозим. Болани психик жараёнларини ривожланиш даражасини психолог тўғри баҳолай олиши учун албатта болага ташхис методикаларини қўллаши керак. Ҳозирги вақтда ташхис методикаларини тўғри одилона қўллаш психологдан маъсуллик билим ва тажрибалликни талаб этади. Болага тўғри ташхис қўйилсагина уларни ривожлантиришда ва мактабга тайёрлашдаги муҳим вазифаларни амалга оширилади. Боғча психологи ва мактаб психологи ҳамда бошланғич синф ўқитувчиси муносабатлари ҳар тарафлама узвий боғланган тарзда йўлга қўйилиши зарур. Мактаб психологи боғча психологи ёрдамига таянса болаларда адабтация ҳолати бир мунча енгил кечади. Бунинг учун боғча психологи ва мактаб психологи ўртасидаги ҳамкорлик режа асосида йўлга қўйилиши керак.
Мактабгача таълим муассасаси психолог болаларни ташхис қилиш ва ақлий фаолиятини ривожлантириш орқали кўникма ва малакаларини, қобилиятини, онги, тафаккур тезлигини ва бошқа барча психик жараёнларини аниқлаб олиши мумкин. Кейинчалик шу маълумотлар орқали мактаб психологи иш тутади ва ҳар бир болада содир бўладиган ўзгаришларни ташхис картага қайд этиб боради. Боланинг боғча пайти аниқланган қобилиятига алоҳида эътибор қаратиши, лозим бўлса боланинг шу қобилиятини ривожлантириши учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериши керак. Ушбу ҳолат кейинчалик бола мактабни тугатиб, коллежга ўтиш вақтида ҳам кузатилади. Лекин у пайтга келиб боланинг шахсий хусусиятлари, дунёқараши ва характери анча шаклланган бўлади. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак:
Мактаб психологининг лавозим мажбуриятларига қўйидагилар киради:
А) ўқувчилар (тарбияланувчилар) ривожланишига тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлайди ва турли кўринишдаги психологик ёрдам (психокоррекция, реабилитация ва маслаҳат) бериш бўйича тадбирлар амалга оширади, ўқувчилар, ота-оналар (уларнинг ўрнидаги кишилар), педагогик жамоага аниқ муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беради;
Б) турли йўналиш ва мақсадлардаги психологик диагностикани ўтказади, руҳий, жисмоний ва ақл, қобилият, мойиллик, имконият каби сифатларни аниқлаш учун тестлар режалаштиради ва ўтказади, тест натижаларини таҳлил қилади ва баҳолайди;
С) ўрнатилган шаклда ҳужжатлар юрғизади ва белгиланган мақсадларда улардан фойдаланади, ўқувчилар шахсининг индивидуал ва ёш-жинс хусусиятларини ҳисобга олиб таълим фаолиятини ривожлантирувчи методларни қўллайди, уларда ҳаётий ва касбга йўналиш олишнинг турли вазиятларига мослашувчанликка тайёргарликни ривожлантиришга кўмаклашади;
Д) ижодий иқтидорли ўқувчиларни психологик жиҳатдан қўллайди, уларнинг ривожланиши ва изланишларига кўмаклашади, ўқувчиларнинг ривожланишидаги (ақлий, жисмоний, ҳиссий), турли кўринишдаги ижтимоий ривожланишга тааллуқли четланишлар даражасини аниқлайди ва уларни психологик-педагогик жиҳатдан тузатишни амалга оширади;
Е) ўқувчилар, педагогик жамоа, ота-оналар билан ҳамкорликда психологик ва жинсий тарбия маданиятини шакллантиради, психологияни амалда қўллаш, муассасанинг ривожланиши масалаларида маслаҳатлар беради.
Гувоҳи бўлганимиздек таълим-тарбия жараёнида амалиётчи психологнинг ўрни жуда муҳим. Бу фаолият айниқса боланинг катта мактаб ёши ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими даврида катта маъсулият ва эътибор талаб этади. Чунки бу пайтда бола “ўтиш даври”ни бошдан кечиради.
Мактаб психологи қўйдагиларни билиши керак:
а) ”Таълим тўғрисида“ги,”Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисидаги”ги қонунларни, хукуматнинг тегишли қарорлари ва фармойишлари, Халқ таълими вазирлиги буйруқлари, меъёрий, кўрсатма ва ахборот матераллари,таълим бўйича стасистик материаллар, мактаб низомини;
б) жамоатдаги ижтимоий-психологик иқлимга таъсир кўрсатуви омилларни, умумий ва ижтимоий психология, ёш психологиясини,тиббий психология, мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар психологияси хусусиятлари, болалар нейропсихологияси, психодиагностика ютуқлари, индивудал фарқ психологияси, мухандислар психологияси, дефикталогия асослари психотерапия, сексалогия, психогигена, касбга йўналтириш, касбшунослик ва меҳнат психологияси, тестлаш методологияси ва методикаси, психопатология, индивидуал ва гурухлар бўйича касбга маслахат беришнинг замонавий методлари, боланинг нормал ва нотўғри ривожланишини ташхислаш ва тузатишни: хулқ этикаси ва маданиятини;
в) тадқиқот ишларини ўтказиш техналогиясини, тадқиқот натижаларини компютерда қайта ишлашни, психодиагностиканинг долзарб илмий маълумотларини;
г)ўқувчиларни меҳнати муҳофазаси, соғлиғини сақлаш, касбга йўналтириш, бандлиги масалаларини тартибга олувчи меъёрий хужжатлар ва уларнинг ижтимоий мухофазасини .
Мактаб психологи қўйидагиларни бажара олиш керак:
а) энг муҳим муаммолорни аниқлай олиш ва уларни ҳал қилишнинг самарали йўлларини топиш;
б) лавозим мажбуриятлари доирасидаги кирувчи масалалар бўйича мажлислар, сўҳбатлар ўтказиш, маслахатлар бериш.
Мактаб психологи лавозимига қўйидаги малака талаблари қўйилади:
а) камида бакалавр даражасидаги махсус психологик ёки педагогик маълумот;
б) амалий иш стажи талаб қилинмайди.
Saytingiz juda yaxshi yaratilgan bazi malumotlarni olaolmayapmiz qanday foydalanaylik ochishni ilojisi yuqmi