Психоло́гия– (қадимги юнончадан ψυχή — «қалб»; λόγος — «таълимот») — инсон фаолияти ва ҳайвонлар хатти-ҳаракати жараёнида воқеликнинг психик акс этиши, руҳий жараёнлар, ҳолатлар, ҳодисалар, ҳислатлар тўғрисидаги фан. Психологиянинг тадқиқот шаклига сезгилар ва идрок образлари, тафаккур ва ҳиссиёт, фаолият ва муомала каби психологик жараёнлар, тоифалар киради.
Психологиянинг асосий вазифалари — психика қонуниятларини, инсон руҳий ҳолатлари шаклланишини филогенетик ва онтогенетик тараққиёт бирлигида очишдан иборатдир. Мазкур вазифалар ечимини топишда психология бир томондан, биология фани соҳалари билан, жумладан, физиология билан, бошқа томондан эса, социология, педагогика, маданият тарихи, мантиқ ҳамда ижтимоий фанлар билан жипс алоқага киришади. Психология энг аввало, психиканинг инсонга хос шакли бўлмиш онг ва ўзини ўзи англашни тадқиқ этади. Антик даврдан бошлаб психологик билимлар фалсафа ва тиббиёт фанлари негизида ривожланиб келган.
Аффект (лотинча affectus – руҳий ҳаяжонланиш, қизиқиш) қисқа муддатда ва шиддат билан содир бўладиган ҳиссий, ҳаяжонли жараён: ҳулқ-атвор, ҳатти-ҳаракат устидан назоратнинг сусайиши туфайли рўй берадиган кучли ҳис-туйғу (ғазабланиш, қўрқиш, нафратланиш, шодланиш). Мутахассислар нормал ва патологик аффектлар борлигини, шунингдек, аффектив реакцияларга озроқ ёки кўпроқ мойил бўладиган шахслар ҳам бўлишини таъкидлашади. Ўзида аффектив реакцияга нисбатан ҳисларга эрк бермаслик инсондаги нормал психик ҳолат ҳисобланади. Аффектлар таъсирига берилувчи кишилар одатда оломон орасида саросималик уйғотишга мойил бўладилар.
Англаш – психик мазмунни онгсизликдан актив белги шаклига кўчиришдан иборат психик жараёни бўлиб, бу мазмунни бошқа кишиларга етказиб бериш имконини беради. Англамоқ ўзига хабар бермоқ, ўз тажрибаси ҳисиёти, эҳтиёжи, қизиқиши ва бошқалар тўғрисида ўзига тушунтириш демакдир. Англаш демак нимадир тўғрисида ўз-ўзига ҳисоб беришдир. Субъектив ҳолда у ёки бу вазият, кечинма ва бошқаларни аниқ-равшан ва назорат қилинадиган инкосидир.
Амалий психология – ижтимоий амалиётнинг турли соҳаларидаги амалий вазифаларни ҳал қилишда фойдаланиладиган амалий билимлар ва технологиялар мажмуасидир. Амалий психологиянинг муҳим хусусияти шундаки, у ёки бу вазифалар уларнинг манфаатлари учун ҳал этилаётган истеъмолчи ёки буюртмачини ҳамиша кўрсатиш мумкин.
Ақл – инсоннинг маънавий ва руҳий фаолиятида барча олий нарсалар ходисаларни қандай бўлса, айнан шундай холда билиш қобилияти, мавхум фикрлаш ва тушунчалар яратиш хусусияти.
Аҳлоқ – ижтимоий онг шақлларидан биридир. Кишиларнинг тарихан таркиб топган ҳулқ – атвори, юриш – туриш, ижтимоий ва шахсий хаётга ўзаро, шунингдек жамиятга бўлган муносабатларини тартибга солиб турувчи барқарор муайян норма ва қоидалар йиғиндиси.
Аттракция – (лотинча сўз – attrahere – ёқтириш, ўзига жалб этиш) – бу бир инсоннинг бошқа бир инсонга ижобий муносабати асосида ёқиши ва ёқтириш, ўзаро мобилликни тушунтирувчи эмоционал ҳисдир.
Алоқа – макон ё вақтда бир – биридан муайян масофада узоқликда жойлашган икки ёки бир неча ҳодиса ё объектнинг ўзаро боғланиш ҳодисаси.
Англаш – психик мазмунни онгсизликдан актив белги шақлига кўчиришдан иборат психик жараён бўлиб, бу мазмунни бошқа кишиларга етказиб бериш имконини беради. Англамоқ ўзича хабар бермоқ, ўз тажрибаси хиссиёти, эхтиёжи, қизиқиши ва бошқалар тўғрисида тушунтириш демакдир. Англаш демоқ нималар тўғрисида ўз – ўзига хисоб беришдир. Субъектив холда у ёки бк вазият, кечикма ва бошқаларни очиқ – равшан ва назорат қилинадиган инкосидир.
Аглерация – оломон
Билиш – оламнинг инсон онгидаги инъикос этиш жараёни. Инсон ўзини қамраб олган атроф – муҳит тўғрисида билиш ва тасаввурга эга бўлмай туриб, фаолиятнинг бирон бир тури билан шуғуллана олмайди. Билишнинг махсули натижаси билим бўлиб, ҳар қандай касбни эгаллаш фақат билим орқали рўй беради.
Виждон – ижтимоий ходиса бўлиб, кишининг хаётида содир бўлаётган ижобий ва салбий ходисаларга муносабатида ифодаланади. Виждон кишининг маънавий етуклигига боғлиқ.
Гуруҳларнинг тузилиши – гуруҳ қисмларининг кичик гуруҳларга нисбатан барқарор бўлиниши, гуруҳга кирувчи кишилар ўртасида гуруҳ вазифаларининг тақсим қилиниши.
Галлюцинациялар – (лот. hallucinatio – алаҳсираш, кўзга кўриниш) инсонда касал пайтидаги психикасига таъсир этиши натижасида ҳосил бўладиган мавжуд бўлмаган, фантастик, хаёлий, уйдирма образлар.
Гуруҳ динамикаси (грекча dynamis – куч) – бу гуруҳнинг ўз ҳолатини ўзгартирадиган, ривожлантирадиган ёки бузадиган кучларнинг ҳамкорликдаги жараёнидир. У асосан икки хил йўналишдаги жараёнларда кўзга ташланади: гуруҳ аъзоларининг бирлашуви ва аксинча, кескинлашуви.
Гуруҳ муносабатлари – а) гуруҳ фаолиятининг ҳарактери ва мазмуни; б) гуруҳнинг умуман структурадаги ўрни, қадриятли бирлиги ва бошқа ҳарактеристикаси; в) гуруҳ аъзоларининг социал индивид сифатидаги ўзаро шахсий муносабатлари; г) бу муносабатларга жалб қилинган кишиларнинг индивидуал позицияларига кўра гуруҳда унинг аъзолари ўртасида қарор топадиган муносабатлардир.
Гуруҳ роли (ўрни) – гуруҳ учун бажарадиган вазифасига кўра инсоннинг шу гуруҳдаги барқарор, мустаҳкам ҳолати (ўрни, позицияси).
Гуруҳ – умумий бўлган бир ёки бир неча белгиларга кўра бирлашган кишилар йиғиндисидир.
Гуруҳнинг бирдамлиги – фикрлар бирлиги, эътиқодлар, анъаналар бирлигида, шахслараро муносабатлар, кайфиятларнинг ижобий ҳарактерида ва гуруҳ психикасининг бошқа белгиларида, шунингдек, ҳамкорликдаги амалий фаолиятнинг бирлигида намоён бўладиган гуруҳ аъзолари бирлигининг психологик ҳарактеристикасидир.
Гипотеза – ўрганилаётган ҳодисанинг сабаблари ва хусусиятларини тушунтирадиган асосли таҳмин тарзидаги билим шакли.
Гуруҳда кучларнинг муносабати – бу гуруҳий жараёнларни ҳамда гуруҳ аъзоларининг ҳулқ-атворини назорат қилиш имкониятларининг гуруҳ объектлари ўртасида тақсимланишидир. Лидерлик тушунчасида, гуруҳ динамикаси ва ш.к. ларда намоён бўлади.
Гений – бу янгиликларни яратувчи ва кашф қилувчи шахс.
Дунё образи – инсонга дунёда ҳаракатлана олиш учун мўлжал бўлиб хизмат қиладиган олам тўғрисидаги, бошқа кишилар, ўзи ва ўз фаолияти тўғрисидаги бир бутун, яхлит кўп даражали тасаввурлари тизимидир. Бу субъектив кечинмалар тилида яратилган ташқи дунёнинг ички моделидир. Таъкидлаш лозимки, бу оламни идрок қилиш натижасида ҳосил бўлган, ички режага ноавтоматик тарзда кўчирилган образлар эмас, балки ҳаётий фаолликнинг ҳар бири кейинги моментидаги ҳодисаларни башорат қила оладиган, чуқур англанмаган тахминлар асосида актив қурилган тизимдир. Ўзини ва ташқи оламни фаол ўзлаштириш давомидаги текшириш усуллари билан (синов ва хатолар) яратилади.
Диққат – онгнинг муайян объектлар тўплами, жараёнларга (ташқи ёки психикага боғлиқ) танланган ҳолда йўналтирилишидир. Баъзан назорат ва ўз-ўзини назоратни ҳам диққатга киритишади.
Дунёқараш – тартибга солинган, ақлий онгли тизимга айлантирилган билим, тасаввурлар ва ғоялар мажмуи бўлиб, у шахсни маълум бир қолипда, ўз шахсий қиёфасига эга тарзда муносиб ўрин эгаллашга чорлайди.
Дил – жон, қалб, юрак, кўнгил марказий осиё фалсафий тафаккурида ушбу тушунчалар деярли бир хил маънода ифодаланиб борлиқнинг номоддий асосида ҳамда инсоннинг туб моҳиятини ифодалаш учун хизмат қилиб келган.
Девиант хулқ – атвор – ижтимоий девиантликни киритиб чиқарувчи
Хулқ – атвор
Дадиллик – кишининг хаёт ва омонлиги учун омон бўлган кишиларни енгишда кўринадиган ирода кучидир.
Дўстлик – ўзаро бир-бирини тушунувчи 2 инсон ўртасида юзага келувчи эмоционал ижобий хисдир. Одатда бир жинс вакиллари орасида юзага келади.
Жамият – табиатнинг бир қисми, борлиқнинг алохида шақлини ифодалайдиган фалсафий тушунча одамлар уюшмасининг махсус шакли кишилар ўртасида амал қиладиган кўплаб муносабатлар мажмуасидир.
Индивид – одамзоднинг вакили, ўзига хос такрорланмас хусусиятлар эгаси ҳисобланиш одам.
Инновация – ижтимоий амалиётда сезиларли ўзгаришлар туғдирадиган турли хил янгиликлар яратиш ва тадбиқ этиш.
Идрок – субъект томонидан унинг онгига нисбатан ташқи дунёдан ажратиб олинадиган баъзи бутунлик ва яхлитликларнинг билиш жараёни ва ҳаракатлари давомида онгда акс эттирилишидир (бунга бошқа кишилар ва инсон ўз танасини акс эттириш ҳам киради). Айтайлик, инсоннинг ўз танасининг соғлиги ёки носоғломлиги тўғрисидаги ички аъзолардан келаётган сигнал натижасида шаклланадиган образни идрок этиш ҳам, этмаслик ҳам мумкин. Кўпинча эса идрок деганда табиий ва социал дунёдаги предметларни инъикос эттириш тушунилади. Объект бўлса ташқи муҳитда тайёр ҳолда бўлади-ю, у инсонга таъсир қилади ва натижада у инсон томонидан автоматик тарзда акс эттирилади, англанади, десак, унчалик тўғри эмас. Аксинча, инсон тартибсиз ҳолдаги кечинма ва тасаввурлар орасидан баъзи объектларни ажратиб олади ва бу билан гўёки ушбу тартибсизликларни тартибга келтиради. Инсон сезги аъзоларига таъсир қилиш учун бирон нарса идрок этилди, англанди дейишга ҳали эрта. Предмет ёки предмет эмас деб ҳисоблаш инсоннинг ўзига боғлиқ: ким учундир ташқи муҳитда мусиқавий овоз ва шовқинлар, уларда уйғунлашмаганлик (диссонанс) ва уйғунлик (консонаж); кимгадир эса машинанинг ишлашидан дарак берувчи шовқин ёки ҳайвонлар томонидан чиқарилаётган овозлар, ким учундир суҳбатдошнинг нутқидаги мантиқий урғу беришлар, кимгадир турар жойларни муваффақиятли ёки муваффақиятсиз режалаштириш ва бошқалар. Кимлар учундир эса, агар у бундай нарсаларни билмаса, улар гўёки йўқдек «зўр бериб эшитмаслик ва кўрмаслик» пайида бўлади.
Ирода – инсоннинг ўз психикаси ва ҳатти-ҳаракатларини онгли равишда бошқара олишида намоён бўладиган хусусияти (ҳолати) дир. Ирода онгли тарзда ўз олдига қўйган мақсадига эришиши йўлида рўй берадиган тўсиқларни енгиб ўтиш давомида намоён бўлади. Уни ўз-ўзини зўрлаб қийнаш билан тенглаштирмаслик керак. Ирода ҳамма вақт ҳам ўз-ўзини мажбурлаш билан боғлиқ эмас. Бу барибир ўз мақсадига эришиши йўлида ишонч, келишиш, айёрлик, ўргатиш, ўз хусусиятларидан моҳирона фойдаланиш (одатлар, стандарт реакциялар, заифликлардан) бўлиши мумкин.
Ижтимоий норма – шахс хайтида шундай категорияки, у жамиятнинг ўз аъзолари хулқ – атворига насбатан ишлаб чиққан ва кўпчилик томонидан эътироф этилган ҳаракатлар талаби.
Ижтимоий санкция – нормаларнинг шахс хулқида номоён бўлишни назорат қилувчи жазо ва рағбатлантириш механизми.
Истеъдод нишоналари – қобилиятни ўстиришнинг табиий заминлари (уларнинг биологик асоси). Улар туғма ёки эгалланган бўлиши мумкин. Уларни рўёбга чиқмаган қобилиятлардан ҳам фарқлаш лозим. Фарқ шундаки, истеъдод нишоналари инсон хусусиятлари ва фазилатларидаги шундай биологик жиҳатларки, улар кейинчалик у ёки бу қобилиятга унинг компоненти бўлиб қўшилади. Бир хил биологик жиҳат бир қанча қобилиятлар таркибига кириши мумкин ва шундай таркибда истеъдод нишоналари ролини бажара олади.
Индивидуаллик – инсоннинг индивид, фаолият субъекти ва шахс сифатидаги бетакрор хусусиятлари тизимидир. Индивидуалликнинг мавжуд бўлиши инсоннинг таълим, тарбия, у билан фаол муносабатидаги индивидуал ёндашувининг асоси ҳисобланади. «Ҳар бир кишигача етиб бориш» – бундай ёндашувнинг идеалидир. Индивидуалликни инкор этиш (нодонлик, ишонч ёки кам англанган ҳаракат туфайли, масалан, техник ёки умумилмий ғояларнинг оддий формулаларига сиғиниш оқбатида) зарурий тарзда бир қатор салбий оқибатларга олиб келади (шахслараро ва шахслар ичидаги кескинлик, ихтиролар, руҳий жароҳатлар, низолар иштирок этганларнинг асабий ҳолатлари ва таълим, тарбия, меҳнатдаги паст самарадорлик натижалари сифатида).
Интеллект, ақл – инсон ҳаёти давомида билиш фаоллигига тегишли бўлган барқарор ўзига хос ва ривожланиб борувчи хусусиятлар ва сифатлар тизими, унинг ички ва ташқи ҳаётий ҳолатлар, жумладан, ижтимоий муҳитда ҳам оқилона мўлжал ола билишдир. Одатда субъектнинг фаолият соҳасига боғлиқ ҳолда сотсиал интеллект, техник интеллект, гуманитар интеллект, вербал, яъни оғзаки, новербал интеллектларни фарқлашади.
Илмий психология – инсон ва ҳайвон психикаси тараққиёти, пайдо бўлиш ва мавжуд бўлиши қонуниятларини аниқлашда фойдаланиладиган технология ва мураккаб тармоқланган белгилар тизимидир. Илмий психологиянинг асосий вазифаси – янгиликни аниқлаш эмас, балки бир томондан ишонарли билимлари эгаллаш, бошқа томондан эса, қайси ўринда улар ишонарли, қай ҳолда эса ёлғон ва ноаниқ эканлигини айниқлашдан иборатдир.
Ижтимоий фаолият – шахснинг атроф муҳитида содир бўлаётган ижтимоий ходисаларни, объектларни, ижтимоий гурухларга маълум тарзда идрок этиш, қабул қилиш ва улар билан муносабатлар ўрнатишга рухий ички ҳозирлик сифатида одамлардаги дунёқарашни ҳам ўзгартиришга алоқадор категория.
Инсон – тушунчасига аниқ таъриф бериш учун оламда мавжуд бўлган бошқа биологик мавжудодлардаги ажралиб турувчи энг мухим хусусиятларни аниқлаш зарур.
Инсонпорварлик – гуманизм одамларга меҳр – мухаббат билан қараш, уларни хурмат қилиш, инсоннинг моддий фаровонлигини юксалтириш ва кишилардаюксак маънавий фазилатларни ривожлантиришга ғамхўрлик қилиш ғоялари билан суғорилган дунёқараш.
Инсоф – инсоннинг муайян жамиятда амал қилаётган ахлоқ меъёрини назорат қилиш ва ахлоқий баҳолаш.
Идеал – орзу, интилишнинг олий мақсади. Тор маънода: шахс қобилиятларини ифодаловчи намуна.
Иллюзия – тана азоларимизга бевосита таъсир этиб турган нарса ва ҳодисаларни нотўғри (ноадекват) идрок қилишдан иборат билиш жараёнининг ҳодисаси.
Инсайт – ойдинлашув. Муаммонинг ечими, баъзан бирдан ёрқин ё`лдуздай ялт этиб пайдо бўлади. Бундай психологик холат психологияда инсай – ойдинлашув дейилади.
Ижтимоийлашув – инсон томонидан ижтимоий тажрибани эгаллаш ва хаёт фаолият жараёнида уни фаол тарзда ўзлаштириш жараёни.
Конформизм – (лот. conformis – ўҳшаш, мос келадиган) – инсон томонидан ўзининг ҳақлигига ичидан шубҳаланмайдиган фикридан носамимий равишда қайтиш туфайли бошқаларнинг фикрларини (эҳтимол, нотўғри бўлса ҳам) танқидсиз қабул қилиш.
Кундалик онг – кишиларнинг бевосита кундалик тажрибасига асосланадиган ва улар мансуб бўлган социал жамоаларда ҳукмронлик қилувчи тасаввурлар, билимлар, тушунчалар ва ҳаракатларнинг йиғиндисидир.
Кайфият – инсоннинг психик ҳаётида намоён бўладиган, ўртамиёна ёки заиф самарадорликнинг нисбатан давомий, барқарор, эмотсионал ҳолати бўлиб, у ёки бу ҳиссиётнинг устунлиги билан ҳарактерланади.
Кичик гуруҳ – умумий ишни бажарадиган ва бир-бирлари билан бевосита шахсий алоқада бўлган, 3 тадан 20-30 тагача кишидан таркиб топган, унчалик катта бўлмаган кишилар тўпламидир. У гуруҳ аъзоларининг ҳамдард бўлиши, «биз» эканлигини ҳис этиши билан боғлиқ хусусиятларга эга.
Лидерлик – гуруҳдаги шахслараро муносабатлар тизимида ҳукмронлик ва бўйсунувчанлик, ҳокимлик ва қарамлик муносабатларидир.
Малака – фаолиятнинг автоматлаштирилган кўникмаси, мустаҳкам маҳоратидир. Бошда онгни назорат қилинадиган ва бир меъёрдаги ҳаракат бўлган нарса ҳар бир кишига турмуш тажрибасига кўра автоматлаштириши мумкин. Кўникмалар фақат осон пайқаш мумкин бўлган ҳаракатчан бўлмайди, балки фикрловчи, социал-киришувчан, ташкилотчи ва бошқача ҳам бўлади. Автоматизмдан иборат бўлгани ҳолда кўникмалар айни пайтда ишда ижоднинг зарурий шарти ҳисобланади (бунга тушунарли мисол қуйидагича: шу созанда ўз асбобида мусиқа чалишнинг зарур техникаси, кўникмасини ҳосил қилгунга қадар у ижодкор бўла олмайди, чунки у ҳали «мусиқий» асбоблар клавишаларини, позициялар ва б. ни чалкаштириб қўйишдан қўрқади).
Мулоқотдаги конструктивлик – ҳамкорларнинг алоқаси давомида уларнинг эҳтиёжларини қондиришни таъминлайдиган, биргаликда ҳал қилинаётган масалаларнинг ижобий ечим топишига ёрдам берадиган, уларнинг индивидуал бетакрорлигини сақлаб қоладиган мулоқотдир. Мулоқотдаги конструктивлик (яратувчанлик) тушунчаси кишиларнинг мулоқот давомида ўз салоҳиятини ўстириш, шахсий ўсиши, социал етукликнинг шақлланиши томон ҳаракатланиши йўналишини кўрсатади.
Муносабатнинг ўзгариши (деформация) – бу муносабатлардаги шундай ўзгаришларки (бузилиш, қийинчиликлар, янглишишлар), улар муносабатдаги самарадорликнинг пасайиши ёки бузилишига, ҳамкорликларнинг соғлиғига, уларнинг обрўсига ёки руҳий осойишталигига, моддий қадриятларига ва бошқаларга путур етказади. Ўзгаришларни уларнинг турига қараб турлича тушуниш мумкин: масалан: “менинг устимдан кулишаётгани учун бизнинг бегона эканлигимизни, бизнинг дўст эмаслигимиз, бир-биримизни тушуна олмаслигимизни, мени масхара қилишаётганлиги ва кўплаб бошқа нарсаларни англай бошладим”.
Мазмун – бевосита ҳиссий кечинмалар давомида ёки онгда акс этувчи қандайдир объект ўртасидаги муносабатни хира бўлсада англаш ва субъект ҳоҳишларига кўра пайдо бўладиган психик яхлитликдир. Бир нарса мен учун керак, эҳтиёжи бор, бошқаси эса – йўқ, керакмаслигини эътиборга олиб, айтишадики, «бу мен учун мазмунга эга» ёки «бунинг мен учун мазмуни йўқ» ташқаридан қараганда бир нарса бўлиб туюлган юмуш (ўра қазиш) ёлланган ер қазувчи учун даромад қилиш мазмунига эга, археолог учун қандайдир буюк тарихий муаммони ечиш, тасодифий йўловчи учун эса пиёдалар йўлининг бузилаётганлиги унга қандайдир бузғунчилик мазмунига эга бўлиб туюлади.
Меъёр – объектнинг сифат ва миқдорий жихатлари ўзаро боғлиқлигини англатадиган, мазмун ва шакл имконият ва воқеилик ўртасидаги зарурий уйғунлик таъминланишини ифодалайдиган фалсафий тушунча.
Мослик – кишилардан ҳаракат қилиш келишувини ва яхши ўзаро бир-бирини тушунишини талаб қиладиган биргаликда ишлаш, вазифаларни муваффақиятли ҳал этиш қобилияти.
Мотивация – инсон ҳулқ – атвори, унинг боғланиши ва фаоллигини тушунтириб берувчи психологик сабаблар мажмуини билдиради.
Менталитет – индивид ёки ижтимоий гурухнинг миллатнинг ўзига хос тафаккур тарзи, воқеликни маълум бир тарзда тушуниши ва ва бирликда ҳаракат қилишга тайёрлиги ва мойиллиги.
Мотив – шахсдаги у ёки бу хулқ – атворга нисбатан турган мойиллик.
Мардлик – ўзини пухта билиш дадиллик, қатъиатлик, чидам ва тоқат пайтларида намоён бўладиган кучли ирода.
Нутқ – овоз берилган тил, у ёки бу тил белгиларини англатувчи овоз сигналларининг инсон томонидан қўлланиладиган тизимидир.
Онг – ҳайвонлар психикасидан фарқли равишда бутун инсон психикасини ифодалашда фойдаланиладиган термин. Инсон психикаси (онг) белгилилик (онг «ҳужайраси» белгиларнинг мураккаб тизимини ҳосил қилади), қуроллилик (истаган онг бирлиги предметлар дунёсини акс эттириш воситаси сифатида фойдаланилади), предметлилик (ташқи дунё элементлари билан мутаносиблиги ва қатъий уюшганлик (белгилар ва қуроллар тизими кўплаб ўзаро мутаносиб категорияларни вужудга келтиради) хусусиятлари билан ҳарактерланади.
Онгсизлик – англаб бўлмайдиган аниқ, равшан англаш назорати учун предмет бўла олмайдиган кўплаб психик ҳодисалар тўплами. Онгда ҳар бир дақиқада бир вақтнинг ўзида чекланган миқдордаги тасаввурлар бўлиши мумкин (ўртача тахмин қилишларича 7+2). Бунда ушбу дамдаги англанмаган тасаввурларни биз аниқ онг зонасига осон «чақиришимиз» мумкин («ҳоҳлаганинг учун эсладинг»), лекин жуда кўплаб психик бошқариб турувчилар (регуляторлар) шундай ишлайдики, бунда инсон на фақат ўз-ўзига ҳисоб бермаслиги мумкин, балки буни у ҳаттоки ҳоҳлаган тақдирда ҳам уни қила олмайди. Масалан, соатнинг айлана шақлдаги циферблатини идрок қилаётганда бизнинг кўз қобиғимизда айлана эмас, балки эллипс (агар соатга ёндан қарасак) ҳосил бўлиши мумкин, бироқ соат қандай ҳолда турса ҳам биз циферблатни «айлана» сифатида идрок қиламиз. На фақат субъект идроки томонидан англана олмайдиган, балки психологияда янги шуғулланаётган киши учун ҳам тушунарсиз бўлган бу геометрик маънодаги ҳол психика механизмлари туфайли рўй беради (қаранг: доимийлик идрок хоссаси сифатида) ҳиссиётларнинг баъзи қисмлари («яхши», «маданиятлилик» билан сиғиша олмайдиганларини) онгдан сиқиб чиқарилади, лекин З.Фрейд таълимотига кўра, улар ҳатти-ҳаракатни сезиларли ҳолда бошқаришда давом этаверади ва ҳаттоки ички зиддиятларга ва асаб касалларикларини ҳам келтириб чиқаради. Психоанализнинг (бу термин фрейдизм томонидан мустаҳкам ўрнашиб қолган, шунинг учун ҳар қандай психика таҳлилини (анализини) психоанализ деб атамаслик керак) психотерапевтик амалиёти шунга асосланганки, сиқиб чиқарилган ҳиссиётларни топиб англаш предметига айлантириш лозим. Бу психоаналитикдан жуда катта ва ўткир маҳоратни талаб қилади (ўзини шундай деб ҳисолайдиганнинг кўпчилиги, афсуски, нафақа бу борада малакасиз, балки манфаатпараст ҳамдир).
Орзулар – инсоннинг келажак тўғрисидаги, хаёлига келган ва у учун муҳимроқ эҳтиёжлар ва қизиқишларни рўёбга чиқариш борасидаги режаларидир.
Оптация – (лотинча сўз – optatio – хохиш, танлов) танлов босқичи. Одам томонидан профессионал тараққиётнинг босқичи танланишидир деб эътироф этилади. 11-12 ёшлар, 14-18 ёш даврларни ўз ичига олади.
Оптимизм – кечаётган воқеа ва ходисалар жараёнига нисбатан билдирилган икки хил қарама – қарши фикрлар ёки муносабатларни яхшиликка йўйиш.
Панелог – гурух ичидаги мунозарадир.
Психодиагностика – (грекча psyche – руҳ ва диагностикос – билишга қодир) – психологик фан соҳаси бўлиб, шахснинг индивидуал – психик хусусиятларини ўлчаш ва аниқлаш усулларини ишлаб чиқади.
Психотерапия – (грекча therapeia – парвариш қилиш, даволаш) – кўплаб психик, асабий ва психосоматик хафагарчиликларда инсон ҳиссиёти, фикрлари, ўз-ўзини англашига комплекс даволовчи таъсирдир (асосан нутқ ёрдамида, бироқ фақат унинг ёрдамида эмас). Шартли равишда асосан мавжуд аломатларни йўқотиш ёки юмшатишга қаратилган клиник мақсадли психотерапия ва инсонга унинг сотсиал муҳити ва ўз шахсига нисбатан муносабатини ўзгартиришга ёрдам беришни вазифа қилиб олган шахсий мақсадли психотерапия мавжудлиги эътироф қилинади.
Психо анализ – руҳий хасталикни даволаш усули ва психологик таълимот.
Психотехника – (грекча techne – санъат, маҳорат) – психик жараёнларни содир бўлиш ҳарактеристикасини яхшилаш, мавжуд психик қобилиятларни ўстириш ва янгиларини шақллантиришда қўлланиладиган конкрет методик усуллар ёки усуллар тизимидир.
Предикатлар мантиғи – муҳокама юритиш жараёнларининг мулохазаларнинг ички структурасидан келиб чиқиб таҳлил қиладиган мантиқий система. У мулохғазалар мантиғини ўз ичига олади. Предикатлар мантиғи тили мулохазалар мантиғи тилига қўшимча символлар киритиш ёрдамида ҳосил қилинади.
Репродуктив – фикрлашни бир тури.
Референт гуруҳ (лот. referens – хабар берувчи) – киши учун эътиборли бўлган, қадриятлари, фикрлаш ҳулқ-атвор, нормалари ва қоидаларини сўзсиз тан олувчи ва уларни ўзи учун қабул қилувчи кишилар гуруҳидир.
Рефлекция – айнан ўзига ўхшаш одамлар образи орқали ўзи тўғрисидаги образни шақллантириш, жонлантириш.
Роль – шахсга нисбатан шундай тушунчаки, унинг конкрет ҳаётий вазиятидаги ҳуқуқ ва бурчларидан иборат.
Сезги – қўзғатувчиларнинг идрок аъзолари ретсепторларитга таъсири туфайли вужудга келадиган, объектив дунё хоссаларининг субъектив инъикосидир.
Социал индивид – барча кишилар учун умумий бўлган, белгилар, қуроллар билан ишлашда боғлиқ бўлган махсус инсоний тавсифларни акс эттириш, жамиятда қабул қилинган норма ва қоидаларни ҳисобга олиш, сотсиал вазифаларни бажаришдир. Гап шахсий ёки индивидуал жиҳатлар тўғрисида кетаётгани йўқ.
Социал муҳит – инсоннинг аниқ мақсадлар режалар асосида фаолият кўрсатадиган дунёси.
Севги – бу нафақат ҳиссиёт, балки бошқаларни сева олиш қобилияти ва севилиш унинг асосий мезони – “инсоний фазилатлар” ҳисобланади.
Симпатия – ўзаро ёқтириб қолиш, бу севгининг илк босқичи ҳисобланади. Бунда асосан севги объектнинг ташқи жозибаси роль ўйнайди.
Талант – (грекча talanron – дастлаб ўлчов, мезон, кейин эса кўчма маънода – қобилиятлар даражаси) – инсон қобилиятларининг, энг аввало у ёки бу турдаги фаолиятда улкан ютуқларга эришишини таъминловчи махсус юксак ривожланиш даражаси.
Ташаббускорлик – ҳарактернинг қимматли хислати бўлиб, бу хислат кўпчилик кишиларда оммавий тус олгандир.
Темперамент (лот. temreramentum – қисмларнинг тегишли мувофиқлиги, мутаносиблиги) – инсон ҳулқ-атвори ва психик жараёнларининг динамик ҳарактеристикаси бўлиб, уларнинг тезлиги, ўзгарувчанлиги, самарадорлиги, ишчанлиги ва бошқаларда намоён бўлади.
Тафаккур – турли масалаларни (назарий ва амалий) ечишга қаратилган ва бу юмушни адо этишни (жавоб топишни) таъминлайдиган кўплаб психик жараёнлар, ҳаракатлар, ҳолатлардир. Тафаккурни функцонал тизим сифатида жалб қилиш қисман онгли, қисман одатлар, малакалар ва асаб тизими томонидан юзага келтирилган инсоннинг илгариги тараққиёти, тарбияси, ўз-ўзини шақллантиришдан иборат беихтиёр ҳаракатлари туфайли амалга оширилади.
Тил – инсон алоқалари, тафаккури учун ахборотни асраш ва авлоддан авлодга етказиб бериш воситаси бўлиб хизмат қиладиган белгилар тизимидир.
Унутиш – эслаш ва ёд бўлиб қолган ёки ўзлаштирилган материални қайта хотирлаш имкониятининг аста-секин сўниб боришини акс эттирувчи жараёндир.
Фантазия – ҳаёлнинг борлиқдан, ҳақиқатдан бироз узоқлашув жараёнидир.
Физиономика – одам юз қирралари ва уларнинг нисбати орқали одамнинг хусусиятларини ўрганиш.
Фаолият – инсоннинг воқеиликни, ўзини ўзи ижодий ўзгартириш, такомиллаштириш, мукаммаллаштиришга йўналтирилган фаоллиги. Психологик жиҳатдан ички эҳтиёжни қондириш дея талқин этилади.
Характер (грекча charakter – босиш, зарб қилиш) – инсоннинг фаолияти ва муносабати туфайли шақлланадиган ва намоён бўладиган барқарор индивидуал хусусиятлари йиғиндиси бўлиб, унга хос бўлган ҳулқ-атвор ва ҳаётий ҳолатларга жавоб бериш усулларини белгилайди. Характерда инсон учун хос бўлган, стандарт вазиятларда қўлланиладиган, ҳаётий вазифаларни қўйиш ва ечиш усуллари ўз ифодасини топади.
Ҳис-туйғу – инсоннинг нисбатан барқарорлиги, умумийлиги, унинг шахс сифатидаги тараққиёти давомида шақлланган эҳтиёжлари ва (хусусан) қадриятларига мослиги билан фарқ қиладиган юксак ўзаро маданий боғланган ҳиссиётларидир.
Ҳаяжонланиш – (лот. emoveo – ҳайратга солмоқ, ҳаяжонга соламоқ) – психик ҳодисаларнинг алоҳида тоифаси бўлиб, субъект томонидан бу ҳодисалар, предметлар ва вазиятлар инсоннинг ўз эҳтиёжларини қондириш учун бевосита қизиққон кечинмалари кўринишида намоён бўлади.
Хаёл – инсоннинг субъект сифатидаги онгидан бутун ҳолда идрок қилинмаган ёки сезги аъзолари ёрдамида идрок этила олмайдиган объектларнинг инъикосининг (тасаввурлар, схемалар ва бошқа образ-моделларнинг) ёки жўрттага пайдо бўлишига ёхуд атайлаб қурилишига олиб келувчи билиш фаоллигидир. (масалан, келажакни мўлжаллаган тарих ҳодисалари идрок этила олмайдиган ёки умуман мавжуд бўлмаган дунёнинг воқеалари – мифлар ва эртақлардаги ҳайри-табиий персонажлар ва б.)
Ҳаётий маънолар – бу инсон учун унинг борлиқ билан бефарқ бўлмаган шундай алоқалари мажмуасики, уларда инсоннинг уни ўраб олган воқеиликдан объектив боғлиқлиги сифатида ҳам, унинг эҳтиёжлари ва интилишлари кўринишида ҳам ўз аксини топади. Биз кундалик ҳаётимиз давомида ҳаттоки, кўп ҳолларда ўзимизнинг турмуш психологи эканлигимизни ҳам унутган ҳолда улардан жуда кўп фойдаланамиз. Бу ўринда «турмуш» сўзидан ташқари «кундалик психология» ёки «одатий психология» дейиш ҳам мумкин. Турмуш (одатий) психологияси кундалик онг таркибига киради.
Хотира – инсоннинг ўтмиши тажрибасини эслаб қолиш, фикрий ташкил қилиш, сақлаш ва қайта эслашга йўналтирилган кўплаб психик жараёнлари, ҳатти-ҳаракатлари, ҳолатларидир.
Ҳатти-ҳаракат – инсоннинг ахлоқий ўз-ўзини кўрсатиш моменти бўлиб, бунда у бошқа кишига нисбатан муносабати, ўз-ўзига, гуруҳ ёки жамиятга, умуман табиатга нисбатан шахс сифатида ўзини намоён қилади. Ҳатти-ҳаракат фаолият ёки фаолиятсизлик; сўзларда билдирилган позиция; имо-ишора кўринишида, қараш, нутқ оҳанги, матннинг маъноси шақлидаги бирон нарсага нисбатан муносабатда жисмоний тўсиқларни енгиб ўтиш ва ҳақиқатни излаш томон йўналтирилган ҳаракатда кабиларда ифодаланади. Ҳатти-ҳаракат – сотсиал ҳулқ-атворнинг асосий бирлигидир, унинг ҳамиша гувоҳлари бўлади: ўзининг сотсиал ифодасини топмаган ички ечими ҳали ҳатти-ҳаракат бўла олмайди. Шунинг учун ҳатти-ҳаракат орқага қайтмас ҳарактерга эга, уни «қайта ўйнаб» бўлмайди – айнан шу ердан содир этилган ҳатти-ҳаракат учун шахсий жавобгарлик вужудга келади. Ҳатти-ҳаракатда инсон шахс сифатидагина намоён бўлиб қолмасдан, балки ушбу сифатда шақлланади ҳам.
Қайта ҳосил қилиш – кузатиш мумкин бўлган у ёки бу белгилар шақлидаги фаоллашган мазмуннинг қайта тикланиши ва қайта қурилишидан иборат бўлган ақлий ҳодисадир.
Ўйлар – инсоннинг ҳаётидаги келажак ҳаёт манзараларини акс эттирадиган ширин тасаввурлари, фантазия ва орзу-ниятларидир.
Шахсий контакт – ўзаро ҳамкорларни ягона сотсиал бутунликка (икки, уч ёки кўпроқ кишилардан иборат) бирлашув даражасини англатувчи шахсий муносабат тавсифидир.
Шахс эркинлиги – инсонларнинг ўз хаёти ва фаолиятини амалга ошириш, озод шахс сифатида меҳнат қилиш, билим олиш, ўзи истаган касб, ҳунарли, диний эътиқод ва бошқалар ихтиёрий танлаш.
Шахс – инсон активлигига хос психик бошқарувчиларнинг махсус инсоний тизими, психикадаги шундай барқарор функцонал тизимки, унинг ёрдамида инсон ўзи истиқомат қиладиган муҳитда ташаббускор, мақсад сари интилувчан бўлибгина қолмасдан, балки яхшилашга ҳам қодир бўлади. Инсон шахс сифатидаги фазилатларни эгаллаганлигининг асосий белгиси унинг турли ҳатти-ҳаракатларни содир қила олиш қобилияти, яъни бир-бирини инкор этувчи имкониятларни танлаш, ўз ҳаёти ҳамда ўзгалар ҳаёти билан ҳам боғлиқ бўлган кўплаб муҳим моментларни сарҳисоб қила олиши, ўз ҳатти-ҳаракатлари учун маъсулиятни ўз зиммасига ола билиши кабилардир.
Шахсий алоқадорлик – бу боғлиқликнинг динамик жиҳати бўлиб, ҳамкорлар ўртасидаги мақсадга эришишда қўлланиладиган воситаларни келиши, улардан ҳар бирининг қўллайдиган стратегиясини координация қилишни таъминлайди. Алоқадорлик боғлиқликни иштирокчилар манфаатига мослаштиришнинг тез мослашувчан механизмидан иборат. У келишув ўзаро ҳамкорлик ёки курашга, ҳар бир томоннинг ўз мақсадига эришиши учун ундаши, муаммо ва вазифаларни ўзича тасаввур қилиши, уларни ҳал қилишнинг ўз усул ва воситаларидан иборат бўлиши мумкин.
Шахсий муносабат – бу ҳамкорликдаги фаолиятнинг эҳтиёжлари туфайли юзага келадиган ва ўзаро алоқадорликдаги стратегиялар келишувини контактлар ўрнатилиши ва ривожлантирилишининг мураккаб ва серқирра жараёни, улар ўртасидаги муносабатларнинг ўрнатилиши ва сақлаб турилишидир. Контакт, ўзаро алоқадорлик, муносабатлар, коммуникация ва идрок шахсий муносабатнинг компонентлари ҳисобланади.
Шахсий алоқалар – бу муайян вақт ичида икки ёки ундан ортиқ кишилар ўртасида қарор топадиган барқарор муносабатлардир. Дастлаб ўзаро алоқадорлик кўринишида пайдо бўлиб, кейин тез такрорланиши туфайли у барқарор муносабатларга айланади. Муносабатларга мисол: душманлик, мусобақа, муҳаббат, дўстлик, ишбилармонлик муносабатлари. «Жабрдийда-агрессор», «хотинбоз – фарқига етадиган хоним», «инжиқ бошлиқ – сусткаш ижрочи» ва бошқа шунга ўҳшаш қарор топган муносабатлар иштирокчилар уларни ўзгартиргунга қадар ноаниқ муддат давомида мавжуд бўлиб туради.
Эхтиёжлар – инсон ёки ҳайвоннинг нормал яшаши учун зарур бўлган етишмовчиликни акс эттирувчи психик ёки физиологик кескинлик ҳолатидир. Эҳтиёжлар ҳолат сифатида субъектнинг ҳаётий фаоллигининг шу маънода манбаи ҳисобланадики, юз берган кескинликни йўқотишга қаратилган сезиларли таъсир кучига эга.
Қобилиятлар – у ёки бу сермаҳсул фаолиятни эгаллаш маҳорати билан боғлиқ бўладиган инсоннинг индивидуал – психологик хусусиятлари бўлиб, унинг ёрдамида инсон тенг бўлган бошқа шароитларда ушбу фаолиятни тез ва пухта, осон ва мустаҳкам равишда ташкил қилиш ва амалга ошириш йўлларини ўзлаштириб олади.
Эътиқод – шахнинг шундай онгли йўналишки, унга ўй-қарашлари, принциплари ва дунёқарашга мос тарзда яшашга имкон беради, эътиқоднинг предмети тарлича бўлади. Ватанга, динга, фанга, касбга, ахлоқий нормаларга, оилага, гўзаллика ва шунга ўхшаш.
Эҳтирос – узоқ вақт давом этадиган ва барқарор бўлган эмоционал ҳолат.
Қаттият – баъзи ҳолларда киши қабул қиладиган қаршиликлар амалга оширишда имкониятларга ишонган холда жуда тез маълум бир қарорга келиш.