Таълимга оид президент фармони лойиҳаси эълон қилинди - Ta’lim / Образование

Таълимга оид президент фармони лойиҳаси эълон қилинди

Президентнинг “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони ва Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.


Таълимга оид президент фармони лойиҳаси эълон қилинди

Давлат дастури лойиҳасига кўра 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларни умуминсоний ва миллий қадриятлар, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, шунингдек, уларда коммуникатив кўникмалар, танқидий ва креатив фикрлаш, ҳамкорликда ишлаш, тадқиқотчилик каби кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган янги ўқув дастурларини амалиётга киритилиш таклиф этилмоқда.

Бунда:

  • умумий ўрта таълим муассасаларининг 1–4 синфларида ўқувчиларни илғор хорижий тажриба асосида ишлаб чиқилган дарсликлар бўйича ўқитиш;
  • 5–9-синфларда ўқувчиларга умумтаълим фанларидан таянч билимлар бериш;
  • 10–11-синф ўқувчиларининг қизиқиш ва қобилиятига мос бўлган ихтисослашган дастурлар асосида билим бериш амалиёти жорий қилиш.

Натижада, бошланғич синф ўқувчиларини жамоа бўлиб ишлаш, мулоқот қилиш, креатив ва танқидий фикрлаш кўникмалари асосида ўқувчини мантиқий фикрлашга, ўз фикрини ифода эта олишига ва дарсларда эркин муҳитни шакллантиришга эътибор берилади.

10–11-синфларда 14 та мажбурий фанлардан ҳафталик юкламаси 31 соатни ташкил этади. Такомиллаштирилган ўқув режа асосида 8 та мажбурий фан ва 2 та танлов фан (кимё-биология, математика физика, тарих-ҳуқуқ, она тили ва адабиёт, чет тили) танлаш имконияти яратилади.

Лойиҳа бўйича таклифни қўйидаги саҳифада қолдириш мумкин.



Leave a Reply