Ангрен мактабларида "Телефонсиз мактаб" жорий этилди - Ta’lim / Образование

Ангрен мактабларида “Телефонсиз мактаб” жорий этилди

Тошкент вилояти ҳокимининг мактабда мобил телефонларни тақиқлаш (телефонсиз мактаб) ғояси Ангрен шаҳридаги иккита мактабда амалга оширилди.


Angren maktablarida Telefonsiz maktab tizimini joriy etish boshlandi

Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев вилоятда “Телефонсиз мактаб” ташаббусини илгари суриб, ўқитувчилари ва ўқувчилари телефон ишлатишдан воз кечган мактабга 300 миллион сўм пул мукофоти беришини маълум қилинганди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ҳам бу борада қатъий белгилаб қўйилганини Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳам маълум қилди.

Angren maktablarida Telefonsiz maktab tizimini joriy etish boshlandi

Мактабларда телефонлардан фойдаланишни тақиқлаш ташаббуси Ангрен шаҳридаги иккита – 13 ва 17-сонли умумтаълим мактабларида амалга оширилган.

Ҳокимлик дарс вақтида ўқувчиларнинг телефонлари сақланадиган шкафларни кўрсатди. Ҳар бир шкаф алифбо тартибида рақамланган.

Angren maktablarida Telefonsiz maktab tizimini joriy etish boshlandi

Мазкур мактаблар маъмурияти ҳозирда ўқувчиларнинг чалғимаслиги, уларнинг эътибори ўқитувчилар улар билан баҳам кўрадиган билимларни эгаллашга қаратилаётганини таъкидлади.

Шунингдек, мактаб маъмуриятида ота-оналар қўмитаси вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилгани таъкидланди. Йиғилишда таълим муассасасида телефонлардан умуман фойдаланмаслик таклифи илгари сурилди.