Янги ўқув йилидан бошлаб олийгоҳда ўқиётган хотин-қизлар учун контракт тўлови даромад солиғидан озод қилинади - Ta’lim / Образование

Янги ўқув йилидан бошлаб олийгоҳда ўқиётган хотин-қизлар учун контракт тўлови даромад солиғидан озод қилинади

Янги ўқув йилидан бошлаб, олийгоҳда ўқиётган хотин-қизлар учун, ким тўлашидан қатъи назар, контракт тўлови даромад солиғидан озод қилинади. Бу ҳақда Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашувда маълум қилди.

Yangi o‘quv yilidan oliygohda o‘qiyotgan xotin-qizlar uchun kontrakt to‘lovi daromad solig‘idan ozod qilinadi

Ҳозирда ушбу имтиёз фарзанди ва турмуш ўртоғи учун контракт тўлаганларга қўлланилар эди. Шунингдек, Қорақалпоғистонда агро-технологиялар ва муҳандислик йўналишларида етакчи хорижий олийгоҳларнинг филиаллари ҳамда Нукусда Рақамли технологиялар институти очилади.

“Умуман, биз Қорақалпоғистонда олий таълим қамровини келгуси йилнинг ўзида 50 фоизга етказамиз. Бунинг учун, чет элларда ўқиётган ёшларимизнинг ўқишини юртимиз олийгоҳларига давлат гранти асосида кўчириш амалиётини йўлга қўямиз”, – деб таъкидлади номзод.

Таълим соҳасининг асосий таянчи бўлган азиз ва мўътабар муаллим ва мураббийлар, олийгоҳ профессор-ўқитувчиларининг машаққатли меҳнати бундан буён ҳам муносиб рағбатлантириб борилади.



Leave a Reply