Шифокор сизга тушунарсиз терминларни айтмоқдами? Қуйидаги касалликларнинг қисқача изоҳли луғати ёрдамида шифокорингиз нима демоқчи бўлганини билиб олишингиз мумкин 🙂
Аддисон – Буйрак усти безини гормони катихоломин гормони кам ишлаб чиқарилишидан юзага келади.
Акромегалия – Бўй ўсиш тўхтагач соматотроп гормони кўп ишлаб чиқарилса пайдо бўлади.
Ангина – бодомсимон безнинг яллиғланиши.
Анимия – эритросит таркибидаги гемоглобиннинг камайиши ёки камқонлик.
Артериосклероз – Қон томирлар деворида туз ва ёғларнинг тўпланиши.
Базедов – (треотокситоз) Қалқонсимон без гормони тироксиннинг кўп ишлаб чиқарганда юзага келади.
Бери-бери (авитаминоз B1) – Б витамин етишмаганда келиб чиқади.
Ботулизм – Колбаса ва консервалар туфайли заҳарланиш.
Буқоқ – қалқонсимон без тироксин гормонининг етишмаслигидан келиб чиқади.
Дальтонизм – яшил ва қизил рангларни фарқлай олмаслик. Бунда колбача рецепторлар йўқолади.
Деменция – ПП витамининг етишмаслиги.
Дерматит – терида доғлар пайдо бўлиши, бу ҳам ПП етишмаслигидан.
Диарея – ПП етишмаслиги, овқат ҳазмнинг бузилиши, ич кетиш.
Фарингит – томоқ шиллиқ пардасининг яллиғланиши.
Ганглионит – нерв тугунларининг яллиғланиши, зотилжамга ўхшаган асоратли касалликлар асоратидан юзага келади.
Гастрит – ошқозон пардасининг яллиғланиши.
Гемофилия – қоннинг ивимаслиги, тромбоситлар камайганда, Cа ионлари ва К витамини етишмаганда юзага келади.
Гигантизм – найсимон суякларнинг ўсиши, соматотроп гормони кўпайганда юзага келади.
Гижжа – юз хилдан ортиқ гижжа бўлиб, касаллик келтириб чиқаради, фанда гельминтлар дейилади.
Гиперметропия – узоқдан кўриш, кўз соққаси қисқа, туғма.
Гипернефрома – буйракнинг шиш касаллиги, андроген кўпайганда юзага келади.
Гипертония – артериал босимнинг ортиши (120 дан кўтарилиши), Нормал босим 80*120 бўлади.
Гипотериоз – тироксин гормонининг кам ишлаб чиқарилишидан юзага келади.
Гипотония – артериал қон босимнинг камайиши.
Гиповитаминоз – витаминлардан бирининг етишмаслиги.
Глоукома – кўз ички босимнинг ортиши.
Грипп – А,Б,C турлари бор, нафас олиш касаллиги бўлиб, вирус келтириб чиқаради.
Ичбуруғ – овқат ҳазмининг бузилиши, микроблар пашша ва ювилмаган мевалардан юқади.
Инцефалит – бош мия тўқимасининг яллиғланиши.
Инсульт – бош мияга қон қуйилиши.
Интерит – ингичка ичакнинг яллиғланиши.
Карантин (итал. quarantena — қирқ кун), карантинлаш — тиббиётда — ўта хавфли юқумли касалликлар тарқалишини чеклашга каратилган эпидемияга қарши маъмурий ва санитария тадбирлари мажмуи. Карантин маълум ҳудудни касаллик таркатувчи манбадан муҳофаза қилиш ва уни йўқотишга ҳамда касалликнинг бир жойдан бошқа ҳудудларга тарқалиб кетишига йўл қўймасликка қаратилган профилактик тадбир ҳисобланади.
Кариес – тишнинг ташқи дентин қаватининг емирилиши.
Катаракта – кўз гавҳарининг касаллиги.
Кессон – босим юқори жойдан нормал босимга ўтганда эриган азот пуфакка айланиб, қон томирларга тиқилиши.
Кифотик – қанотга ўхшаган куракларга эга қад-қомат.
Колит – йўғон ичакнинг яллиғланиши.
Ларингит – ҳиқилдоқнинг яллиғланиши.
Летаргия – чуқур уйқуга кетиш.
Лордоз – қад-қоматнинг қорин олдинга, курак орқада бўлиши.
Менингит – бош ва орқа мияни ўраб турган парданинг яллиғланиши.
Миелит – болаларда орқа мия тўқимасининг яллиғланиши.
Миопия – яқиндан кўриш.
Миозит – нерв мускулининг шамоллаши.
Некроз – тишнинг қон-томир нерв милкларининг зарарланиши.
Невралгия – сезувчи нерв толаларининг яллиғланиши.
Неврит – ҳаракатлантирувчи нерв толаларнинг яллиғланиши.
Невроз – нерв толаларининг зўриқиши.
Нонизм – соматотроп гормонининг камайишидан ўсмай қолиш.
Отит – қулоқ ички қисмининг яллиғланиши.
Ойпараст – нерв чарчаши, қўрқиш, тормозланишдан уйқу ҳолатда кўп хил ҳаракат қилиш.
Пандемия – (юнонча pandemos — ёппасига, халқаро) — эпидемик касалликнинг бир мамлакат, бир неча мамлакат, қитʼа ёки континентда ёппасига тарқалиши. Пандемик тарқалиш ҳаво-томчи йўли билан юқиб, инкубацион даври қисқа юқумли касалликларга хос. Грипп касаллиги бунга мисол бўла олади.
Панкреотит – ошқозон ости безининг яллиғланиши.
Плеврит – плевра пардасининг яллиғланиши, ҳўл ва қуруқ бўлади.
Пневмания – ўпка ҳужайралари ўрнига сувнинг тўпланиши, ўпка яллиғланиши, ўпканинг инфецион касаллиги, мустакил касаллик ёки бошқа касалликларнинг асорати ҳисобланади. Пневманияни турли бактериялар (пневмококк, стрептококк, стафилококклар) ва вируслар қўзғатади. Касалликнинг юзага келиши ва ривожланишига одамнинг қаттиқ совуқ қотиши, жисмоний ва руҳий ўта толиқиши, организмнинг ички заҳарланиши — интоксикация ҳамда организмнинг касалликка қарши курашиш қобилиятини сусайтирувчи бошқа омиллар сабаб бўлади, натижада юқори нафас йўлларига мик-роблар ўткир ва сурункали, жойига қараб чегараланган соҳалардаги ёки пневмония (ўпканинг бутун бир бўлаги зарарланади) ва ўчокли бронхопневмония фарқ қилинади.
Полеомиелит – орқа миянинг бир нечта сегментларини яллиғланиши.
Пулпит – тишнинг қон-томир қаватининг яллиғланиши.
Қандли диабет – ошқозон ости бези гормони инсулин кам ишлаб чиқарилганда, қондаги қанд миқдорининг кўпайиши.
Қандсиз диабет – буйрак усти бези возопрессин гормони кам ишлаб чиқарилса келиб чиқади.
Радикулит – ўтирғич нервининг яллиғланиши.
Рахит – Д витамининг етишмаслиги, Cа ионлари алмашинувининг бузилиши.
Ринит – бурун шиллиқ пардасининг яллиғланиши.
Салмонеллиоз – овқатдан заҳарланиш, эски овқатни истеьмол қилишдан келиб чиқади.
Сариқ касаллиги (гепатит) – жигарнинг яллиғланиши, ўт суюқлигининг ичакка қўйилмасдан бевосита қонга ўтиши.
Сепсис — терига микроблар тушиб, бевосита қонга ўтишидан келиб чиқадиган касаллик.
Шапкўрлик – А витаминининг етишмаслигидан келиб чиқади.
Шол – марказий, бош мия пўстлоғи марказидаги нерв марказининг бузилиши.
Сил (туберкуллёз) – буни Кох бацилласи келтирб чиқаради. Бунда ўпка емирилади.
Цинга – C витанининг (аскорбин кислотаси) етишмаслигидан келиб чиқади.
Цирроз – жигарнинг емрилиб ўрнига бириктирувчи тўқималар ҳосил бўлиши.
Сколиоз – икки елканинг нотенглиги.
Спазмофелия – Cа ионларининг камайиши туфайли нервнинг тиришиши, болаларда кўп учрайди (титраб-қақшашлик).
Тиреотокситоз — тироксин гормонининг кўп ишлаб чиқарилиши натижасида келиб чиқади.
Тетания (тутқаноқ) – қалқонолди безининг паратгормон ва паратериодин гормонинг камайишидан келиб чиқади.
Тоғ касаллиги – босим камайганда ички бўшлиқда газ кенгайишидан келиб чиқади.
Тонзиллит – (томоқ касаллиги) бодомча безларнинг яллиғланишидан келиб чиқади.
Трахеит – трахеянинг яллиғланиши.
Уйқусизлик (агрипная, инсомния) – тунги уйқунинг бузилиши.
Варикоз – қон томирнинг бўртиб чиқиши.
Ясси оёқ – тавон-кафт қисмини кенгайиб, чуқур қисмининг текисланиши.