Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида чуқурлаштирилган махсус тайёргарликни талаб этмайдиган чилангар, тикувчи, ҳайдовчи, ошпаз, сартарош, каштачи, кулол, қандолатчи, новвой, дурадгор, сувоқчи, бўёқчи каби жами 50дан зиёд касб-ҳунар ўргатилади. Бу мажмуаларда касб эгаллаган ўқувчиларга 11-синфни якунлаганидан сўнг етуклик аттестати билан бирга меҳнат фаолияти билан шуғулланиш имконини берадиган давлат намунасидаги ҳужжат ҳам тақдим этилади.
Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синф ўқувчиларига ўргатиладиган махсус ва чуқурлаштирилган тайёргарлик талаб этмайдиган касблар рўйхати
№ | Ўқув ишлаб чиқариш мажмуасида (ЎИЧМ) ўргатиладиган касблар номи | ўқиш муддати |
1 | Автомобиль таъмирлаш техниклиги (йўналишлар бўйича) | 1 |
2 | Ҳайдовчилик | 1 |
3 | Ёнилғи қуйиш шохобчаларига сервис хизмат кўрсатиш техниклиги | 1 |
4 | Бичувчилик | 1 |
5 | Тикувчилик | 1 |
6 | Қурувчилик | 2 |
7 | Сувоқчилик | 1 |
8 | Қурилиш пардозловчилиги | 1 |
9 | Дурадгорлик | 1 |
10 | Том ёпувчилик | 1 |
11 | Пол ётқизувчилик | 1 |
12 | Металлга техник ишлов бериш (токарь) | 2 |
13 | Гилам тўқиш | 1 |
14 | Ёғоч ўймакорлиги | 1 |
15 | Мебель ясаш | 2 |
16 | Каштачилик | 1 |
17 | Кулолчилик | 1 |
18 | Косибчилик | 1 |
19 | Зардўзлик | 1 |
20 | Наққошлик, рассомлик | 1 |
21 | Маиший хизмат техникаларини таъмирлаш | 1 |
22 | Радиотехника воситаларини таъмирлаш | 1 |
23 | Фотограф | 1 |
24 | Меҳмонхона хўжалиги ходими | 1 |
25 | Туристик хизматлар ташкилотчилиги | 1 |
26 | Чилангарлик | 1 |
27 | Сув, газ таъминоти ва канализация тизимларини ўрнатиш, таъмирлаш | 1 |
28 | Мусиқа асбобларини таъмирлаш | 1 |
29 | Пайвандлаш ишлари (йўналишлар бўйича) | 1 |
30 | Компьютер операторлиги | 1 |
31 | Компьютерларга техник хизмат кўрсатиш | 1 |
32 | Иш юритувчилик | 1 |
33 | Ошпазлик | 1 |
34 | Пазандачилик | 1 |
35 | Новвойчилк | 1 |
36 | Қандолатчилик | 1 |
37 | Ғазначилик | 1 |
38 | Ҳисобчилик | 2 |
39 | Сартарошлик | 1 |
40 | Косметолог | 1 |
Ўқув ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этишда
Мактаб:
- Биринчидан,10-синфга ўқувчиларни қабул қилади. Уларни синфларга тақсимлайди, синф раҳбари тайинлайди.
- Иккинчидан, мактабнинг 10-синф ўқувчилари қайси таълим муассасада (касб-ҳунар коллежи ёки мактаб) касб ўрганишига ойдинлик киритади. Касб ўргатадиган таълим муассасасидаги касблар рўйхатини вазирлик томонидан буйруқ билан тасдиқланган касблар рўйхати билан солиштириб, ота-оналар ва ўқувчилар хоҳиш-истаклари асосида 2-3 та касб танланади.
- Учинчидан, 10-синф ўқувчилари ўртасида касблар танлаш юзасидан сўровномани ўтказади. Сўровнома натижасига кўра ўқувчиларни касблар бўйича гуруҳларга тақсимлайди.
- Тўртинчидан,синф раҳбари томониданўқувчиларни ЎИЧМ бориш-келиши, давомати, уларни мослашувини таъминланишини назоратга олади.
- Бешинчидан,мактаб, 10-синф ўқувчилари касб ўрганаётган таълим муассасаси билан томонлар мажбурияти ва ҳуқуқлари тўғрисида шартнома тузади.
Туман халқ таълими бўлими:
- Биринчидан,маҳаллий ҳокимлик ва молия бўлими билан ҳамкорликда туман (шаҳар)даги мактабларга яқин жойлашган, қувватига нисбатан ўқувчилар сони кам бўлган касб-ҳунар коллежларини, заруриятга кўра мактабларни танлайди ва ҳоким қарори билан тасдиқлайди.
- Иккинчидан, ХТБда тайинланган масъул танланган коллеж ёки мактаблардаги шарт-шароитлар асосида коллеж ёки мактаб раҳбарияти билан келишилган ҳолда туман (шаҳар)лардаги мактаблар 10-синф ўқувчиларининг сонидан келиб чиқиб, 10-синф ўқувчиларини белгиланган коллеж ёки мактабда касб эгаллаши учун ҳафта кунларига тақсимлайди.
- Учинчидан,ҳафта кунларига тақсимланган мактабнинг 10-синф ўқувчиларини белгиланган коллеж ёки мактабда ижтимоий мослашувини ташкил қилади ва уларни касбий таълим олишини назоратга олиш учун касб ўргатадиган ҳар бир таълим муассасасига (коллеж ёки мактаб) масъул бириктиради.
- Тўртинчидан, ҳар бирмактаб, 10-синф ўқувчилари касб ўрганаётган таълим муассасаси билан томонлар мажбурияти ва ҳуқуқлари тўғрисида шартнома тузишини таъминлайди, мувофиқлаштиради, назорат қилади.
Халқ таълими бошқармаси:
- Биринчидан, ҳудуд бўйича 10-синф ўқувчилари касб ўргатиш учун танланган таълим муассасалари (коллеж ёки мактаб) рўйхатини вилоят ҳокимдан тасдиқлатади.
- Иккинчидан, мазкур йўналишга ҳамда ҳудудларга бириктирилган масъуллар орқали фаолиятни назоратга олади.
- Учинчидан, ҳудуднинг ижтимоий – иқтисолий ривожлантириш дастури асосида ўқувчиларга берилаётган касблар рўйхатига ўзгартириш киритиш бўйича юқори ташкилотларга таклифлар киритади
Ўқув ишлаб чиқариш мажмуаси ташкил этиш бўйича касбларга ўргатиш бўйича муваққат дастур тушунтириш хати
1. Ўқув курси 2 сентябрдан бошланиб, май ойининг охирида тугайди.
2. Ушбу ўқув режа Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 июлдаги 803-Ф-сонли Фармойиши асосида ишлаб чиқилди.
3. Ўқув режада жами 204 соат белгиланган бўлиб, 5 та бўлимдан иборат. 10 ёки 11-синфларда жами 1 ўқув йили давомида ўқитиш учун мўлжалланган. Ўқув йилининг давомийлиги 34 ҳафта бўлиб, жами 204 соат ўқув машғулоти ўтилади.
4. Ҳар бир таълим муассасаси зарур ҳолларда ўқув юкламасининг ҳафталик (6 соат) хажмини сақлаган ҳолда, Педагогик кенгаш қарорига асосан ўқув блоклари таркибидаги мавзуларига ажратилган соатлар хажмини 15% гача ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади.
5. 10-синфда ўқув йилининг якунида, 11-синфда эса баҳорги таътил вақтида ўқувчиларнинг меҳнат кўникмаларини шакллантириш ва касбга йўналтириш мақсадида махсус ишлаб чиқилган, ота-оналар ва маҳалла фуқаролар йиғини раислари билан келишилган, таълим муассасаси директори томонидан тасдиқланган жадвал асосида таълим муассасасида ёки идора ва корхоналарда Халқ таълими вазирлиги томонидан ўрнатилган тартибга риоя қилган ҳолда 6 кун 6 соатдан (жами 36 соат) амалий меҳнат машғулотлари ўтказилади.
6. Ўқув машғулоти якунида ўқувчилардан давлат аттестацияси назарий ва амалий шаклда амалга оширилади.
10 синфлар учун 40 та белгиланган касблардан қуйидагиларни ўқув дастурлари топилмаяпти Автомобилларга таъмирлаш техник, Ҳайдовчилик, Пайвандлаш, Чилангарлик, Тикувчилик, имкон даражасида тезроқ маълумот беришларингизни сўрардим раҳмат олдиндан!
Assalom alaykum turmush o‘rtog‘im maktabda 10 sinflarga UPK fanlaridan tikuvchilikdan dars berishi kerak lekin o‘quv qo‘llanma yoki majmua topish qiyin bo‘layapti iltimos yordam beringizlar
Шу мавзу ичида архив файлда тикувчилик бўйича тақвим-мавзу режа бор.