Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармойиши билан 2023/2024-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси (гранти) параметрлари тасдиқланди.
Унга кўра:
- бакалавр кундузги таълим шаклига – 34 860 нафар;
- магистрлар тайёрлаш бўйича – 8 923 нафар грант ўринлари ажратилди.
Шунга кўра, давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси томонидан:
- умумий давлат гранти асосидаги қабул параметрлари доирасида мақсадли қабул квоталари туман (шаҳар) кесимида;
- ҳамда таълим тиллари бўйича тақсимоти 20 июнга қадар тасдиқланиб, эълон қилинади.
Шунингдек, давлат ОТМларига тўлов-контракт асосидаги квоталар эса:
- тизимида ОТМлар бўлган вазирлик ва идоралар томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги билан келишган ҳолда;
- молиявий мустақиллик берилган давлат ОТМлари Кузатув кенгашлари томонидан 20 июнга қадар тасдиқланади.