Давлат комиссиясининг 1-сон баёни билан олий ҳарбий таълим муассасаларининг ҳарбий йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.
Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш
✅ Давлат комиссиясининг 1-сон баёнига мувофиқ:
◾️Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синовлари республика олий таълим муассасаларига ўтказиладиган тест синовлари билан бир вақтда номзодлар ўзлари танлаган ҳудудларда ўтказилади.
◾️ Уларга олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш бўйича рўйхатдан ўтишда тест топшириладиган фанлари мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган ҳарбий бўлмаган олий таълим муассасаларининг бештагача бакалавриат таълим йўналишини танлаш ҳуқуқи берилади.
◾️ Тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган номзодлардан тест синовларида иштирок этиши учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдоридаги тўлов ундирилади.