4-11 синф ўқувчилари учун Bebras мусобақаси бўлиб ўтади - Ta’lim / Образование

4-11 синф ўқувчилари учун Bebras мусобақаси бўлиб ўтади

1-4 декабр кунлари Бебрас мусобақаси онлайн тарзда бўлиб ўтади. Бу ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти хабар бермоқда.

online olimpiada

Тайёргарлик даражасидан қатъий назар, барча 4-11-синф ўқувчилари иштирок этишга таклиф этилади. Бебрас мусобақаси ўқувчиларнинг  саводхонлиги ва илмий кўникмаларини ривожлантиришга қизиқишини оширишга қаратилган.


Мусобақа ўтказилиш жадвали:

4-синфлар, 1-декабр соат 10:00 дан 20.00 гача;
5-6-синфлар, 2-декабр соат 10:00 дан 20.00 гача;
7-8 синфлар, 3-декабр соат 10:00 дан 20.00 гача;
9-10-11-синфлар, 4-декабр соат 10:00 дан 20.00 гача;
(Тест синовлари учун 1 соат вақт ажратилади)


7-11 синфлар энг юқори баллар олган иштироқчилар учун иккинчи босқич 2024-йил январ ойида Тошкент шаҳрида жойлашган Янги Ўзбекистон Университетида бевосита оффлайн тарзда ташкил этилади. Ғолиблар учун совғалар мавжуд.

Мусобақа oo.uzedu.uz тизимида ўтказилади.
Натижалар 4 декабр соат 22:00 дан кейин шахсий кабинетингизда натижалар бўлимида эълон қилинади.

Ушбу олимпиадада иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш шарт!

Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола 👉 https://oo.uzedu.uz/Account/SignIn



🔥763 marta ko‘rildi