Халқ таълими вазирлиги эсселар танловини эълон қилади - Ta’lim / Образование

Халқ таълими вазирлиги эсселар танловини эълон қилади

Халқ таълими вазирлиги мактаб таълимини ривожлантириш, ёш авлод тарбиясида ўқитувчиларнинг масъулияти ҳамда ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини ошириш мақсадида “Маърифатли жамият – Учинчи Ренессанс бунёдкори” эсселар танловини ўтказмоқда.


Халқ таълими вазирлиги эсселар танловини эълон қилади

Танловда Халқ таълими вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларининг ўқитувчилари ихтиёрий равишда қуйидаги 2 та йўналиш бўйича иштирок этишлари мумкин:

1. Таълим ўзбек тилида олиб бориладиган умумий ўрта таълим мактабларининг она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари ҳамда таълим қардош тилларда олиб бориладиган умумий ўрта таълим мактаблари ўзбек тили фани ўқитувчилари.

2. Таълим тилидан қатъий назар барча фан ўқитувчилари.


Танлов 2022 йил 22 сентябрдан 21 октябрга қадар бўлиб ўтади. Таълим муассасаларида 26 сентябр куни, туман ва шаҳарлар миқёсида 5 октябр куни, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар миқёсида 11 октябр куни ўтказилади. Танловнинг Республика босқичи 17-21 октябр кунлари бўлиб ўтади.

Танлов ғолибларини эълон қилиш ва тақдирлаш жараёнлари “21-октябр —Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун” байрами арафасида амалга оширилади.

Танлов жараёнлари ва ғолиблари тўғрисидаги батафсил маълумотлар Халқ таълими вазирлигининг расмий — www.uzedu.uz веб-сайти орқали эълон қилинади.

Ҳурматли ўқитувчилар, мазкур танловда фаол иштирок этинг.


 



Leave a Reply