Олимпия ўйинлари ҳақида нималар биламиз? - Ta’lim / Образование

Олимпия ўйинлари ҳақида нималар биламиз?

Олимпия ўйинлари — ҳар тўрт йилда ўтказилувчи замонамизнинг энг йирик халқаро мажмуавий спорт беллашувлари. Олимпия ўйинлари Халқаро Олимпия Қўмитаси васийлиги остида 4 йилда бир маротаба ўтказилади. Олимпия ўйинларининг Ёзги ва қишки ўйинлари мавжуд.

Тарих

Олимпиада ўйинлари – 1) Юнонистонда умумюнон байрами ва мусобақалари (2 ғилдиракли аравада тез юриш, бешкураш, муштлашиш мусобақалари, саньат конкурси). Милоддан аввалги 776 йилдан бошлаб милодий 394 йилгача ҳар 4 йилда Олимпия шахрида Зевс шарафига ўтказилган. Ана шу 4 йиллик давр Олимпиада деб аталган. Ўйинлар 5 кун давом этган;

2) Юнонистоннинг Олимпия ўйинларини эслатувчи жаҳон спорт мусобақалари. 1896-йил (Олимпиаданинг 1-йили)дан бошлаб ўтказилади. Олимпия ўйинларини ўтказиш тартиби, қоидалари Олимпия ҳартиясида белгилаб берилган. Бу ҳартияни замонавий олимпия ҳаракати асосчиси, франциялик жамоат арбоби Пьер де Кубертен (Pyer de Kuberten) (1863—1937) ишлаб чиққан. 1894 йил Парижда Халқаро спорт конгресси ҳартияни тасдиқлаган (янги таҳрири 1999-йил қабул қилинган). Ўйинлар Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ) томонидан ташкил қилинади. Ўйинларда мусобақалар спортнинг фақат олимпия турлари бўйича ўтказилади. Олимпия спорт тури ҳартияга биноан аниқланиб, у энг кенг тарқалган (ёзги ўйинларнинг эркаклар учун спорт тури 4 қитьанинг камида 75 давлатида ва аёллар учун эса, 3 қитьанинг камида 40 давлатида тарқалган) бўлиши керак. Дастурга енгил атлетика, гимнастика, сузиш, оғир атлетика, кураш, бокс, қиличбозлик, эшкак эшиш, велоспорт, футбол, баскетбол мусобақалари киритилган. 1968-йилдан Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси ХОҚ томонидан тасдиқланган маданий дастур тадбирларини ўтказиб келади. Бу тадбирлар саньат воситасида олимпиаданинг халқлар ўртасида тинчлик ва тотувлик идеалларини тарғиб қилишга қаратилгандир. 1924-йилдан Олимпия ўйинларининг қишки қисми мустақил мусобақалар сифатида ўтказилади.


Шиор
Олимпиада шиори “Тезроқ, баландроқ, кучлироқ” (lot. “Citius, altius, Sortius“) 1920-йилдан олимпиада эмблемасига киради.


Рамз

Олимпия ўйинларининг рамзи – беш қитьани ифода этувчи бешта бириккан халқадан иборат. 5 ҳалқа — олимпиада ҳаракатига бирлашган 5 та қитьа рамзи. Юқори қатордаги ранглар: ҳаворанг – Европа, қора – Африка, қизил – Америка, пастки қаторда: сариқ – Осиё, яшил – Австралия.


Байроқ

Олимпиада байроғи — Олимпиада тимсоли (5 ҳалқа) туширилган оқ мато барча Олимпия ўйинларида кўтарилади. Олимпия ўйинларининг аньанавий атрибута Олимпиада машьаласидир. У Алфей дарёси водийсидаги Кронос тоғ ён бағрида қуёш нурларидан ёндирилиб, ўйинларнинг тантанали очилишига эстафета билан олиб келинади ва олимпиада стадионидаги махсус меҳробда ўйинлар ёпилгунча (16 кун) ёниб туради.


Олимпия ўйинларининг вужудга келиши

Тарихий маьлумотларга кўра, биринчи Олимпия ўйинлари эрамиздан аввалги 776-йилда ўтказилган. Ўйинлар антик олимпия худоларига бағишланган бўлиб, ўйин мусобақалари қадимги Олимпия майдонларида ўтказилган. Асрлар ўтиб эрамизнинг 393-йили Олимпия ўйинлари император Феодосия буйруғи билан тўхтатилган.
Антик Олимпия ўйинлари Пелопонес ғарбий қисмида жойлашган қадимги Олимпияда ўтказилиб келинган. Грек мифологиясига кўра, Олимпик ўйинлар асоси Пелопса оролларида вужудга келган. Қадимги Олимпия ўзининг гўзал табиати, мафтункорлиги билан, шунингдек, ўзининг муҳташам ибодатхоналари ва спорт майдонлари билан ажралиб туради. эрамиздан аввалги 10-асрларда Олимпияда маданий маросимларни ҳамда бошқа диний ва сиёсий тадбирларни ўтказишга хизмат қилган жой ҳисобланган. Олимпиянинг маркази қисмида ҳашаматли Зевс, унинг тоғрисида эса Гера ибодатхонаси қад кўтарган. Олимпия ўйинлари Зевсга сиғиниш, диний маросимлар билан чамбарчарс боғлиқ эди. Сўзсиз ўйинлар юқори савияда ўтказилиб, грек шаҳарлари ўртасида ўзаро муносабатларни яхшилашга йўналтирилган эди.

12 асрдан буён қадимги Олимпия ўзининг қадимий ўйинлар ўтказиладиган майдони ва отчопарларида мухлислар қалбидан жой олган чаққон ҳамда бақувват спортчиларни намоён қилди. Спортчиларнинг номлари уларнинг Олимпия ғалабалари тарих вароқларида мухрланди. Қадимги Олимпиада ўйинларида барча озод эркаклар — Грецияда яшовчилар қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган. Мегардан генерал Орсип, чўпон Полимнист, Родос оролидан қирол оиласи аъзоси Диагор, Македония қироли Александр II, файласуф Демокрит — буларнинг барчаси қадимги Олимпия ўйинлари иштирокчилари бўлишган.

Ёзги Олимпиада ўйинлари ўтқазилган мамлакатлар. Яшил рангда Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилган мамлакатлар. Кўк рангда олимпия ўйинларига икки ва ундан ортиқ мезбонлик қилган мамлакатлар.

Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон


Ўзбекистон спортчилари Олимпия ўйинларида 1952-йилдан буён (1992-йилгача собиқ Иттифоқ ва МДҲ спортчилари жамоаси таркибида, 1996-йилдан буён мустақил давлат вакили сифатида) қатнашиб келади. Олимпия ҳаракатини ривожлантиришдаги алоҳида хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов ХОҚ томонидан Олимпия олтин ордени билан тақдирланган (1996).

Хуан Антонио Самаранч Олимпия Олтин орденини Ислом Каримовга топширмоқда

““Лондон-2012” Олимпия ўйинларида олтин медал соҳиби бўлган Артур Таймазов

 

Leave a Reply