Мактабда куз ифори - Ta’lim / Образование

Мактабда куз ифори

Мактабда куз ифори узининг ёрқин ранглари билан атрофга жило бермоқда. Бир томонда зангори баргли дарахт бир томонда уни акси – сарғиш рангга буялган:


 

Севаман, олтин куз, севаман жондан,
Атлас табиатли гўзал чоғингни.
Дарахтлар либоси ранго-ранг, гулгун,
Кўзни эркалаган чаман боғингни.

Мен ғамгин боқмайман, кўнглимда баҳор,
Олтин япроқларга қараб толмайман.
Ясант келинчакдай ҳар бир дарахтни
Севаман! Нигоҳим уза олмайман.

Тўзони ювилган барглар шамолда,
Рангини кўз-кўзлаб қилганда ҳузур,
Ҳозир тинган ёмғир томчиларида,
Олтин япроқларда ёниб тоза нур –

Гавҳар маржон каби ялтираб турса,
Мени ҳам ўрайди шеърий ҳаяжон!
Қуёшни қаршилаб чиқиб айвонга,
Нурларга кўмилиб юраман шодон.

Севаман олтин куз, севаман жондан!
Товусдай безанган дарахт, боғларни!
Ёмғирли оқшоминг, қуёшли тонгинг,
Хаёлга чўмганим гўзал онларни!

(Зулфия “олтин куз” шеъри)

2 thoughts on “Мактабда куз ифори

Leave a Reply