Бугун инглиз тили ўқитувчиси Хўжабекова Жамила 5«д» синфда АКТ тадбиқ этган ҳолда «Касбим-фаҳрим» номли очиқ дарс ўтди. Дарснинг асосий мақсади таълимий жиҳатдан ўқувчиларга касб-ҳунар ва унинг турлари ҳақида маълумот бериш бўлса, тарбиявий томондан ўқувчиларни меҳнатсеварлик руҳида тарбиялашга қаратилди.
Мавзу: Касбим нима-ю, ҳунар нима?
Мақсад:
- Таълимий Ўқувчиларга касб-ҳунар ва унинг турлари ҳақида маълумот бериш.
- Тарбиявий: Ўқувчиларни меҳнатсеварлик руҳида тарбиялаш.
- Ривожлантирувчи: Ўқувчиларга ўз касби ва ҳунари билан ном қозонган кишилар тўғрисида маълумот бериш.
Дарс типи: янги билимлар бериш
Дарс тури: Интеграллаштирилган
Дарс методлари: «Музёрар» усули, мақолалар ва шеърлар айтиш, касбга доир кроссворд ечиш, қушиқ куйлаш.