Биология фанидан тест саволлари - Ta’lim / Образование

Биология фанидан тест саволлари

Биология (юнонча βίος, биос, “ҳаёт”; ва λόγος, логос, “билим”) ҳаёт ва у билан боғлиқ масалалар тадқиқотидир. У эмпирик фаннинг жонли организмларнинг тузилиши, функциялари, ўзгариши, келиб чиқиши, эволюцияси ва ўлишини ўрганувчи соҳасидир. У турли организмларни саралайди, уларнинг ишлашини, турларнинг пайдо бўлишини, уларнинг ўзаро ва атроф-муҳит билан муносабатларини тасвирлайди. Биология ботаника, зоология, физиология каби турли соҳаларга бўлинади.

biologiya fanidan onlayn test savollari


1. Одам ингичка ичагида ажратиб олинган липаза шираси нимани парчалайди?
2. Уруғчи қандай қисмлардан тузилган, уни тартиби билан жойлаштиринг.
3. Уй пашшасининг личинкаси табиий шароитда неча ҳароратда ривожланади?
4. Кунга-боқар таркибида неча % овқатга ишлатиладиган ёғ бор?
5. Баобаб дарахти қанча умр кўради?
6. Ширинмия ўсимлигининг барги қандай барг?
7. Ланцетникнинг юраги қаерда жойлашган?
8. Ўсимликларда қари ҳужайра ёш ҳужайрадан нимаси билан фарқ қилади?
9. Арчанинг уруғчи қуббалари уруғлангандан кийин қанча вақтда пишади?
10. Тилни қайси қисми шўр ва нордон таъмни сезади?
11. Тошбақа тухумининг ривожланиш вақти қанча давом этади?
12. Дастлабки амфибиялар қачон пайдо бўлган?
13. Ёмғир чувалчангида қачон заҳарлик хусусияти бўлади?
14. Одам ингичка ичагида ичакнинг 1мм2 юзасида қанча ворсинкалар бўлиши мумкин?
15. Мексика кактуси ўз танасида қанча сув сақлайди?
16. Заҳарли молюскалар ичида энг хавфлиси Австралия 8 оёқли бўлиб, у қандай зарар етказади?
17. Кайси ўсимлик ёзда ўз баргини тўкади?
18. Чиғаноқли шиллиқ қуртда нерв тугунлар қаерда жойлашган?
19. Чумчуқ донни қанча вақтда ҳазм қилади?
20. Одам мускул ҳужайрасидаги микрофибринларнинг вазифаси нима?
21. Сохта меваларга нималар киради?
22. Гемофилия қандай касаллик?
23. Хлоропластлар баргнинг қайси ҳужайраларида жойлашган?
24. Бир суткада спортчи қанча ккал энергия сарфлайди?
25. Итбалиқ қанча вақтда бақага айланади?

 


14 thoughts on “Биология фанидан тест саволлари

  1. Shoxrux

    Savollar qisqa,lunda va qiziqarli tuzilgan.Manga yoqdi.Lekin bitta ma’lumotda ozgina munozara bo’lib qoldi.10-savolda Baobab daraxti qancha yashaydi deyilgan.Adabiyotlardan 4000-5000 yillligi ma’lum.Bu yerda 400-500 degan javobni belgiladim. Bitta nol tushib qolgan degan taxmin bilan.Chunki boshqa javoblar hammasi noto’g’ri.

Leave a Reply