Биология фанидан тест саволлари - Ta’lim / Образование

Биология фанидан тест саволлари

Биология (юнонча βίος, биос, “ҳаёт”; ва λόγος, логос, “билим”) ҳаёт ва у билан боғлиқ масалалар тадқиқотидир. У эмпирик фаннинг жонли организмларнинг тузилиши, функциялари, ўзгариши, келиб чиқиши, эволюцияси ва ўлишини ўрганувчи соҳасидир. У турли организмларни саралайди, уларнинг ишлашини, турларнинг пайдо бўлишини, уларнинг ўзаро ва атроф-муҳит билан муносабатларини тасвирлайди. Биология ботаника, зоология, физиология каби турли соҳаларга бўлинади.

biologiya fanidan onlayn test savollari

Қуйидаги тестларга жавоб бериб, биология бўйича билимингизни синаб кўринг.


1. Итбалиқ қанча вақтда бақага айланади?
2. Ширинмия ўсимлигининг барги қандай барг?
3. Сохта меваларга нималар киради?
4. Баобаб дарахти қанча умр кўради?
5. Уй пашшасининг личинкаси табиий шароитда неча ҳароратда ривожланади?
6. Одам ингичка ичагида ичакнинг 1мм2 юзасида қанча ворсинкалар бўлиши мумкин?
7. Кайси ўсимлик ёзда ўз баргини тўкади?
8. Одам ингичка ичагида ажратиб олинган липаза шираси нимани парчалайди?
9. Ёмғир чувалчангида қачон заҳарлик хусусияти бўлади?
10. Заҳарли молюскалар ичида энг хавфлиси Австралия 8 оёқли бўлиб, у қандай зарар етказади?
11. Мексика кактуси ўз танасида қанча сув сақлайди?
12. Одам мускул ҳужайрасидаги микрофибринларнинг вазифаси нима?
13. Гемофилия қандай касаллик?
14. Чиғаноқли шиллиқ қуртда нерв тугунлар қаерда жойлашган?
15. Ланцетникнинг юраги қаерда жойлашган?
16. Хлоропластлар баргнинг қайси ҳужайраларида жойлашган?
17. Ўсимликларда қари ҳужайра ёш ҳужайрадан нимаси билан фарқ қилади?
18. Уруғчи қандай қисмлардан тузилган, уни тартиби билан жойлаштиринг.
19. Тошбақа тухумининг ривожланиш вақти қанча давом этади?
20. Кунга-боқар таркибида неча % овқатга ишлатиладиган ёғ бор?
21. Чумчуқ донни қанча вақтда ҳазм қилади?
22. Тилни қайси қисми шўр ва нордон таъмни сезади?
23. Дастлабки амфибиялар қачон пайдо бўлган?
24. Бир суткада спортчи қанча ккал энергия сарфлайди?
25. Арчанинг уруғчи қуббалари уруғлангандан кийин қанча вақтда пишади?

 


14 thoughts on “Биология фанидан тест саволлари

  1. Shoxrux

    Savollar qisqa,lunda va qiziqarli tuzilgan.Manga yoqdi.Lekin bitta ma’lumotda ozgina munozara bo’lib qoldi.10-savolda Baobab daraxti qancha yashaydi deyilgan.Adabiyotlardan 4000-5000 yillligi ma’lum.Bu yerda 400-500 degan javobni belgiladim. Bitta nol tushib qolgan degan taxmin bilan.Chunki boshqa javoblar hammasi noto’g’ri.

Leave a Reply