Гугурт қачон ва қаерда пайдо бўлган? (видео) - Ta’lim / Образование

Гугурт қачон ва қаерда пайдо бўлган? (видео)

Гугурт қутисининг кундалик ҳаётимиздаги ўрни жудаям катта. Унга хонадонимизда шунчалик ўрганиб қолганимиздан ҳозирда ажабланарли ва ғаройиб ихтиролар сарасига кирмайди. Гугурт қутисининг ҳозирги ҳолатига келгунича қанча вақт ўтган? У қандай пайдо бўлган? Ушбу мақолада юқоридаги саволларга жавоб топишга харакат қиламиз.

spichkiҲозирда биз ишлатадиган, қутига қадоқланган  гугуртлар 19 аср бошида пайдо бўлган. Гугуртнинг асосий вазифаси олов ҳосил қилишдир. Қадимда одамлар момоқалдироқдан сўнг ёнган дарахт ёрдамида олов олишган ва иложи борича кўпроқ сақлашга ҳаракат қилишган. Кейинроқ дарахтнинг икки қисми ёки икки тошнинг бир-бирига ишқаланиши ёрдамида олов олишган. Қадимги юнонистонликлар ва римликлар олов олишнинг бошқача тури – қуёшли кунда ботиқ линзанинг фокусини тўғирлаш ёрдами олишган.

Биринчи гугурт қутисининг келиб чиқиш тарихи 17 аср сўнгига бориб тақалади. Бу даврда Хиннинг Брандом ихтироси асосида немис кимёгари А.Ганквиц олтингугурт суртилган ёғоч чўпни фосфорга ишқалаш орқали олов ҳосил қилган. Ушбу усул қадимги римликлар ишлатган елимли машъалани жуда эслатиб юборарди. Ушбу ёғоч чўпнинг баъзи ноқулайлик томонлари бор эди: улар қисқа вақт ёниб, ёқилиши билан портлаб кетарди.

1805-йилда француз олими Жан Шансель «ёнувчи мослама» ихтиро қилди. У олтингугурт, елим ва бертоле тузи аралашмаси суртилган ёғоч чўпни ўзида акс эттирарди. Ушбу чўпни концентратланган олтингугурт кислотасига ҳуллаш орқали олов олиш мумкин эди. Олтингугурт кислотасини олиб юриш ноқулайлиги ва кимёвий жараён тез авж олиши сабабли қуйиб қолиш эхтимоли кучли эди, шунинг учун ушбу ихтиро оммалашмади.

Инглиз дорихоначиси Жон Уокер 1826-йилда олтингугурт, елим ва бертоле тузи аралашмаси суртилган ёғоч таёқни қумқайроқ (наждакли) қоғозга ишқалаш ёрдамида олов олишга ҳаракат қилиб кўрди. Ушбу таёқнинг узунлиги 1 метргача бўлиб, уни ишқалаб ёқиш ноқулайлик туғдирарди. Жонс исмли тадбиркор таёқнинг узунлигини камайтириб, оммавий тарзда ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Лекин ушбу таёқчаларда ҳам ноқулайликлар бор эди, уларни ёндириш жараёнида кичик портлаш ва захарли тутун ажралиб чиқарди.Уша даврда оловни кимёвий тарзда олиш имконияти бор эди, фақат ушбу жараённинг хавфсизлиги ва қулайлигини таъминлаш қолганди.

Гугурт чўпнинг ишқалаши вақтидаги портлашини 19 ёшли француз Шар Сориа 1830-йилда бартараф қилди. У олтингугурт ва бертоле тузи аралашмасига оқ фосфор қўшишни таклиф қилди. Эндиликда ушбу аралашмани ҳар қандай жисмга ишқаланса бир зайлда ва узоқ ёнарди. Бироқ Сариа маблағи йўқлиги сабабли ушбу ихтиро учун патент ололмади. Бир йил ўтиб немис олими Каммерер худди шундай гугурт чўпини ихтироқ қилди. Кейинчалик бир қатор европа давлатларида гугурт фабрикалари пайдо бўла бошлади. Аммо ушбу ихтирони мукаммал деб аташ қийин эди. Гугурт чўпи бирор бир жисмга тегиб кетиши оқибати олов ҳосил бўлиши натижасида кўпгина фабрикаларда ёнғин содир бўла бошлади. Уни устига гугурт чўпида заҳарли оқ фосфор аралаштирилгани учун фабриканинг ишчилари оммавий тарзда ўла бошлайди.

1855-йилда швед кимёгари Юхан Лундстрем заҳарли оқ фосфорни безарар қизил фосфорга алмаштириши оқибатида ушбу муаммо ҳам хал бўлади. Юханнинг ихтироси ўзига хослиги шунда эдики, қизил фосфор қумқайроқ қоғозга суртилади, чўп учи тутаб ёнмаслиги учун эса аммоний ва фосфор аралашмаси суртилади. Ушбу ихтиро учун Лундстрем Париж халқаро қўргазмаси медалини қўлга киритади. Бу ихтиро бутун дунёда гугуртларнинг тарқалишига сабаб бўлади. Бундай гугуртлар хавфсиз, зарасиз ва арзон эди. Шу воқеа сабаб Швеция гугурт ватанига айланади.

 Замонавий гугурт кичик ёғоч ёки қаттиқ қоғоз бўлагидан тайёрланади. Гугурт учига (“бошига”) ишқаланишдан ёнадиган модда суркалган бўлади. Гугурт гугурт қутиси деб аталадиган кичик қутиларга қадоқланиб сотилади. Гугурт боши таркибига фаол модда сифатида фосфор ёки тетрафосфор трисульфид, боғловчи модда сифатида желатин киради. Ҳозирда гуруртнинг турфа хиллари мавжуд.

Интернет сайтлари асосида Шукуров Шаҳзод тайёрлади.


Видеолар

Гугуртни қандай тайёрлайдилар? (рус тилида)

Гугуртнинг яратилиш тарихи. (рус тилида).

Бу қайдай ишлайди? Гугурт (рус тилида).

Гугурт ёнишининг секинлашган кўриниши

Leave a Reply