Янги йил ҳақида шеърлар

new yearЯнги йилни кутиш одати ҳамма халқларда бор. Янги йил арафасида арчалар безатилади. Арча байрамларида Қорбобо билан Қорқиз совға-саломлар билан болалар ҳузурига келишади. Кўпчилик халқларда Янги йилда арча чироқларини ёқиш одати узоқ замонлардан етиб келган. Бу одат қадим замонларда Англия билан Германияда истиқомат қилган халқларда вужудга келган. Ўша узоқ ўтмишда одамлар қиш вақти ўрмонда доимий ям-яшил арча атрофига тўпланишиб, гулхан ёқишган, қўшиқ айтиб, ўйин-кулги қилишган. Янги йил ҳамма халқларда бирдай 1-январдан бошланмайди. Баъзи халқлар вақт ҳисобини Ой-Қуёш тақвими бўйича олиб борадилар, шунинг учун йилнинг бошланиши бир жойда кузга тўғри келса, бошқа жойда қишга тўғри келади.

Ўрта Осиё ва яқин Шарқ халқларда Наврўз байрами қадимий, ананавий янги йил байрами ҳисобланади. Қадимги римликларда март йилнинг биринчи ойи ҳисобланган, Янги йилчунки бу вақтда дала ишлари бошланган. Йил 10 ойдан иборат бўлган, кейин ойлар сони 2 та кўпайган. Милоддан аввал 46-йилда Рим императори Юлий Сезар йилнинг бошланишини 1-январга кўчирди. Унинг номи билан аталган Юлий тақвими бутун Европага тарқалди. Шу тариқа янги йил қиш вақтида кутиш расм бўлди. Ҳижрий-шамсий йил ҳисоби бўйича янги йил кўпчилик Шарқ мамлакатларида 21-марта кутилади. Исломий тақвим бўйича эса янги йил ҳар йили 10-12 кун олдинга сурилади ва муҳаррам ойнинг 1-куни йил боши ҳисобланади.

Ушбу саҳифада янги йил ҳақидаги шеърлар билан танишиб юклаб олишингиз мумкин.


Янги йил келавер қандай келсанг ҳам,
Кимлар етди сенга кимлар етмади.
Сен янги йўлдошсан, сен янги ҳамдам,
Йўқлаб келганингни ўзи бир байрам.

                    ***

Пок калбли инсонни қутлаб-эъзозлаб,
Бахтли тонг отмокда – ЯНГИ ЙИЛ тонги.
Келажак мехри-ла дилларни созлаб,
Фусункор янграйди ҳаёт оханги.

                    ***

Янги кун келтирсин баҳт, омад, қувонч,
Ҳеч қачон дўстлардан кетмасин ишонч,
Самимий бўлсин суҳбатда сўзлар,
Ёшланса қувончдан ёшлансин кўзлар.
Яҳши сўз мақтовлар янграсин доим,
Омад яқин дўстингиз бўлсин илоҳим.

                    ***

Янги тилак янги умид янги кунда,
Дийдор ширин байрамларнинг завқи шунда,
Яна бир йил ниҳояси қутлуғ кунда,
Янги йилга бирга қадам қўйинг дўстлар,
Бизлар билан ўйнаб кулинг дўстлар.

Оппоқ қорлар олиб келди қорбобо,
Совғаларга тўлиб келди қорбобо.
Баланд арча атрофидан кетким келмас,
Қалбингиздан ният қилинг ҳеч ким билмас,
Ўтган йил ҳам софлигидан эски йилмас,
Янги йилдан эзгуликлар кутинг дўстлар,
Бизлар билан ўйнаб кулинг келинг дўстлар!

Дуо қилинг қор ёмғирлар сой бўлсин деб,
Дуо қилинг топганимиз ой бўлсин деб,
Бу йилни ҳам омадларга бой бўлсин деб,
Янги йилга бирга қадам қўйинг дўстлар,
Бизлар билан ўйнаб кулинг келинг дўстлар,
Оппоқ қорлар олиб келди қорбобо,
Совғаларга тўлиб келди қорбобо!!!

                    ***

Табассумга буркансин дунё,
Қордек оппоқ бўлсин дилингиз.
Бўлсин қордай тоза мусаффо,
Кадам куйган ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ.

                    ***

Янги йилда яхши тилак билдирмоқ одат,
Йил бўйи бошингизга ёғсин шафоат,
Тарк этмасин “ўн икки ой” бахту саодат,
Тарк этмасин “эллик икки ҳафта” халоват!
Бахтлик онглар “саккиз мингу етти юз соат”,
“Уч юз олтмиш беш кун” кўринг роҳат-фароғат,
Кулиб “беш миллион икки юз минг сония” омад,
Яратганнинг паноҳида юринг саломат !!

                    ***

Янги йилда кўрманг ғам,
Кўзларингиз бўлмасин нам.
Бу йилда кулиб турсин юзингиз,
Фақатгина пул санасин қўлларингиз!
Янги йилингиз қутлуғ бўлсин,
Номингиз бунданда улуғ бўлсин.
Нима ният қилган бўлсангиз,
Илойим барчаси амалга ошсин!

                    ***

Янги йилда бахт бўлсин
Омад шодлик нақд бўлсин.
Ҳаётимиз қанд бўлсин
Орзу ният тахт бўлсин!

                    ***

Янги йилда барчага
Яхши тилак тиларман,
Эзгу ниятлар билан,
Чинакам бахт тиларман.

Акам-укам, синглим-опам,
Янги йилда бўлинг бахтиёр.
Ғам кўрманг ҳеч дунёда,
Бахтингиз бўлсин зиёда.

                    ***

Янги йилингиз қутлуғ бўлсин,
Номингиз бунданда улуғ бўлсин.
Нима ният қилган бўлсангиз,
Илойим барчаси амалга ошсин!

 

Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idum_uz

Facebook даги саҳифамизни кузатиб боринг

Ўхшаш мавзулар:

2 thoughts on “Янги йил ҳақида шеърлар

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*