Ватан ҳимоячилари ҳақида шеърлар

1992-йил 14-январ куни мустақил давлатимиз тарихида бир муҳим тадбирга қўл урилди. 1993-йилнинг 29-декабрида 14-январ юртимизда “Ватан ҳимоячилари куни” деб эълон қилинди. Бугунги кунда ҳаётнинг ўзи Қуролли Кучларни бошқариш, режалаштириш ва қўллаш тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологиялардан кенг фойдаланиш, бошқарувнинг информацион воситалари ва ҳарбий алоқа тизимларини уйғунлаштиришни, Қуролли Кучларимиз ахборот-коммуникацияларининг рақамли ягона тармоғини яратишни тақозо этмоқда. Миллий армиямизни босқичма-босқич ва тизимли равишда шакллантиришда, аввало, Армиямиз жаҳон ҳарбий қурилишининг энг илғор тажрибаларини ўзида мужассам этган бўлиб, айни пайтда миллий жанговар анъаналаримизни юксак садоқат билан давом эттирмоқда.

Кимдир чўпак отса ўзбек номига,
Тегади ғурурнинг баланд томига,
Юрак зириллайди, кўзда чақнар ўт,
Тортади аламли ўйлар домига.

Шукурким, юрт-эл тинч, бут қўрғонлари,
Сарҳадини тутган алп ўғлонлари,
Боласин бешикда қучган келинчак,
Тупроғини севган бобожонлари.

..Эркакнинг бошини эгма, эй фалак?!

Хонадон обрўйи, тахти-эркақдир,
Болалар қувончи, бахти-эркакдир.
Аёллар қудрати мулки-эркакдир,
Ватаним ғурури кўрки-эркакдир.

Эркак бор, боғларда гуллар очилар,
Улар бор, қалбларга қувонч сочилар.
Оила бутундир улар боридан,
Ҳаётин кизғанмас дўсти, ёридан.

Дастурхон қутлиги – улар меҳнати,
Устимиз бутлиги – улар ҳиммати.
Фарзандлар чироғи – улар борлиги,
Яратганнинг бизга мудом ёрлиғи.

Эркаклар мардлиги берур ифтихор,
Уларда меҳр бор ва муҳаббат бор.
Фарзандин эртасин ўйловчи улар,
Оила обрўйин уйловчи улар.

Шундай йигитларни севар халойиқ,
Шундайин эркаклар меҳрга лойиқ.
Улар элимизнинг содиқ посбони,
Улар бор, тинч эрур юртнинг осмони.

Байрам муборакбод, азиз эркаклар,
Тилаймиз сизларга эзгу тилаклар.
Омон бўлинг бола, оналар учун,
Сезинг доим аёл меҳрининг кучин.

Йигитлар ҳалқларнинг мактови-кўрки
Наслнинг жавҳари, давлат таянчи,
Юртнинг ободлиги, тўйлар сабаби,
Элнинг гуркираши, файзи, қувончи.

Йигит омон бўлса, хавфу-хатар йўқ,
Қалқон бор, қалъа бут, қўрғон саломат,
Қизлар кулгусида авжу даромад,
Чоллар уйқусида жаннат, фароғат.

Кўзингизнинг қаросидай сақлагайсиз,
Юрт ишончин иймон қадар оқлагайсиз,
Қўриқлайсиз шому саҳар дилда Ватан
Номус-ори, эътиқоди бут капитан.

Карвонбоши суянгайдир Сиз-мардларга,
Сиз бермайсиз элингизни «чанг-гард»ларга.
Ёв келса гар олишасиз кечиб жондан,
Сиз жасурсиз хамда мағрурсиз капитан.

Сиз Ватанга ярашгайсиз, олгумдир тан,
Ватан сизга ярашгайми ё капитан?
Қизиқтирмас ўзга нарса, ё гулбадан,
Орзуингиз ОМОН бўлса бўлди Ватан.
Сиз шу юртнинг аҳди баланд ўғлонисиз,
Сиз борсиз-ки, беҳавотир қўрғонимиз.
Фахрлангум гоҳ ошкора, гоҳо четдан-
Сиз борсиз-ки, ҳадигимиз йўқ капитан!.

Бирингиз ўғилсиз, бирингиз ёрсиз,
Бирингиз инимиз, ишда хамкорсиз.
Огиримиз енгил килиб доимо,
Яхши хамки бахтимизга сиз борсиз.
Мухтожлик сезамиз химоянгизга,
Ва лек чидолмаймиз киноянгизга.
Ер ва кукка сизни ишонмай,
Доим айланурмиз хамсоянгизга

***

Ўн тўртинчи январда,
Биз хам уйга толамиз.
Довюрак йигитларга,
Кандай совға оламиз.

Маблағ бўлса майлига,
Пул бўлмаса нетамиз.
Чорасини тополмай,
Уйга толиб кетамиз.

“Armani” куйлагими,
Ёнида-чи буйинбоғ.
Жуда куп уйлар келур,
Майли, қилмай истилох.

Уларга яхши совга-
Авваламбор ўзимиз.
Гузал табассумимиз,
Ширингина сўзимиз.

(Нигора Умарова)

***

Ўзбекистон посбонлари.

Ботирларни куйлаб келган,
Элнинг эртак достонлари.
Хар сўзини билар дилдан,
Ўзбекистон посбонлари.

Ўзбекистон посбонлари.
Билар юртнинг шони бўлак,
Бўлак еру-осмонлари ,
Садоқатлари чиндор юрак .
Ўзбекистон посбонлари.
Ўзбекистон посбонлари.

Жасурликда йўқдир тараф,
Фарзандим дер, сарбонлари
Хизмат қилиш дейди, шараф
Ўзбекистон посбонлари.
Ўзбекистон посбонлари.
Йигитмисан йигит бари,
Омон бўлсин тан жонлари .
Ёмон йўлдан юрар нари ,
Ўзбекистон посбонлари.
Ўзбекистон посбонлари.

                    ***

Ўзбекистон мард ўғлонлари

Ўзбекистон мард ўғлонлари
Баходирлар пахлавонлари.
Тинчлигимиз чин посбонлари
Байрамингиз бўлсин муборак .
Ватан ишқи кўнглингиздадир,
Юрт тақдири қўлингиздадир.
Нигохимиз йўлингиздадир ,
Байрамингиз бўлсин муборак!

                        ***

Посбонлар  (Муҳаммад Юсуф)

Сизда ором қайда, Сизда тин қайда.
Сиз тўйиб ухлаган битта тун қайда.
Эл-юрт оромини асраган зотлар,
Эл меҳри асрасин Сизни ҳар жойда!..
Сизни учратаман тоғда, далада,
Хизматда ҳамиша-қорда, жалада.
Сизга сабот берсин, Сизга куч берсин,
Буюк зотлар руҳи шундай паллада…
Ҳар кун офтоб билан соғ кўришиб юз,
Уйдан омон чиқиб, омон қайтингиз.
Ризқи улуғ бўлсин, кўкси улуғ бўлсин,
Хонадонингизу мамлакатингиз.

Йўллар равон бўлсин, йўллар оқ бўлсин,
Баҳор майсалари кўкчироқ бўлсин.
Бурчга садоқатли эй фидойилар,
Поклигингиз Сизга кўзмунчоқ бўлсин!..

                          ***

“Ватанга касамёд хайкал пойида”
(Икбол Мирзо)

Она деган сўзга эгиздир Ватан,
Она дуосидан қутлуғроқ не бор.
“Темурий қалбида меҳр жўшаркан,
Зако кўзибилан қарайди Меъмор.
Рамзий тамсилларда ибрат мужассам,
Бир лаҳза ўзлигим кўргандек бўлдим.

Гоҳо жон койитгинг келмайди зинҳор
Ризқи-рўз, тинчликка йўқдек ниҳоя.
Аммо човути шай калхатлар ҳам бор,
Неки азиз бўлса, шартдир ҳимоя!

Юртдошим, ҳайкални айлаб зиёрат,
Руҳингни мардликка ўргатгил сен ҳам.
Ватанга қасамёд қилгил ва абад
Уни юрагингга ўрнатгил сен ҳам!

Муқаддас меҳробдан боқаркан онам,
Пойида тиз чўкиб тургандек бўлдим.
Ҳеч кимга ҳеч қачон бўлмагай қарам,
Она юрт қошида тиз чўккан ўғлон.
Энг улуғ қасам бу- онага қасам,
Энг буюк қасам бу- юртга, бегумон!

Ўхшаш мавзулар:

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Расмдаги белгиларни киритинг

*