Дарс жадвалини тузиб берувчи дастур

Ўқув йилининг бошида ҳар бир ўқув даргоҳида дарс жадвалини тузиш билан иш бошланади. Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари (халқ орасида, одатда рус тилидан қолиб кетган “завуч” атамаси ишлатилади) жудаям катта муаммога дуч келади…чунки ҳар бир синфга ўтиладиган дарслар, мактабдаги ўқитувчиларга бўлиниши, бир ўқитувчининг бетоблиги ёки баъзи сабабларга кўра дарсни ўта олмай қолиши оқибатида мактабнинг дарс жадвали бутунлай ўзгаришига олиб келиши мумкин.

Бугун биз ХХI асрда — шиддатли ахборот асрида яшамоқдамиз. Бу дегани ҳар бир ишда, фаолиятда ахборот ва билим асосий унсур сифатида намоён бўлмоқда. Сиз-у биз амалга ошираётган ҳар қандай фаолиятда ахборотнинг ўрни ва кўлами тобора ортиб бормоқда. Эътибор берсангиз, атрофимизда маълумот етказувчи воситалар ҳам кун сайин кўпаймоқда. Ҳар бир соҳада бўлгани каби мактабда ҳам ўқитувчи компьютер воситасини яхши билишини, у билан ишлашини тақозо этмоқда.

Дарс жадвалини тузиш дастуриКомпьютерда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарининг катта ёрдамчиси бўлган ушбу дастур дарс жадвали, хусусан машғулотларнинг кетма-кетлигини автоматик тарзда тузиб беради. Фақатгина дастурга ўқитувчилар, синфлар номи ва фанлар киритилса бас. Компьютернинг узи дарс жадвалининг 1000 хил кўринишини тузиб чиқади. Дарс жадвали қўлда қалам билан тузиб чиқилган тақдирда бир кичик ўзгариш катта хажмдаги муаммони келтириб чиқаради, ушбу дастур эса дарсларнинг параллел келиши олдини олади. 

Дастур синфлар, ўқитувчилар бўйича дарс жадвалини алоҳида тузиб беради ва қўлда тузиб чиққанга қараганда анча вақт тежалади.

Дастур имконияти

Интерфейс тили: Инглиз, француз, немис, рус ва бошқалар. (жами 48 тил)
Тизим: Windows® XP|Vista|7|8 & 8.1
Хажми: 20 MB

Дастурни юклаб олиш учун cайт администратори билан боғланинг:shahz@mail.ru электрон почтасига ёки телеграмда @shahz8 фойдаланувчисига мурожаат қилинг.

Ўхшаш мавзулар:

5 thoughts on “Дарс жадвалини тузиб берувчи дастур

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*