Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартлари

Xalq talim vazirligiЭътиборингизга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрельдаги «Умумий ўрта ва ўрта махсус касб-ҳунар таълимининг ДТС ларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 187-сонли қарори ва шу қарорга илова қилинган Умумий ўрта таълимнинг давлат стандартини ҳавола этмоқдамиз.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори

Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 14-сон, 230-модда)

«Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, умумтаълим фанларини ўқитишнинг узлуксизлиги ва изчиллигини таъминлаш, замонавий методологиясини яратиш, умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартларини компетенциявий ёндашув асосида такомиллаштириш, ўқув-методик мажмуаларнинг янги авлодини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этишни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:

  • Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти 1-иловага мувофиқ;
  • Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандарти 2-иловага мувофиқ;
  • Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг умумтаълим фанлари бўйича малака талаблари 3-иловага мувофиқ;
  • Академик лицей ва касб-ҳунар коллежи дипломларининг давлат намуналари 4-иловага мувофиқ;
  • Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун умумтаълим фанларидан ўқув-методик мажмуаларнинг янги авлодини ишлаб чиқишга қўйиладиган умумий талаблар 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

  • умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартлари 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич амалиётга жорий этилади;
  • умумтаълим мактабларининг бошланғич синфлари учун филология фанлари ва аниқ фанлар бўйича машқ дафтарларини нашр этиш ҳамда етказиб бериш Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 1 июндаги ПҚ-363-сон қарорида белгиланган дарсликларни нашр этиш ҳамда етказиб беришни молиялаштириш тартибига асосан, мультимедиали диск иловаси билан таъминлаш эса — ўқитувчиларни ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби асосида амалга оширилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази:

  • икки ой муддатда умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартлари талаблари асосида ўқув дастурларини янгидан ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқласинлар ҳамда умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига етказсинлар;
  • Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда яратилаётган ўқув-методик мажмуаларнинг ўқувчиларни мантиқий фикрлашга ундайдиган, расмларга бой, замонавий матбаа талабларига жавоб берадиган шаклларда чоп этилишини таъминласинлар;
  • умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларини амалиётга самарали жорий этиш юзасидан тегишли мутахассислар учун 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб мақсадли ўқувлар ташкил этсинлар ҳамда педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари дастурлари ва ўқув модулларининг қайта кўриб чиқилишини таъминласинлар.

4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2017-2018 ўқув йилига қадар академик лицейларнинг таълим йўналишлари ва касб-ҳунар коллежларининг тайёрлов йўналишлари бўйича малака талаблари, ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази тақдим этган харажатлар сметалари асосида умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартлари, академик лицейларнинг таълим йўналишлари ва касб-ҳунар коллежларининг тайёрлов йўналишлари бўйича малака талабларини, ўқув режалари ва дастурларини, академик лицей ва касб-ҳунар коллежи дипломлари бланкаларини чоп этиш учун сарфланадиган маблағларни белгиланган тартибда ажратсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва илм-фан масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,
2017 йил 6 апрель,
187-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги
187-сон қарорига
1-илова

Умумий ўрта таълимнинг
Давлат таълим стандарти

1-боб. Асосий қоидалар

1. Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти (кейинги ўринларда давлат таълим стандарти деб аталади) давлат таълим стандартининг мақсад ва вазифаларини, асосий принципларини, таркибий қисмларини, давлат таълим стандартларини жорий этиш ҳамда давлат таълим стандартлари талабларига риоя этилишини назорат қилиш тартибини белгилайди.

2. Давлат таълим стандартини ишлаб чиқиш қуйидаги ҳужжатларга асосланади:

  • Ўзбекистон Республикаси Конституцияси;
  • «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни;
  • «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни;
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Узлуксиз таълим тизими учун давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва амалда жорий этиш тўғрисида» 1998 йил 5 январдаги 5-сон қарори;
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Узлуксиз таълим тизимининг чет тиллар бўйича давлат таълим стандартини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 8 майдаги 124-сон қарори;
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори;
  • O‘zDSt 1.0-98. «Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш давлат тизими. Асосий қоидалар»;
  • O‘zDSt 1.1-92. «Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш давлат тизими. Ўзбекистон Республикаси стандартларини ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиблари»;
  • O‘z DSt 1.5-93. «Стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларни кўриб чиқиш, текшириш, ўзгартириш киритиш ва бекор қилиш тартиби»;
  • O‘z DSt 1157:2008. Ҳужжатларни унификациялаштириш тизими. Ташкилий-фармойиш ҳужжатлар тизими. Ҳужжатларни расмийлаштиришга бўлган талаблар.

O‘z DSt 1.8:2009. Асосий қоидалар. Тавсиялар.
3. Давлат таълим стандартини бажариш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган барча умумий ўрта таълим муассасалари учун мажбурийдир.

2-боб. Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартининг мақсад ва вазифалари

4. Давлат таълим стандартининг мақсади — умумий ўрта таълим тизимини мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибалари ҳамда илм-фан ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларига асосланган ҳолда ташкил этиш, маънавий баркамол ва интеллектуал ривожланган шахсни тарбиялашдан иборат.

5. Давлат таълим стандартининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • умумий ўрта таълим мазмуни ва сифатига қўйиладиган талабларни белгилаш;
    миллий, умуминсоний ва маънавий қадриятлар асосида ўқувчиларни тарбиялашнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;
  • ўқув-тарбия жараёнига педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқувчилари ва битирувчиларининг малакасига қўйиладиган талабларни белгилаш;
  • кадрларни мақсадли ва сифатли тайёрлаш учун таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш;
  • таълим ва унинг пировард натижалари, ўқувчиларнинг малака талабларини эгаллаганлик даражасини тизимли баҳолаш тартибини, шунингдек таълим-тарбия фаолияти сифатини назорат қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;
    давлат таълим стандартлари талабларининг таълим сифати ва кадрлар тайёрлашга қўйиладиган халқаро талабларга мувофиқлигини таъминлаш.

3-боб. Умумий ўрта таълим давлат таълим стандартининг асосий принциплари

6. Давлат таълим стандарти қуйидаги асосий принципларга асосланади:

  • ўқувчи шахси, унинг интилишлари, қобилияти ва қизиқишлари устуворлиги;
    умумий ўрта таълим мазмунининг инсонпарварлиги;
  • давлат таълим стандартининг таълим соҳасидаги давлат ва жамият талабларига, шахс эҳтиёжига мослиги;
  • умумий ўрта таълимнинг бошқа таълим турлари ва босқичлари билан узлуксизлиги ва таълим мазмунининг узвийлиги;
  • умумий ўрта таълим мазмунининг республикадаги барча ҳудудларда бирлиги ва яхлитлиги;
  • умумий ўрта таълимнинг мазмуни, шакли, воситалари ва усулларини танлашда инновация технологияларига асосланилганлиги;
  • ўқувчиларда фанларни ўрганиш ва таълим олишни давом эттириш учун таянч ва фанларга оид умумий компетенцияларни ривожлантиришнинг таъминланганлиги;
  • ривожланган хорижий мамлакатларнинг таълим соҳасида меъёрларни белгилаш тажрибасидан миллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш.

4-боб. Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартининг таркибий қисмлари

7. Давлат таълим стандарти қуйидаги таркибий қисмлардан иборат:

  • умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси;
  • умумий ўрта таълимнинг ўқув дастури;
  • умумий ўрта таълимнинг малака талаблари;
  • баҳолаш тизими.

8. Умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси (кейинги ўринларда — таянч ўқув режа деб аталади) умумий ўрта таълим муассасаларида ўқитиладиган ўқув фанлари номи, ўқув юкламасининг минимал ҳажми ҳамда уларнинг синфлар бўйича тақсимоти белгиланган ҳужжат ҳисобланади.

9. Таянч ўқув режа умумий ўрта таълим муассасаларининг дарс жадвалини ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.

10. Таянч ўқув режа умумтаълим фанлари бўйича белгиланган таълим мазмунини ўқувчига етказиш учун ажратилган ўқув соатлари (давлат ихтиёридаги ва мактаб ихтиёридаги соатлар)нинг минимал ҳажмини белгилайди.

Умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув
режаси

Т/р

Ўқув фанлари

Синфлар

Ҳафталик умумий

соат

1

2

3

4

5

6

7

8

9

Давлат ихтиёридаги соатлар

22

24

26

26

30,5

32,5

33,5

34

36

264,5

1.

Она тили ва адабиёт

8

8

10

10

9

7

5

5

5

67

2.

Ўзбек тили/рус тили

2

2

2

2

2

2

2

2

16

3.

Чет тили

2

2

2

2

3

3

3

3

3

23

4.

Тарих

2

2

3

3

4

14

5.

Давлат ва ҳуқуқ асослари

1

1

2

6.

Иқтисодий билим асослари

1

1

2

7.

Математика

5

5

5

5

5

5

5

5

5

45

8.

Информатика ва ахборот технологиялари

0,5

0,5

0,5

1

2

4,5

9.

Физика

2

2

2

2

8

10.

Кимё

2

2

2

6

11.

Биология

1

2

2

2

2

9

12.

Табииёт ва география

1

1

1

1

1

2

2

2

2

13

13.

Одобнома

1

1

1

1

4

Ватан туйғуси

1

1

2

Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари

1

1

1

3

14.

Мусиқа маданияти

1

1

1

1

1

1

1

7

15.

Тасвирий санъат

1

1

1

1

1

1

1

7

16.

Чизмачилик

1

1

2

17.

Технология

1

1

1

1

2

2

2

1

1

12

18.

Жисмоний тарбия

2

2

2

2

2

2

2

2

2

18

Мактаб ихтиёридаги соатлар

0,5

0,5

0,5

1

2,5

Умумий соатлар

22,5

24

26

26

30,5

32,5

34

34,5

37

267

Амалий меҳнат машғулоти (кун ҳисобида)

6

6

10

16

Ўхшаш мавзулар:

2 thoughts on “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартлари

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*