Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш | «Умид» ИДУМ

Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш

Мазкур Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари «Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимига қўйиладиган мажбурий талабларни белгилайди.

Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари

1. Умумий қоидалар

Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари ўқув режалари ва дастурларини, шунингдек, қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаларининг ўқув жараёнини, таълим сифатини назорат қилиш ва баҳолаш тартибини, улар фаолиятини аттестациядан ўтказиш тартиб-қоидаларини тартибга соладиган бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.

Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларининг бажарилиши идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган барча турдаги таълим муассасалари учун мажбурийдир.

Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларига мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларидан, таълим муассасаларининг эҳтиёжларидан, янги педагогик технологияларни ва ўқитишнинг ноанъанавий шаклларини ривожлантиришдан, педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасидаги жаҳон ютуқлари ва анъаналаридан келиб чиқиб Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш давомида тузатишлар киритилиши ва тўлдирилиши мумкин.

2. Қўлланиш соҳаси

Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари узлуксиз таълимнинг барча турлари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасидаги муассасаларнинг таълим фаолиятини ташкилий ва илмий-методик таъминлаш учун қўлланилади ва қуйидагиларни:

  • педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими таркибини;
  • қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг асосий турлари ва шаклларини;
    педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг мазмуни ва сифатига қўйиладиган асосий талабларни;
  • кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш курслари учун ўқув юкламаси ҳажмини;
  • мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим педагог кадрлари тайёргарлигининг зарур ва етарлича даражасини, шунингдек, уларга қўйиладиган умумий малака талабларини;
  • кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таълим муассасаларида таълим сифатини назорат қилиш ва баҳолаш тартиб-қоидалари ва механизмларини;
  • қайта тайёрланган ва малакасини оширган педагог ходимлар учун таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг давлат намуналарини белгилайди.

3. Норматив ҳаволалар

O’z DST 1.0:1998. Ўзбекистон Республикаси стандартлаш давлат тизими. Асосий қоидалар.
РСТУз 1.8-94. Ўзбекистон Республикаси стандартлаш давлат тизими. Амал қилинадиган ҳужжатлар ва тавсияларни ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби.
РСТУз 1.9-95. Ўзбекистон Республикаси стандартлаш давлат тизими. Тармоқ стандартларини ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби.
O’z DST 1999. Умумий ўрта таълим давлат таълим стандарти. Асосий қоидалар.
O’z DST 983:2000. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандарти. Асосий қоидалар.
O’z DST 1006:2001. Олий таълим давлат таълим стандарти. Асосий қоидалар.

4. Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими тузилмаси

Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил этиш ва бошқаришнинг намунавий тузилмаси Давлат талаблари билан таълимнинг тегишли турида кадрлар тайёрлаш сифати мониторинги натижаси ўртасидаги аксинча алоқа белгиланган ҳолда олдинда юрадиган принцип асосида қурилади.
Вазирликлар ва идоралар (мансублиги бўйича):

 – педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқадилар, педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимига умумий раҳбарлик қиладилар, унинг тизимини такомиллаштириш механизмлари ва методларини белгилайдилар;

 – базасида педагог кадрлар қайта тайёрланадиган ва уларнинг малакаси ошириладиган таълим муассасалари рўйхатини белгилайдилар, улар фаолиятини мувофиқлаштирадилар, шунингдек, ўқув режалари ва дастурларини тасдиқлайдилар;

 – қайта тайёрлаш ва малака оширишдан ўтган педагогларнинг прогноз контингентини белгилайдилар;

 – идоравий мансуб таълим муассасаларида педагог кадрларга қўйиладиган малака таъминланишига доир мақсадли вазифаларни тасдиқлайдилар;

бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини кўрадилар.

Давлат тест маркази кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим муассасаларида қайта тайёрлаш ва малака ошириш сифати мониторингини олиб боради, шунингдек, аттестация ўтказиш йўли билан ушбу муассасаларнинг педагог кадрлари малака даражасини баҳолайди.

Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг базавий таълим муассасалари, таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идораларнинг илмий-тадқиқот ва методик марказлари:

 – фаннинг таълим амалиёти билан алоқасини таъминлайдилар, илғор педагогик технологиялар соҳасидаги илмий тадқиқотлар натижалари педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнига ўз вақтида жорий этилиши механизмини амалга оширадилар;

 – педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг илмий-методик асосларини ишлаб чиқадилар, шунингдек таълимнинг ушбу тури муассасаларини ўқув-методик ҳужжатлар билан таъминлайдилар;

 – таълим дастурларининг узлуксизлиги ва изчиллигини ҳисобга олиб, танқидий ва ижодий тафаккурни ривожлантиришга йўналтирилган ўқитишнинг интерактив методларидан, шунингдек, замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланиб педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича намунавий ўқув режалари ва дастурларни ишлаб чиқадилар;

 – ушбу соҳадаги хорижий тажрибани, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича энг яхши таълим муассасаларининг ютуқларини умумлаштирадилар ва тарғиб қиладилар;

 – кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимида масофадан туриб ўқитишни ишлаб чиқадилар ва жорий этадилар;

 – тарқатма материал ишлаб чиқилиши ва кўпайтирилишини ташкил этадилар.

Таълимни бошқариш ҳудудий органлари қайта тайёрлаш ва малака оширишга бўлган эҳтиёжни аниқлайдилар ҳамда қайта тайёрлаш ва малака оширишга юбориладиган ўқитувчилар контингентини шакллантирадилар. Таълимнинг тегишли тури таълим муассасалари буюртманомалари ва таклифлари асосида қайта тайёрлаш ва малака ошириш турлари ва шакллари, шунингдек ўқув режалари ва таълим дастурларининг мазмуни бўйича тавсиялар тайёрлайдилар.

Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтлари (факультетлар, марказлар, курслар):

 – буюртмачининг якка тартибдаги топшириқлари ёки аниқ йўналтирилган дастурлар асосида вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда табақалаштирилган ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқадилар;

 – раҳбар ходимлар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкил этилиши ва унинг зарур даражада бўлиши учун жавоб берадилар;

 – ўқитишнинг интерактив методларини, Интернетнинг глобал тармоғидан фойдаланган ҳолда педагогларнинг танқидий ва ижодий тафаккурини рағбатлантиришга, мустақил маълумот олишига йўналтирилган замонавий педагогик ва ахборот технологияларини жорий этадилар.

5. Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш турлари ва шакллари. Таснифлаш ва таърифлар

Педагог кадрларни қайта тайёрлаш — ўқитиш сифатига қўйиладиган талабларни оширишни ва меҳнат бозори эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган таълим дастурлари бўйича янги касб билимларини, малака ва кўникмаларни ўзлаштириш.

Қайта тайёрлашнинг асосий турлари:
педагогик қайта тайёрлаш;
касбий қайта тайёрлаш.

Педагогик қайта тайёрлаш — мутахассисларнинг базавий касбий маълумотини таълимнинг тегишли тури Давлат таълим стандарти (Давлат талаблари) билан белгиланадиган ўқув-тарбия жараёнининг талаб этиладиган сифатини таъминлайдиган даражада педагогик фаолиятни юритиш учун зарур ва етарли бўлган педагогик тайёргарлик талабларига мувофиқлаштириш мақсадида мутахассисларни қайта тайёрлаш;

Касбий қайта тайёрлаш (ихтисослашув) — таълимнинг тегишли тури Давлат таълим стандарти (Давлат талаблари) билан белгиланадиган ўқитишнинг талаб этиладиган сифатини таъминлайдиган даражада ўқув фани ёки курс бўйича педагогик фаолиятни юритиш учун зарур ва етарли ҳажмда янги касбий билимлар, малака ва кўникмаларни ўзлаштириш.

Педагог кадрларни касбий қайта тайёрлаш, қоидага кўра, кадрлар тайёрлаш ўқув режаларига янги ўқув фанлари ёки курслар жорий этилиши, кадрларнинг буюртмачилари ёки меҳнат бозорининг талаблари билан белгиланадиган айрим педагогларнинг қайта ихтисослашуви ёки янги мутахассисликка эга бўлиши муносабати билан таълим муассасаси маъмуриятининг ташаббусига кўра ташкил этилади.

Педагог кадрларни қайта тайёрлаш асосий ишидан ажралган ва ажралмаган, масофадан туриб ўқитиш методлари қўлланилган ва ўз билимларини мустақил оширган ҳолда базавий ва ихтисослаштирилган олий таълим муассасаларида амалга оширилиши керак.
Таълим дастурларининг мазмуни ва ўқитишнинг қанча давом этиши Давлат талабларида белгиланган тартибда белгиланади. Қайта тайёрлашдан муваффақиятли ўтган педагогик кадрларга белгиланган намунадаги диплом берилади.

Қайта тайёрлашга иккинчи олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олиш сифатида қаралмайди.

Педагог кадрлар малакасини ошириш — таълим турлари бўйича Давлат таълим стандартлари талаблари (Давлат талаблари) асосида касбий ва педагогик маҳорат доимий равишда ўсиб боришини, ўқув-тарбия жараёни юқори илмий-методик даражада олиб борилишини таъминлайдиган ўқитиладиган ўқув фани ёки курс, педагогик ёки ахборот технологиялари ва ўқитишнинг интерактив методлари бўйича касбий билимлар, малака ва кўникмаларни мунтазам равишда янгилаб бориш.

Малака ошириш шакллари:

  • тўғридан-тўғри малака ошириш (таълим дастурлари бўйича ўқитиш);
  • малака ошириш бўйича ихтисослаштирилган таълим муассасасида (академия, институт, марказ, факультет, курсларда) ўқитиш;
  • базавий таълим муассасасида ўқитиш;
  • «Устоз-шогирд» методи бўйича таълим муассасасида ўқитиш;
    ишлаб чиқаришда тажриба орттириш;
  • илмий-тадқиқот муассасасида тажриба орттириш;
  • хорижда тажриба орттириш;
  • мустақил ўқиб билим орттириш;
  • билвосита малака орттириш (таълим дастурларисиз ўқитиш);
  • илмий (илмий-педагогик) кенгашнинг қарори бўйича ижодий таътил;
    очиқ ўқув машғулотлари;
  • илмий, илмий-методик ва илмий-амалий семинарлар, конференциялар, август ўқишлари ва ҳоказоларда маърузалар билан қатнашиш.

Малака ошириш бўйича ихтисослаштирилган таълим муассасаси (академия, институт, марказ, факультет, курслар)да ўқитиш — таълим муассасаларининг якка тартибдаги топшириқлари ёки аниқ йўналтирилган дастурлари ва меҳнат бозорининг таклифлари асосида, таълимнинг тегишли тури ўқув-тарбия жараёнининг мониторинги натижаларини ва кадрлар тайёрлаш сифатини ҳисобга олиб Давлат талабларига, шунингдек, таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органи талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган фанлар бўйича мақсадли касбий таълим дастурларини ўзлаштириш.
Малака ошириш бўйича ихтисослаштирилган таълим муассасасида ўқитиш 2+2 ёки 3+1 схемалари бўйича ихтисослаштирилган таълим муассасасида ўқитиш (тегишли равишда 50 ёки 75% — яшаш жойи бўйича мустақил равишда билим орттириш, 50 ёки 25% — бевосита таълим муассасасида ўқитиш). Ўқитишнинг бундай шакллари ахборот узатишнинг замонавий ахборот-коммуникация воситалари ва педагог кадрларнинг малакасини ошириш бўйича махсус виртуаль курслар мавжуд бўлган тақдирда қўлланилади.

Базавий таълим муассасасида ўқитиш — Давлат талабларига, тегишли ихтисосликнинг педагог кадрларига қўйиладиган малака талабларига ва меҳнат бозори талабларига мувофиқ тингловчиларнинг касбий билимлари малака ва кўникмаларини чуқурлаштириш мақсадида педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун базавий деб белгиланган олий ва ўрта махсус, касб таълим муассасаларида фанлар бўйича мақсадли касбий таълим дастурларини ўзлаштириш.

Базавий таълим муассасаларида ўқитиш умумкасбий ва махсус фанлар бўйича педагоглар малакасини оширишнинг самарали шакли ҳисобланади, чунки улар тегишли ихтисослик кадрларини тайёрлашга ихтисослашгандир (зарур моддий-техник база билан жиҳозланган, етарлича илмий-методик ва интеллектуал салоҳиятга эга).

«Устоз-шогирд» методи бўйича таълим муассасасида ўқитиш (инновация методи) — танлов асосида танлаб олинган, мамлакатда (минтақада), илмий ва педагогик жамоатчилик ўртасида ўзининг юқори натижалари, касбий фаолиятининг юқори кўрсаткичлари, рақобатбардошли кадрлар тайёрлаш бўйича ўз мактаби билан машғул бўлган юқори малакали педагог-устозлар раҳбарлигида тегишли типдаги таълим муассасаларида фанлар бўйича педагог ходимларнинг малакасини мақсадли ошириш.

Малака оширишнинг ушбу шакли ўқув фанлари бўйича энг яхши педагог кадрлар тўғрисидаги тезкор маълумотлар банки таълимнинг ҳар бир турида шакллантирилишини тақозо этади. Унинг асосида тегишли таълим муассасаларида (ёки унинг бўлинмаларида) малакасини оширишга эҳтиёж сезадиган педагоглар учун потенциал педагог-устозлар танлаб олиши мумкин. Ўқитишга якка тартибда ёндошиш, шунингдек таълим жараёнининг мослашувчанлиги ва амалий йўналтирганлиги педагоглар малакасини ошириш ушбу шаклининг асосий афзаллиги ҳисобланади. Малака ошириш дастурининг мазмунини ва ўқитиш методологиясини педагог-устоз Давлат талаблари, мониторинг натижалари ва таълим муассасасида педагогнинг касб фаолиятини ички аттестациядан ўтказиш ҳамда педагогнинг васийлигидаги шахсни ўзининг хоҳиши асосида белгилайди. «Устоз-шогирд» методи ёш педагог кадрларни малакасини оширишнинг самарали шакли ҳисобланади.

 

 

Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idumuz

Facebook даги гуруҳимизга қўшилинг

🔥17 марта кўрилди

One thought on “Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш

  1. Yarman

    Surxondaryo viloyati pedagog kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish institutida qayta tayyorlashga hujjatlarni qabul qilishda amaldagi qonunlarga rioya qilinmayapti va qayta tayyorovda tahsil olish uchun 2017-yil may oyida test topshirganlarni birortasi ham testda qatnashishgani yo’q testlarni bunkerlar ishlashgan.

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*