Нима учун мактаб доскалари яшил рангда?

Замонавий мактабнинг муҳим жиҳози саналган – мактаб ёки синф доскаси ўқув муассасаларида XIX асрда пайдо бўлган. Ҳар бир ўқувчининг ёнига шахсан келиш ўрнига эндиликда ўқитувчилар фанни бирваракайига бутун синфга тушунтириш имкониятига эга бўлишди. Бундай доскалар ёғочдан тайёрланиб, кейин қора рангга бўялган. Бу вариант ўзининг арзонлиги сабаб кенг тарқалди.

Кейинчалик ривожланаётган саноат мактабларга пластик ва металдан тайёрланган доскаларни таклиф этди. Металдан тайёрланган бундай мактаб жиҳози магнитлилик хусусияти сабаб, кундалик фойдаланиш учун жуда қулай эди. Дастлаб бундай доскалар қора бўёқ билан қопланган – бу рангни бошқасига ўзгартириш ҳақида ҳеч ким ўйлаб кўрмаган. Қора фонда оппоқ бўрда ёзилган ёзув аниқ кўринади, дея ҳисобланган.

Бироқ илм-фан бир жойда турмайди. XX асрнинг ўрталарида мутахассислар тасвирлар билан узоқ ишланганида яшил ранг кўз учун қулай эканини аниқлашди. Тўқ яшил рангга бўялган досканинг синов партиясини олган мактаб ўқитувчилари бу ранг, айниқса, қуёшли кунларда ишлаш учун анча яхши эканини айтишди.

1960-йилларда яшил рангдаги мактаб доскалари дастлаб АҚШ мактабларини “тўлдирди”, кейин эса Ғарбий Европага келтирилди. Кейинчалик яшил рангдаги мактаб доскалари Шарқий Европага ҳам кириб келди. Бугунги кунда қора рангдаги доскаларни ҳамма ерда ҳам учратавермаймиз.

манба

🔥1.1 K марта кўрилди

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Расмдаги белгиларни киритинг

*