Касалликларнинг қисқача луғати | таълим янгиликлари

Касалликларнинг қисқача луғати

Шифокор сизга тушунарсиз терминларни айтмоқдами? Қуйидаги касалликларнинг қисқача изоҳли луғати ёрдамида шифокорингиз нима демоқчи бўлганини билиб олишингиз мумкин :)

1. Аддисон – Буйрак усти безини гормони катихоломин гормони кам ишлаб чиқарилишидан юзага келади.

2. Акромегалия – Бўй ўсиш тўхтагач соматотроп гормони кўп ишлаб чиқарилса пайдо бўлади.

3. Ангина – бодомсимон безнинг яллиғланиши.

4. Анимия – эритросит таркибидаги гемоглобиннинг камайиши ёки камқонлик.

5. Артериосклероз – Қон томирлар деворида туз ва ёғларнинг тўпланиши.

6. Базедов – (треотокситоз) Қалқонсимон без гормони тироксиннинг кўп ишлаб чиқарганда юзага келади.

7. Бери-бери (авитаминоз B1) – Б витамин етишмаганда келиб чиқади.

8. Ботулизм – Колбаса ва консервалар туфайли заҳарланиш.

9. Буқоқ – қалқонсимон без тироксин гормонининг етишмаслигидан келиб чиқади.

10. Дальтонизм – яшил ва қизил рангларни фарқлай олмаслик. Бунда колбача рецепторлар йўқолади.

11. Деменция – ПП витамининг етишмаслиги.

12. Дерматит – терида доғлар пайдо бўлиши, бу ҳам ПП етишмаслигидан.

13. Диарея – ПП етишмаслиги, овқат ҳазмнинг бузилиши, ич кетиш.

14. Фарингит – томоқ шиллиқ пардасининг яллиғланиши.

15. Ганглионит – нерв тугунларининг яллиғланиши, зотилжамга ўхшаган асоратли касалликлар асоратидан юзага келади.

16. Гастрит – ошқозон пардасининг яллиғланиши.

17. Гемофилия – қоннинг ивимаслиги, тромбоситлар камайганда, Cа ионлари ва К витамини етишмаганда юзага келади.

18. Гигантизм – найсимон суякларнинг ўсиши, соматотроп гормони кўпайганда юзага келади.

19. Гижжа – юз хилдан ортиқ гижжа бўлиб, касаллик келтириб чиқаради, фанда гельминтлар дейилади.

20. Гиперметропия – узоқдан кўриш, кўз соққаси қисқа, туғма.

21. Гипернефрома – буйракнинг шиш касаллиги, андроген кўпайганда юзага келади.

22. Гипертония – артериал босимнинг ортиши (120 дан кўтарилиши), Нормал босим 80*120 бўлади.

23. Гипотериоз – тироксин гормонининг кам ишлаб чиқарилишидан юзага келади.

24. Гипотония – артериал қон босимнинг камайиши.

25. Гиповитаминоз – витаминлардан бирининг етишмаслиги.

26. Глоукома – кўз ички босимнинг ортиши.

27. ГРИПП – А,Б,C турлари бор, нафас олиш касаллиги бўлиб, вирус келтириб чиқаради.

28. Ичбуруғ – овқат ҳазмининг бузилиши, микроблар пашша ва ювилмаган мевалардан юқади.

29. Инцефалит – бош мия тўқимасининг яллиғланиши.

30. Инсульт – бош мияга қон қуйилиши.

31. Интерит – ингичка ичакнинг яллиғланиши.

32. Ишемик касаллик – юрак мускулларида қон айланишнинг бузилиши.

33. Кариес – тишнинг ташқи дентин қаватининг емирилиши.

34. Катаракта – кўз гавҳарининг касаллиги.

35. Кессон – босим юқори жойдан нормал босимга ўтганда эриган азот пуфакка айланиб, қон томирларга тиқилиши.

36. Кифотик – қанотга ўхшаган куракларга эга қад-қомат.

37. Колит – йўғон ичакнинг яллиғланиши.

38. Ларингит – ҳиқилдоқнинг яллиғланиши.

39. Летаргия – чуқур уйқуга кетиш.

40. Лордоз – қад-қоматнинг қорин олдинга, курак орқада бўлиши.

41. Менингит –  бош ва орқа мияни ўраб турган парданинг яллиғланиши.

42. Миелит –  болаларда  орқа мия тўқимасининг яллиғланиши.

43. Миопия – яқиндан кўриш.

44. Миозит – нерв мускулининг шамоллаши.

45. Некроз – тишнинг қон-томир нерв милкларининг зарарланиши.

46. Невралгия – сезувчи нерв толаларининг яллиғланиши.

47. Неврит – ҳаракатлантирувчи нерв толаларнинг яллиғланиши.

48. Невроз – нерв толаларининг зўриқиши.

49. Нонизм – соматотроп гормонининг камайишидан ўсмай қолиш.

50. Отит – қулоқ ички қисмининг яллиғланиши.

51. Ойпараст – нерв чарчаши, қўрқиш, тормозланишдан уйқу ҳолатда кўп хил ҳаракат қилиш.

52. Панкреотит – ошқозон ости безининг яллиғланиши.

53. Плеврит – плевра пардасининг яллиғланиши, ҳўл ва қуруқ бўлади.

54. Пневмания – ўпка ҳужайралари ўрнига сувнинг тўпланиши.

55. Полеомиелит – орқа миянинг бир нечта сегментларини яллиғланиши.

56. Пулпит – тишнинг қон-томир қаватининг яллиғланиши.

57. Қандли диабет – ошқозон ости бези гормони инсулин кам ишлаб чиқарилганда, қондаги қанд миқдорининг кўпайиши.

58. Қандсиз диабет – буйрак усти бези возопрессин гормони кам ишлаб чиқарилса келиб чиқади.

59. Радикулит – ўтирғич нервининг яллиғланиши.

60. Рахит – Д витамининг етишмаслиги, Cа ионлари алмашинувининг бузилиши.

61. Ринит – бурун шиллиқ пардасининг яллиғланиши.

62. Салмонеллиоз – овқатдан заҳарланиш, эски овқатни истеьмол қилишдан келиб чиқади.

63. Сариқ касаллиги (гепатит) – жигарнинг яллиғланиши, ўт суюқлигининг ичакка қўйилмасдан бевосита қонга ўтиши.

64. Сепсис — терига микроблар тушиб, бевосита қонга ўтишидан келиб чиқадиган касаллик.

65. Шапкўрлик – А витаминининг етишмаслигидан келиб чиқади.

66. Шол – марказий, бош мия пўстлоғи марказидаги нерв марказининг бузилиши.

67. Сил (туберкуллёз) – буни Кох бацилласи келтирб чиқаради. Бунда ўпка емирилади.

68. Цинга – C витанининг (аскорбин кислотаси) етишмаслигидан келиб чиқади.

69. Цирроз – жигарнинг емрилиб ўрнига бириктирувчи тўқималар ҳосил бўлиши.

70. Сколиоз – икки елканинг нотенглиги.

71. Спазмофелия – Cа ионларининг камайиши туфайли нервнинг тиришиши, болаларда кўп учрайди (титраб-қақшашлик).

72. Тиреотокситоз — тироксин гормонининг кўп ишлаб чиқарилиши натижасида келиб чиқади.

73. Тетания (тутқаноқ) – қалқонолди безининг паратгормон ва паратериодин гормонинг камайишидан келиб чиқади.

74. Тоғ касаллиги – босим камайганда ички бўшлиқда газ кенгайишидан келиб чиқади.

75. Тонзиллит – (томоқ касаллиги) бодомча безларнинг яллиғланишидан келиб чиқади.

76. Трахеит – трахеянинг яллиғланиши.

77. Уйқусизлик (агрипная, инсомния) – тунги уйқунинг бузилиши.

78. Варикоз – қон томирнинг бўртиб чиқиши.

79. Ясси оёқ – тавон-кафт қисмини кенгайиб, чуқур қисмининг текисланиши.

манба

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*