«Хона ўсимликларини экиш ва уларни парвариш килиш» кўрик-танлови бўлди

Биология фан ойлиги доирасида «Умид» мактаб-интернати фаоллар залида биология услуб-бирлашмаси, хусусан Жахоналиева М.Т. томонидан «Хона ўсимликларини экиш ва уларни парвариш қилиш» кўрик-танлови бўлиб ўтди.



Кўрик-танловда 7-синф қизлари иштирок этишди. Танлов қўйидаги шартлардан иборат бўлди:

1-шарт:  Хона ўсимлигини экиб, кўрсатиб бериш;
2-шарт: Гулдаста тайёрлаш;
3-шарт: Эркин мавзу.


   Дастлаб биология ўқитувчиси Жахоналиева М.Т. йиғилганларга хайъат аъзоларини таништириб, танлов шартларини эълон қилди. Сўнгра «Фикус» ўсимлигини экиб, хона гулларини тўғри экиш қоидаларини иштирокчиларга тушунтирди. Экиш учун тупрок, ёғоч кириндилари, биогумус ўғити, майда тошлар ва қумдан фойдаланишларини айтиб ўтди, уларнинг гул учун аҳамиятини тушунтирди.

   Шундан сўнг хар бир синфнинг 1-шарт иштирокчилари ўзлари олиб келган хона ўсимлигини экиб, кўрсатиб берди. Хайъат аъзолари уларни кузатиб бордилар. Бу вақт давомида «Хона ўсимликлари» юзасидан тайёрланган тақдимот проекторда кўрсатилди.

  Иштирокчилар ўз ишлари юзасидан турли саволларга жавоб бердилар. Сўнгра 1-шарт юзасидан хайъат аъзоси, кимё фани ўқитувчиси Одилова С.М га сўз берилди:

   2-шартда иштирокчи қизлар турли гуллардан гулдасталар тайёрладилар. Гулдаста тайёрлаш жараёнида қизлар ўз маҳоратлари ва дидларига таяндилар. Бу шарт ҳам жуда кизғин кечди. Хайъат аъзолари уларни кузатиб, зукколик ва чаққонликларига ҳам этибор бердилар. Гулдасталар жуда ҳам чиройли чиқди.

3-шартда қизлар «Эркин мавзу» юзасидан ўз маҳоратларини намойиш этишди. 7 «А» синф қизлари «Испанча» қўшиққа рақсга тушдилар.

7 «В» синф қизлари турли хил сабзавот ва мевалардан «Carving» тайёрлаб беришди.

7 «Д» синф қизлари бахор айёмига бағишланган миллий мусиқага раксга тушишди.

Шундан сўнг тадбир ташкилотчиси Жахоналиева М.Т сўзга чиқди ва барча синф қизлари иштироклари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Тадбир якунида якуний сўз мактаб директори Суярова С.З га берилди. Суярова С.З кўрик-танловнинг мактаб ўқувчилари ҳаётидаги аҳамияти, уларнинг маънавий камол топишидаги ўрни ҳакида сўзлаб, қизларимиз ва аёлларимизнинг «Миллат тарбиячиси» эканлигини алохида таъкидлаб ўтдилар. Жамиятимиз тараққиётида оқила қизлар ва аёлларимизнинг ўрни муҳим эканлигини айтдилар ва барчани яқиллашиб келаётган Наврўз айёми билан табрикладилар.


манба: © www.idum.uz
Сайт материалларидан фойдаланилганда манба сифатида кўрсатилиши шарт.

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*