«Мустақиллик дарслари»да фойдаланиш учун тавсия

uzbekistanЎзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йил байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида барча умумтаълим мактабларида «Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!» шиори остида мустақиллик дарслари ташкил қилинади.

Мазкур дарсларда мустақилликнинг 26 йили давомида юртимиздаги барқарор, тинч ва осуда ҳаёт, жамиятимиздаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик каби олижаноб фазилатларни, “Кеча ким эдигу, бугун ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” деган ҳаётий ҳақиқатни асосий ва бош ғоя сифатида дарс жараёнида давра суҳбати орқали ҳар бир ўқувчига батафсил тушунтирилади.

Шунингдек, ушбу дарсда ўқувчи-ёшларга республикамизда мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар, эришилган ютуқ ва марралар дунё ҳамжамияти томонидан кенг эътироф этилаётгани аниқ мисоллар билан кўрсатиб берилиши кўзда тутилган.

манба: www.uzedu.uz

Ўхшаш мавзулар:

One thought on “«Мустақиллик дарслари»да фойдаланиш учун тавсия

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*