Бир дақиқада интернетда нималар рўй беради?

Интернетда бир дақиқаБир дақиқа бу озми ёки кўпми? Бировни кутаётганингизда жуда узоқ кўринган 60 секунд компьютерда ўйин ўйнаётганингизда киприк қоққунча ўтиб кетади. Виртуал оламда-чи? Келинг, бир дақиқада глобал тармоқда нималар рўй беришини кўриб чиқайлик!

— 639 800 Gb ахборот алмашинилади

— 20 та шахсий маьлумот ўғриланади

— 204 миллионта э-хат юборилиади

— 47 000 та илова юкланади

— 83 000 долларлик савдо амалга оширилади

— 61 141 соатлик мусиқа тингланади

— 20 миллионта сурат кўрилади

— 3 000 та фото юкланади

— Twitter -да 300 та янги аккаунт очилади

— 100 000 та янги хабар жўнатилади

— 135 та ботнет-зарарланиш кузатилади

— Wikipedia -да 6 та янги мақола чоп этилади

— 1 300 нафар янги мобил фойдаланувчи тармоққа уланади

— LinkedIn -да 100 та янги аккаунт очилади

— Facebook -да 1 277 000 та кириш ва 6 миллионта кўриш амалга оширилади

— Google -да 2 миллиондан зиёд сўров амалга оширилади

— Youtube -да 1,30 соатлик видео юкланади ва 1,3 миллионта видео кўрилади

…мана сизга бир дақиқанинг қадри. Асрга татигулик онлар, деб шуни айтишса керак-да!

🔥192 раз просмотрено

Добавить комментарий

55863853