Жаҳон тиллари

Дунёда 2,5 мингдан ортиқ тил борлиги тахминий ҳисоблаб чиқилган; буни аниқлашнинг, ҳисоблашнинг қийин томони шундаки, баъзи бир тиллар етарли даражада ўрганилмаганлиги туфайли мустақил тилми ёки диалектми, ноаниқ бўлади. Зеро, бунда муайян тилда сўзлашувчиларнинг сони эътиборга олинмайди, чунки шундай диалектлар борки, 100 минг ва, ҳатто, кўпроқ аҳолига хизмат қилади, шунингдек, Дунё давлатларишундай тиллар ҳам борки, бир неча минг киши ва баъзан ундан ҳам озроқ кишилар фойдаланишади. Баъзи бир тиллар борки, жуда тор доирадаги инсонлар гуруҳига хизмат қилади. Масалан, Африка, Полинезия, Америка ҳудудлари, Доғистондаги баъзи элат ва қабилалар тили мисол бўла олади. Бир хил тиллар фақат бир халқнинг тили ҳисобланади. Масалан, дунган тили (Қирғизистон, Қозоғистон), манси тили (Шимолий Уралорти) муайян халқ тили бўлса, чеш, поляк, болгар тиллари миллат билан боғлиқ. Тилларнинг яна бир синфи – бир неча миллатларга хизмат қилувчи тил бўлиб ҳисобланади. Бунга мисол қилиб, португал тилининг Португалия ва Бразилияда, француз тилининг Франция ва Швейцарияда, инглиз тилининг Англия ва АҚШ, немис тилининг Германия ва Австралияда, шунингдек, испан тилининг Испания ҳамда Жанубий ва Марказий Американинг 20 та республикасида қўлланилишини келтириш мумкин.

Дунёда икки тилли халқлар ҳам бор, шу билан бирга икки ва ундан ортиқ халқнинг тилига айланганлари ҳам мавжуд. Шундай тиллар борки, уларда адабий тилдан фарқ қилувчи бир неча вариантлар, тиллар мавжуд. Масалан, коми-зирян ва кома-пермяс тиллари ёхуд араб тили. Сомий тиллар гуруҳининг жанубий тармоғига мансуб бу тил – Яқин ва Ўрта Шарқ ҳамда Африка шимолидаги йигирмадан ортиқ мамлакатнинг расмий давлат тили ҳисобланади. Унда 200 миллиондан зиёд аҳоли гаплашади (1997). Миср, Судан, Сурия, Ироқ, Мағриб, Ҳасания (Мавритания), Шоа (Нигерия, Камерун, Нигер) лаҳжаларига бўлинади. Шу ва шу каби ҳодисалар, тилларни системалаштиришнинг муҳим масалалари саналади. Умумий тилшуносликнинг долзарб вазифаси – тилларни таснифлаш, уларни таснифлаш асосларини  текширишдан иборат.

Скачать  «Дунё тиллари» (тўлиқ, реферат шаклида юклаб олиш) [30 Kb] 

🔥204 раз просмотрено

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Расмдаги белгиларни киритинг

*

55863853