Фарзандингизнинг кўзларини асранг! - Ta’lim / Образование

Выберите язык:

Фарзандингизнинг кўзларини асранг!

Боланинг кўзларини асранг!Болаликдан кўзни асраш муҳим аҳамият касб этади. Боланинг кўзларини асрлаш ва ҳимоя қилиш ҳақидаги саволларга «SAIF-Optima»  кўз шифохонаси шифокори-окулист Самандарова Нилуфар батафсил жавоб берадилар. Мақола сўнгида кўзларимиз учун фойдали машқлар ва видеони юклашингиз мумкин.


1. Боланинг кўриш қобилияти неча ёшдан 100% бўлади?

Баьзи маьлумотларга кўра 6-7 ёшда бўлса, баьзи тадқиқодларга кўрса 10-11 ёшда кўриш қобилияти 100% бўлиши таькидланади.

2. Мактаб ёшигача бўлган бола кунига неча соат ТВ кўриши мумкин?

  • Икки ёшгача бўлган болаларга телевизор кўриш умуман тавсия этилмайди, чунки бу ёшда телевизор нафақат кўзга балки боланинг асаб тизимига ҳам салбий таьсир кўрсатиши мумкин;
  • Уч-етти ёшлик болага кунига 40-50 дақиқа ТВ кўриши тавсия этилади;

3. Мактаб ёшидаги болалар кунига неча соат ТВ кўриши кўзига зарар эмас?

Етти-ўн уч ёшлик бола кунига 2 соат телевизор кўриши зарар келтирмайди (бунда бир ўтиришда кўриш давомийлиги 1.5 соатдан ошмаслиги лозим).

4. Расм чизишда, ёзиш ёки ўқиш жараёнида боланинг ҳолати қандай бўлиши керак?

Боланинг расм чизиш, ўқиши жараёнида энг муҳими ёруғликдир. Тўғри йўналтирилган ёруғлик бола кўзини зўриқишдан асрайди. Ёруғлик нурлари боланинг юзига эмас, балки унинг йелка томонидан ўқилаётган жисмга қаратилган бўлиши лозим. Ундан ташқари кўз билан кўрилаётган жисм орасидаги масофани тўғри сақлаш ҳам муҳим ҳисобланади. Бу масофа 30смни ташкил этиши керак.

5. Болада кўз касалликларини профилактика қилиш мақсадида қайси давр оралиғида текширувдан ўтиши керак?

Кўриш функсияси ҳар хил даврда ривожланади. Шунинг учун боланинг кўзларини 6 ойлигида, уч ёшида, 6-7 ёшида (мактабга боришдан олдин) ва 18 ёшга тўлгунга қадар ҳар 2 йилда текширувдан ўтказиш лозим.

6. Тошкент шаҳарнинг қайерида болани кўзини текширтирса бўлади?

Тошкент шаҳрида боланинг кўзини текшириш учун махсуслашган давлат ва хусусий клиникаларга, Педиатрия институтига, Республика кўз шифохонасига, 5-шифохонага ва бошқа кўз бўлимлари мавжуд бўлган шифохоналарга мурожаат қилиш мумкин.

7. Болага кўзойнакни қаерда олган маьқул? Хусусий ёки давлат дўконларидами?

Хусусий ва давлат дўконларида.

8. Боланинг кўзи тез тез қизариши нимадан далолат беради?

  • Конюктивит — кўз шамоллаши аломати;
  • Аллергия;
  • Қуруқлик — одатда қиш кунларида намоён бўлади.

9. Кўзга фойдали маҳсулотлар?

Кўз фаолияти учун витаминлар муҳим рол ўйнайди. Хусусан, витамин А ва Д. D витамини денгиз балиғида, жигар гўштида, тухум сариғида ва табиий сариёғда мавжуд. А витамини қаймоқ, тухумда бўлади. Ундан ташқари провитамин А — каротин ҳам кўз фаолияти учун муҳимдир. Каротин моддаси сабзи, булғор қалампири, наматак, баргли карам, пиёз ва ўрикда кўп бўлади.

10. Боланинг кўзини ортиқча зўриқишдан ҳимоя қилиш мақсадида қандай машқлар қилса бўлади?

  • Боланинг ўтирган жойидан узоқроқда жойлашган икки жисмга бирин-кетин қараш;
  • Машқни бир неча бор қайтариш;
  • Кўзни 20 марта ёпиб-очиш;
  • Юқорига ва тезда пастга қараш (5-6 марта қайтариш);
  • Ярим дақиқа давомида кўзни юмиб олиш;
  • 20 марта кўзни очиб-ёпиб, кейин узоққа 2 дақиқа давомида қараб туриш.

11. 3D форматининг кўзга зарари борми?

Ҳозирги кунда 3D форматдаги видеонинг кўзга бўлган таьсири ҳақида узоқ муддатли тадқиқодлар мавжуд эмас. Шунинг учун 3 ёшгача бўлган болаларга 3D форматини умуман кўрмаслик тавсия этилади. Уч ёшдан катта болаларда 3D форматидан сўнг бош оғриши, айланиши ёки бошқа салбий ҳолатлар кузатилса, кўзга зўриқиш бўлаётганидан далолат беради. Ҳеч қандай салбий ҳолат кўзатилмаган тақдирда ҳам 3Д форматидаги видеоларни кўпи билан 2-3 ойда 1 марта кўриш мақсадга мувофиқ бўлади.

12. Компьютернинг кўзга зарари қандай?

Ҳозирги кунда кўзга зарба бериш даражаси паст компютер экранлари мавжуд. Шунга қарамай узоқ вақт компютерга тикилиб ўтиш натижасида боланинг кўз мушакларининг зўриқиши юзага келади. Бола компютерда ўтирганда унинг кўзи билан экран орасидаги масофа 1 метрдан кам бўлмаслиги ва бир ўтиришда кўпи билан 1 соат давомида бўлиш тавсия этилади.


Кўзни асраш учун машқлар:

Одам дақиқасига 20 маротаба кўзини юмиб очади. Лекин кўзлар телевизор ёки монитордан чарчаганда қуруқшаб қолади ва жараён тезлашишига олиб келади. Бу эса кўз нурининг сустлашишига сабаб бўлади. Қуйидаги тавсиявий машқларимиз компьютер билан боғлиқ ишда фаолият юритадиган ва телевизор қаршисида кўп вақтини ўтказадиган инсонлар учун жуда фойдали. Бу машқлар ўзнинг кўриш қобилиятини мустаҳкамлашга ёрдам қилади. Машқларни уй шароитида бемалол бажаришингиз мумкин. Фарзандингиз кўп китоб қиган вақтларда ёки телевизорни узоқ вақт томоша қилганда ҳам бу машқлардан фойдаланишга одатланса, унинг кўз нурига зиён етмайди. Машқларни доим бажариб бориш кўзларнинг қон айланиш тизимига ижобий таъсир кўрсатади. Қон айланиш яхшилангандан сўнг эса ҳужайраларнинг нобуд бўлиши секинлашади. Натижада кўз нури хиралашишининг олди олинади. Бу машқлар кўпи билан 2 дақиқа вақтингизни олса-да, аммо кўз нурингизнинг равшанлашишига жуда катта фойда беради.

  • 10 сония кўзингизни тез-тез юмиб очиб, кейин яна шунча вақт давомида рўпарага қаранг. Бу жараённи 3 бора қайтаринг.
  • Кўзни юмиб ўнг-чапга тез-тез қаранг. Бу жараённи 4 бора такрорланг.
  • Кўзларни юмган ҳолда тепага ва пастга қаранг. Бу жараённи ҳам 4 бора қайтаринг.
  • Кўзингизни маҳкам қисиб, сўнг катта-катта очинг. Бу жараённи 5 бора қайтариш лозим.
  • Кўзларингизни юмган ҳолда тўртбурчак шаклини чизишингиз ҳам мумкин. Бу ҳолат 3 бора қайтарилади.
  • Кўзларни юмган холда Х (икс) шаклини чизиқларни узмаган ҳолатда чизишингиз ҳам мумкин. Бу жараённи 4 бора қайтариш лозим.
  • Кўзларни юмган ҳолатда учбурчак шаклини чизинг. Бу жараён 2 бора қайтарилади.
  • Кўзларни юмган ҳолда доира шаклини 4 бора чизиб, сўнг худди шу доирани акс томонга яна 4 бора давом эттирасиз.

 


Добавить комментарий