Kundalik тизимида мустақил равишда киришни қандай тиклаш мумкин?

Кўп ҳолларда kundalik тизимида фойдаланувчилар пароллари эсдан чиқиб қолишлари кузатилади. Ушбу мақолада kundalik.com жамоаси тизимда мустақил равишда киришни қандай тиклаш мумкинлиги ҳақида йўриқномани тақдим этди.

kundalik.com-yoriqnoma

Агар фойдаланувчи электрон почтани профилида тасдиқлаган бўлса, у ҳолда кириш маълумотларини мустақил равишда тиклаш имкониятига эга. Киришни тиклаш логин ва паролни унутган холда ҳам мумкин.

Агар фойдаланувчи электрон почтани ўз профилида ТАСДИҚЛАМАГАН бўлса, у ҳолда таълим муассасаси администраторлари ёки синф раҳбарига мурожаат қилиши керак.

Эслатма: администраторлар тўғрисидаги маълумотлар ташкилот профилида «Администраторлар» блокида жойлашган, синф раҳбарлари тўғрисидаги маълумотлар синф профилида «Синф ходимлари» блокида кўрсатилган.

Киришни мустақил равишда тиклаш

1-қадам. Сайтнинг асосий саҳифасида «Кириш ҳуқуқини тиклаш» бандини танлашингиз керак.

 

mceclip0.png

 

2-қадам. Кейинчалик, сиз муаммонинг турини кўрсатишингиз керак:

 

mceclip1.png

Логин йўқотилганда нима қилиш керак?

Бундай ҳолда, янги маълумот олиш учун сиз «логин ёдимда йўқ» вариантини танлаб, қуйидаги қаторларни тўлдиришингиз керак:

  • электрон почта манзили;
  • туғилган сана;
  • расмдаги рақамлар.

mceclip2.png

Логин электрон почта манзилига фақат киритилган туғилган сана тўғри келгандагина юборилади.

 

Пароль йўқотилганда нима қилиш керак?

Бундай ҳолда «парол ёдимда йўқ» турини танланг ва майдонларни тўлдиринг:

  • логин;
  • расмдаги рақамлар.

 

mceclip3.png

 

Паролни тиклаш учун электрон почта манзилига ҳавола юборилади. Кейин, очилган майдонда, иккита ойнада, янги парол киритилади.

mceclip4.png

 

Логин ва пароль йўқотилганда нима қилиш керак?

Бундай ҳолда сиз «Логин ва парол ёдимда йўқ» вариантини танлашингиз керак:

    • шакл «логин ёдимда йўқ» бандига ўхшаш;
    • тиклаш йўли «парол ёдимда йўқ» ҳолатига мос келади.

 

Киришни қайта тиклашда қийинчиликлар мавжуд бўлса, сиз таълим муассасасининг администратори ёки синф раҳбарига мурожаат қилишингиз керак.

Эслатмалар:

  • киришни тиклаш вақтида тўлиқ исм ва туғилган кунни мактаб ходимлари тизимга қандай киритган бўлса, шундай киритиш керак.
  • администраторлар тўғрисидаги маълумотлар ташкилот профилида “Администраторлар” блокида жойлашган, синф раҳбари тўғрисидаги маълумотлар синф профилида “Синф ходимлари” блокида кўрсатилган.

Киришни тиклаш тизимига ҳавола: https://login.kundalik.com/recovery.

 


🔥55.1 K марта кўрилди

Leave a Reply