«Emaktab» электрон синф журналини юритиш бўйича кўрсатмалар - Ta’lim / Образование

«Emaktab» электрон синф журналини юритиш бўйича кўрсатмалар

Ушбу саҳифада Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2022 йил 24 июндаги 205-сон буйруғи ва иловаси, Emaktab.uz электрон синф журналини юритиш бўйича кўрсатмалар билан яқиндан танишиб чиқишингиз мумкин.

kundalik yuritish bo`yicha ko`rsatmalar


Emaktab.uz электрон синф журналини юритиш бўйича кўрсатмалар

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг
2022 йил 24 июндаги 205 сон буйруғига 1-илова

1. “Emaktab.uz” электрон синф журнали Давлат таълим стандартлари ҳамда ўқув дастурларини бажарилишини акс эттирувчи давлат ҳужжати ҳисобланади.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари “Emaktab.uz” автоматлаштирилган ахборот тизими учун туман (шаҳар) халқ таълими бўлимида масъул ходим (тизим администратори)ни буйруқ билан тайинлайди ва лавозимидан озод этади.



3. Мактаб директори ва директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосарлари синф журналларини тўғри юритилишини қуйидаги тартибда (“Ҳисоботлар” бўлимидан) назорат қиладилар ва “Журнал олиб бориш ҳақида изоҳ” бўлимида қолдирадилар.

4. “Кундалик” электрон синф журналида бир ўқув йили учун ягона ҳисобот даври юритилади.

5. Электрон журналларда параллел бўлган синфлар учун алоҳида журналлар яратилади “1-А, 2-Б” кўринишида. Уйда якка тартибдаги таълим олаётган ўқувчилар учун синф таркибидаги гуруҳ (йил бошида), алоҳида синф (коррекцион) шаклда (йил ўртасида) яратилади.

6. Синф журналларида ўқувчиларнинг фамилияси ва исми мактаб таълим тилига қараб кирилл ёки лотин алифбосига асосланган ёзувларда киритилиши синф раҳбарига юклатилади.



7. Дарс жадвали киритилгандан кейин шаклланадиган фан ўқув режаси ва дарс режада мавзулар чоракларга бўлиб киритилади. Ҳар чоракда ўқув режани киритиш биринчи рақамдан бошланади ва бир чорак учун тўлиқ киритишга рухсат берилади. Алоҳида киритиш ҳам хато ҳисобланмайди.

8. Қисқартирилган мавзулар (байрам/ишланмайдиган кунлар) битта санада / (дроб) белгиси билан қайд этилади.

Масалан, “Дарс мавзуси” устунида:
Газ босими. / Паскал қонуни. “Келаси дарс учун уй вазифаси” устунида: 12-§, 6-8-бет, 4-топшириқ. / 13-§ 9-12-бет. 2-топшириқ. Журналда қўшимча устунлар очилмайди.

9. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2010 йил 20 июлдаги “Умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари билимларини назорат қилишнинг такомиллаштирилган рейтинг тизими жорий этиш тўғрисида”ги, 178-сон буйруғига асосан фан журнали саҳифасида ўқувчиларнинг фойдаланган баллари ва аниқланган баҳолари қайд этиб борилади. Бир катакда тизимда 1 та баҳо қайд этилади.



10. Фан ўқитувчиси белгиланган тартибда чорак, йиллик, имтиҳон ва натижа устунларига:
10.1. 1-9- синфлар:
а) 0,5 ва 1 соатлик дарслар учун:

  • 1-3 чоракларда кичкина “ОЗ” (Озод)* белгиси қўйилади;
  • 2-4 чоракларда баҳо ва ушбу чоракларда “Кундалик” электрон синф журналида кўрсатилган 1-, 2- чорак ўртача балларининг ўртача баҳоси 2-чорак устунига, 3-, 4- чорак ўртача балларининг ўртача баҳоси 4-чорак устунига киритилади;
  • йиллик баҳога 2 ва 4-чорак баҳоларининг ўртача баҳоси қўйилади;
  • натижа устунига йиллик устунидаги баҳо кўчирилади;
  • имтиҳони бўлса, йиллик билан имтиҳон баҳосининг ўртача баҳоси натижа устунига қўйилади.

б) 2 ва ундан ортиқ соатли дарслар учун:

  • 1-, 2-, 3-, 4-чоракларда “Кундалик” электрон синф журналида кўрсатилган ўртача балларга асосланган ҳолда ўртача баҳо йиллик устунига қўйилади;
  • имтиҳони йўқ фанлар барчаси имтиҳон устунига катта “Х” (икс) белгисини қўйишади;
  • натижа устунига йиллик устунидаги баҳо кўчирилади. Имтиҳони бўлса, йиллик билан имтиҳон баҳосини ўртача баҳоси қўйилади.

10.2 10-11-синфлар:

а) 0,5 ва 1 соатлик дарслар учун:

  • 1-3-чоракларда кичкина “ОЗ” (Озод)* белгиси қўйилади;
  • 2-4-чоракларда баҳо ва ушбу чоракларда “Кундалик” электрон синф журналида кўрсатилган 1-, 2-чорак ўртача балларининг ўртачаси 2-чорак устунига, 3-, 4-чорак ўртача балларининг ўртача баҳоси 4-чорак устунига киритилади;
  • 1-ярим йиллик устунига 2-чорак баҳолари, 2-ярим йиллик устунига 4-чорак баҳолари кўчириб қўйилади;
  • йиллик устунига биринчи ярим йиллик ва иккинчи ярим йиллик баҳоларининг ўртача баҳоси қўйилади;
  • имтиҳони йўқ фанларда имтиҳон устунига катта “Х” (икс) белгисини қўйилади;
  • имтиҳони бўлса, йиллик билан имтиҳон баҳосини ўртачаси натижа
    устунига қўйилади;
  • натижа устунига йиллик устунидаги баҳо кўчирилади.

б) 2 ва ундан ортиқ соатли дарслар учун:

  • 1-, 2-чорак баҳоларининг ўртача баҳоси биринчи ярим йиллик устунига;
  • 3-, 4-чорак баҳоларининг ўртача баҳоси 2-ярим йиллик устунига киритилади;
  • йиллик устунига биринчи ярим йиллик ва иккинчи ярим йиллик баҳоларининг ўртачаси қўйилади;
  • имтиҳони йўқ фанларда имтиҳон устунига катта “Х” (икс) белгиси қўйилади;
  • имтиҳони бўлса, йиллик билан имтиҳон баҳосини ўртача баҳоси натижа устунига қўйилади;
  • натижа устунига йиллик устунидаги баҳо кўчирилади.


11. Журналлар бўлими орқали тегишли синф танланиб, керакли фан орқали синф журнали саҳифасига кириб, дарс ўтилган сана устунига дарсда қатнашган ўқувчиларнинг 30% ни баҳолаб, дарс саҳифаси бўлимидаги “Дарс ўтилди” қайдига белги қўйилиши зарур.

Ўқувчилар ўз вақтида (9.00-21.00 гача 1 сменали мактаблар учун, жорий кундан эртаси куни 13.00 гача 2 сменали мактаблар учун) баҳоланмаслиги, белгининг қўйилмаслиги ўқитувчининг дарс ўтмаганлигини билдиради ва ушбу дарс учун ҳақ тўланмайди.

12. “Кундалик” электрон синф журналидаги баҳолар онлайн ва офлайн тартибда киритилади. Онлайн тартибда киритилган баҳолар “Ўзгаришлар тарихи” бўлимида кузатиб борилади ва 72 соат ичида ўзгартириш (тўлдириш)га рухсат берилади. Бошқа ҳолатларда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига расмий хат билан мурожаат қилинади.



13. Синф раҳбари “бир кунлик журнал”да фанлар остидаги “ПР” устунига ҳар кунлик давомат белгиларини қуйидаги тартибда қўйиб боради:

  • с (s)* —  ҳеч қандай сабабсиз дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
  • дқ (dq) —  сабабли дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
  • к (k) — касаллик сабабли дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
  • кқ (kq) — дарсга кечикиб келганлигини кўрсатиш учун;
  • м (m) — сурункали дарс қолдираётганлигини кўрсатиш учун;
  • ч (ch) — республикадан ташқарига рухсатсиз чиқиб кетганлигини кўрсатиш учун;
  • қ (q) — таълим олишга ота-онаси қаршилик қилаётганлигини кўрсатиш учун;
  • нс (ns) — ота-она назоратсизлиги сабабли дарсга келмайдиганлигини кўрсатиш учун;
  • тқ (tq) — турмушга чиққанлиги туфайли дарсга келмайдиганлигини кўрсатиш учун қўйиш белгиланади.

 

14. Фан ўқитувчилари томонидан ўқувчиларнинг дарсдаги давоматлари дарс бошланишида онлайн тарзда қуйидаги тартибда қайд этилади:

  • с (s) — ҳеч қандай сабабсиз дарс қолдирганини кўрсатиш учун;
  • кқ (kq) — дарсга кечикишни кўрсатиш учун (баҳолаш мумкин).

 

15. “Дарс режаси” саҳифасида “Дарс мавзуси КТР”га асосланган ҳолда киритилади.



16. Қарор қўшиш” – “Синф созламалари” – “Қарорлар” бўлимидаги маълумот синф раҳбари томонидан тўлдирилади.

17. Ўқув йили охирида синф раҳбари “Журналлар” — “Чоп этиш” орқали журнални Ўзбекистон Рcспубликаси Халқ таълими вазирининг 2021 йил 6 сентябрдаги 284-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятида автоматлашлирилган ахборот тизими билан ишлаш ва архивлаш тартиби ҳақида низом” талабларига мувофиқ ҳужжатларни чоп этади ва умумтаълим мактаби директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосарига топширади.

18. Ўқув йили охирида 9- ва 11-синфлар битирувчи деб белгиланади ва Аттестат маълумотлари киритилади.

19. Электрон журнал қатъий назорат остидаги мактаб ҳужжати бўлиб, 25 йил сақланади.



*Изоҳ: Платформада қанлай тил белгиланган бўлса, шунга мос равишда ҳарфлар ёзилади. Масалан:

kundalik choraklik baholar


 



Leave a Reply