Жорий йилнинг 15 июль куни ўтказилган Президент мактабларининг 1 босқич имтиҳон натижалари эълон қилинди.
Саралаш имтиҳон натижаларини қидириш тартиби
- Талабгор топширган ҳудуди бўйича белгиланган “Юклаб олиш” ни босинг;
- Номзоднинг натижасини билиш учун қидириш тугмасини босиб (Ctrl+F), сизга тақдим этилган махсус ID рақамини теринг ва Enter тугмасини босинг;
- Саралаш босқич имтиҳонларига ўтган номзодлар – жадвалнинг юқори қисмида кўк рангда белгиланган бўлади;
- Саралаш босқич имтиҳонларига ўта олмаган номзодлар эса – оқ ранг билан белгиланган бўлади.
Президент мактабларининг 1-босқич имтиҳон натижалари
Биринчи босқич натижасига кўра бир хил балл тўплаган талабгорлар сони белгиланган қабул квотасидан ортиб кетган тақдирда талабгорга қуйидагича тартибда устунлик берилади, яъни
- C тоифадаги саволлар бўйича юқори балл тўплаганлар;
- B тоифадаги саволлар бўйича юқори балл тўплаганлар;
- A тоифадаги саволлар бўйича юқори балл тўплаганлар;
- Туғилган санаси бўйича (ёшроқ номзод танланади).
Номзодлар барча тоифадаги саволлар бўйича тенг балл тўплаган тақдирда, номзодлар туғилган санаси бўйича сараланади, бунда ёшроқ номзодга устунлик берилади. Агарда бу ҳолатда ҳам тенглик сақланиб қолса, қабул комиссияси ва таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ихтисослашган хорижий ташкилот томонидан қўшимча топшириқлар берилади.
Ўхшаш мавзулар
Президент мактабларига кириш учун қандай хужжатлар талаб этилади?
Президент таълим муассасалари агентлиги таркибида очиладиган ихтисослаштирилган мактаблари учун тест синовлари қачон бўлиб ўтади?
Президент мактабларининг кириш имтиҳонлари санаси эълон қилинди
2023-2024 ўқув йилида Президент мактабларига қабул бўйича долзарб саволларга жавоблар
Прeзидeнт мактаблари имтиҳонларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтмоқда
Тошкент шаҳридаги Президент мактабига пресс тур