Ўзбекистонда 1-синф ўқувчилари учун «Информатика ва ахборот технологиялари» фани жорий этилади - Ta’lim / Образование

Ўзбекистонда 1-синф ўқувчилари учун «Информатика ва ахборот технологиялари» фани жорий этилади

Ўзбекистонда 1-синф ўқувчилари учун «Информатика ва ахборот технологиялари» фани жорий этилади.

online_olimpiada_2022

Янги ўқув йилидан бошлаб, умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфида “Информатика ва ахборот технологиялари” фани жорий этилади.

Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 15-май кунги “Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2023-2024-ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режани тасдиқлаш тўғрисида”ги 125-сонли буйруғида назарда тутилмоқда.

Унга кўра, Республика таълим маркази бир ҳафта муддатда 1-синф “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини ўқитиш методикаси, ўқув дастури, давлат таълим стандартлари ва тақвим-мавзу режаларини амалиётга татбиқ этиш бўйича вазирликка таклиф киритади.

Шунингдек, А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти томонидан бошланғич синф ўқитувчилари учун 1-синф “Информатика ва ахборот технологиялари фани”ни замонавий методикалар асосида ўқитиш ва ўргатиш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларининг дастурини ишлаб чиқади.

2023-йилнинг 25-августига қадар бошланғич синф ўқитувчилари учун “Информатика ва ахборот технологиялари” фанининг мазмун-моҳияти бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилиб, ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган ўқитувчиларга сертификат берилади.



🔥1.3 K марта кўрилди

Leave a Reply