Ўзбекистонда эндиликда боғча тарбиячиларнинг иш ҳақи мактаб ўқитувчилариникига тенглаштирилади. Бу ҳақда кеча, 22 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев танишган мактабгача таълим ва мактаб таълими тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимотида айтилди.
▪️ 2023 йил 1 майдан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш бўйича белгиланган тартиб мактабгача таълим ташкилотлари ва ихтисослаштирилган таълим муассасалари учун ҳам татбиқ этилади;
▪️ 2024 йил 1 январдан бошлаб марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизмати ходимларининг базавий тариф ставка миқдорлари 1,5 бараварга оширилади;
▪️ 2024 йил 1 июндан бошлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларининг олий маълумотли педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари умумий ўрта таълим муассасаларининг тегишли педагог ходимлари базавий тариф ставкаларининг амалдаги миқдорларига тенглаштирилади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги