География фанидан тест саволлари - Ta’lim / Образование

География фанидан тест саволлари

География жуда қадимги фан бўлиб, қадимги юнон олими Эратосфен китоб ёзиб, уни география деб атаган. Юнонча γεωγραφία «ge» (γῆ) — Ер, «grapho» (γράφω) — ёзаман деган маънони билдиради. Бинобарин, «География» «Ерни тасвирлаб ёзаман», «Ернинг тасвири» деган маъноларни англатади. География Ер юзининг табиати, аҳолиси ва унинг хўжалигини ўрганадиган фандир. Географияни ўрганадиган кишиларни географлар деб аталади.

geografiya fanidan onlayn test savollari

1. Ер шарида асосий тўртта ҳаво массаларининг типи ажратилган. Қуйидаги жавобларнинг қайси бири нотўғри?
2. Қуруқликда табиат зонасининг ҳосил бўлиши асосан нимага боғлиқ?
3. Қуйидаги ороллардан қайси бирининг майдони Ўзбекистон майдонидан кичик?
4. Шимолий магнит қутби (76 ш.к, 100 г.у) қаерга тўғри келади?
5. А. Вегенер фикрича бундан 200 млн йил аввал қандай материк ва океан бўлган?
6. Дунё океанидаги энг юқори сув кутарилиши қаерда кузатилади?
7. «География» атамасини биринчи бўлиб фанга ким киритган?
8. Европа мамлакатларининг сиёсий харитасида нечта мамлакат бор?
9. Ғалла етиштириладиган майдоннинг катталиги жиҳатидан Ўзбекистонда биринчи, иккинчи, учинчи ўринда турадиган вилоятлар қайси жавобда тўғри берилган?
10. Дунё океанининг умумий майдони қанчани ташкил этади?
11. Ўзбекистонда аҳолининг табиий усиши коэффиценти энг юқори бўлган вилоят қайси?
12. Океан ва денгиз сувларининг қалқишига нима кўпроқ таъсир қилади?
13. Баландлик минтақаларига тегишли жавобни аниқланг.
14. Ернинг «қаттиқ» ёки «тош» қобиғини аниқланг.
15. Материкларнинг парчаланиши қандай ҳаракатлар натижасида рўй беради?
16. Ўрта Осиё ва Қозоғистон табиий-географик ўлкаси ғарбдан шарққа қанчага чўзилган?
17. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги машинасозлигининг асосий марказларини кўрсатинг.
18. Олмалиқ ва Зарафшонда қандай саноат тармоқлари етакчи ўрин эгаллайди?
19. Денгиз бўғозлари орасида энг йирик бўғозни аниқланг.
20. 1:1000000 масштабли харитада Тошкентдан Урганчгача бўлган масофа 80 см. Шу масофани км га айлантиринг.
21. Буюк географик кашфиётлар бошланган аср тўғри ёзилган жавобни топинг.
22. Жанубий магнит қутби қаерга тўғри келади?
23. Зарафшон дарёси қуйи қисми қандай ном билан аталади?
24. Ўзбекистонда газ конденсатидан қандай мақсадларда фойдаланилади?
25. Европа мамлакатларида ёнувчи сланеслар асосан қайси давлатдан олинади?

 


3 thoughts on “География фанидан тест саволлари

Leave a Reply