Английский язык в нашей школе

 Ўзбекистон Республикаси президенти И.А.Каримовнинг «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги 1875-сонли қарорига биноан DSCN2190 ҳозирда барча мактабгача таълим, ўрта мактаб ва ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда, шу жумладан бизнинг «Умид» мактаб-интернатимизда ҳам хорижий тиллар чуқур ўргатилмоқда. Хорижий тиллар бўйича директор ўринбосари Суюндукова Г.С. бошчилигидаги бир қатор инглиз тили ўқитувчилари туманларда бир неча бор тренинг дарслар ўтиб келишди. Шунингдек, DSCN1838мактаб-интернат ўқитувчиларининг хориж тилларини мукаммал ўрганиб билиши мақсадида ўқув гурухлари ташкил этилиб, тренинг дарслар ўтилди. Шуни алоҳида айтиб ўтиш лозимки, шу йилнинг январь ойида 10 нафар инглиз тили ўқитувчиларимиз Республика Халқ Таълими қошидаги Мультимедиа марказида ташкил қилинган 4 кунлик семинар тренингларда қатнашиб қайтишди. Мана бир неча ойлардан бери вилоят телевидениеси ва Подготовка к сьёмкам телепрограммы - Let's Goмактаб-интернатимиз инглиз тили  ўқитувчилари билан биргаликда инглиз тилини ўргатишни тарғиб этувчи «Let’s Go» кўрсатуви тасвирга олинмоқда ва  мунтазам тарзда  эфирга узатилмоқда. Инглиз тили  ўқитувчилари Суюндукова Г., Кочурова А., Содиков Н., Мустафина Д., Хужабекова Ж., Рахмонова Н., Сафиулина И., ва Суюнов У.,лар инглиз тили машғулотларни  нафақат ўқувчи, балки ўқитувчиларга ҳам тренинг-семинар тарзда, турли хил мультимедиа дастурлари ёрдамида дарс бериб келмоқдалар.


Мамлакатда Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунини ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш доирасида чет тилларга ўқитишнинг комплекс тизими, яъни уйғун камол топган, ўқимишли, замонавий фикрловчи ёш авлодни шакллантиришга, республиканинг жаҳон ҳамжамиятига янада интеграциялашувига йўналтирилган тизим яратилди.

Мустақиллик йилларида 51,7 минг нафардан зиёд чет тиллар studientsўқитувчилари тайёрланди, умумтаълим мактабларининг 5 — 9 синфлари учун инглиз, немис ва француз тиллари бўйича мультимедиа дарсликлари, бошланғич синфларда инглиз тилини ўрганиш бўйича электрон ресурслар тайёрланди, умумтаълим мактабларида, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда 5 мингдан кўпроқ лингафон кабинетлари жиҳозланди.

Шу билан бирга, чет тилларни ўрганишни ташкил қилишнинг амалдаги тизимини таҳлил этиш шуни кўрсатмоқдаки, таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва Инглиз тилини урганиш янги технологияларидарсликлар замон талабларига, хусусан, илғор ахборот ва медиа-технологиялардан фойдаланиш борасидаги талабга тўлиқ жавоб бермаяпти. Таълим асосан анъанавий услубларда олиб борилмоқда. Таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларни узлуксиз ўрганишни ташкил қилиш, шунингдек, ўқитувчилар малакасини ошириш ҳамда замонавий ўқув-услубий материаллар билан таъминлаш янада такомиллаштирилишини тақозо этади.

Замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг илғор услубларини жорий этиш йўли билан, ўсиб келаётган ёш авлодни чет тилларга ўқитиш, шу тилларда эркин сўзлаша оладиган мутахассисларни тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда бунинг негизида, уларнинг жаҳон цивилизацияси ютуқлари ҳамда дунё ахборот ресурсларидан кенг кўламда фойдаланишлари, халқаро ҳамкорлик ва мулоқотни ривожлантиришлари учун шарт-DSC08805шароит ва имкониятлар яратиш мақсадида 2013/2014 ўқув йилидан бошлаб республиканинг барча ҳудудида чет тилларни, асосан, инглиз тилини ўрганиш умумтаълим мактабларининг биринчи синфларидан ўйин тарзидаги дарслар ва оғзаки нутқ дарслари шаклида, иккинчи синфдан бошлаб эса, алифбо, ўқиш ва грамматикани ўзлаштиришдан босқичма-босқич бошланди. Олий ўқув юртларида айрим махсус фанларни, хусусан, техник ва халқаро мутахассисликлар бўйича ўқитиш чет тилларда олиб борилди. Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари ва ўқитувчиларини чет тиллар бўйича дарсликлар ва ўқув-услубий комплекслар билан таъминлаш, уларни белгиланган муддатларга риоя этилган ҳолда қайта нашр этиш, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб жамғармасининг айланма маблағлари ҳисобидан бепул амалга оширилмоқда.

🔥1.8 K раз просмотрено

Одна идея о “Английский язык в нашей школе

55863853