Бир дақиқа бу озми ёки кўпми? Бировни кутаётганингизда жуда узоқ кўринган 60 секунд компьютерда ўйин ўйнаётганингизда киприк қоққунча ўтиб кетади. Виртуал оламда-чи? Келинг, бир дақиқада глобал тармоқда нималар рўй беришини кўриб чиқайлик!
— 639 800 Gb ахборот алмашинилади
— 20 та шахсий маьлумот ўғриланади
— 204 миллионта э-хат юборилиади
— 47 000 та илова юкланади
— 83 000 долларлик савдо амалга оширилади
— 61 141 соатлик мусиқа тингланади
— 20 миллионта сурат кўрилади
— 3 000 та фото юкланади
— Twitter -да 300 та янги аккаунт очилади
— 100 000 та янги хабар жўнатилади
— 135 та ботнет-зарарланиш кузатилади
— Wikipedia -да 6 та янги мақола чоп этилади
— 1 300 нафар янги мобил фойдаланувчи тармоққа уланади
— LinkedIn -да 100 та янги аккаунт очилади
— Facebook -да 1 277 000 та кириш ва 6 миллионта кўриш амалга оширилади
— Google -да 2 миллиондан зиёд сўров амалга оширилади
— Youtube -да 1,30 соатлик видео юкланади ва 1,3 миллионта видео кўрилади
…мана сизга бир дақиқанинг қадри. Асрга татигулик онлар, деб шуни айтишса керак-да!