Устоз ва мураббийларни муборакбод этамиз! - Ta’lim / Образование

Выберите язык:

Устоз ва мураббийларни муборакбод этамиз!

Бугун устоз ва мураббийлар байрами!

slideshow_34741-oktУшбу шодиёна билан барча устоз ва мураббийларни чин кўнгилдан муборакбод этамиз. Сизнинг машаққатли меҳнатингиз эвазига юртимизда қанчадан-қанча идрокли ва ақлли касб эгалари етишиб келмоқда. Улуғ ва машаққатли ишингизда бардавом бўлишни, кўзлаган барча эзгу мақсадларингизга етишишингизни тилаймиз!

Байрамингиз қутлуғ бўлсин!


Сизнинг таълимингиз олмаган ким бор,
Сиз-ку юракларда илк зиё ёққан.
Олимми, шоирми ва ё санъаткор,
Илк бор сизга томон устоз деб боққан.

Битта ҳарф дардида риёзат чекиб,
Оқибат кўкка ҳам чиқолган инсон.
Не ажаб сизларни бахтиёр этиб,
Ўрнидан даст туриб, бош эгса шу он.

Буюк Алишербек лутф этган мисол,
Савод ўргатдингиз қанча ранж билан.
Кўплаб бўлармикан бу қарзни алҳол,
Ўзиб бўлармикан юзта ганж билан.

Абдулла Орипов.

Добавить комментарий