На брифинге, проведенном Министерством народного образования в АИМК 6 мая этого года, были даны ответы на вопросы о порядке назначения учителей в школы не высокого уровня, работающим из других регионов.
Пенсиядаги 2-тоифали ўқитувчилар ҳам олис ҳудудга борса, имтиёз ва устамалар тўланадими?
2021 йил 9 январь кунги «Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарорига мувофиқ, таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган фақатгина олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устама ва имтиёзлар белгиланади. 2-тоифали ёки тоифасиз педагогларга устама тўлаш кўзда тутилмаган.
Бошқа ҳолатларда ўз ихтиёрига кўра мазкур мактабларда дарс бериш мумкин. Бироқ махсус имтиёзлардан фойдалана олмайди.
Бир марталик ёрдам пули, устама қачондан ва кимларга берилади?
Олий тоифага эга ва олис ҳудудларга бориб ишлаш истаги бўлган ўқитувчилар Халқ таълими вазирлигининг «Янги Ўзбекистон устозлари» лойиҳаси доирасида www.ustozfondi.uz платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, танловда иштирок этиши ҳамда таълим сифати паст мактаблардаги вакант лавозимларга ишга қабул қилиниши мумкин.
Юқоридаги платформага кириб, танлов шартлари ва таълим сифати паст, вакант лавозимлар мавжуд таълим муассасалари ҳақидаги маълумотлар билан танишиб чиқиш тавсия қилинади.
Президент қарорига кўра, олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассисларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси берилади.
2021 йилнинг 1 мартидан бошлаб таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига:
- бир маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритса, 50 фоиз;
- бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан келиб фаолият юритаётган бўлса, 100 фоиз устамалар тўланади.
Бунда таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудда камида бир йил ишлаган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагоглар жалб қилиниши белгилаб қўйилган.
Агар олий ёки биринчи тоифали ўқитувчи таълим сифати юқори бўлмаган, бироқ олис ҳудудда жойлашмаган мактабда дарс берса, унга фақатгина ҳар ойлик махсус устамалар белгиланади.
Олий тоифали ўқитувчи олис ҳудудга бориб ишласа, бир вақтнинг ўзида ҳам президент қарори, ҳам Вазирлар Маҳкамасининг 471-сонли қарорига мувофиқ белгиланган устамаларни олиши мумкинми?
Агар ўқитувчи борган мактаб ҳам таълим сифати юқори бўлмаган, ҳам олис ҳудуддаги мактаб бўлса, у ҳолда ўқитувчиларга бир вақтнинг ўзида иккита қарорда белгиланган ҳар ойлик махсус устамалар тўланиши мумкин.
Аввалдан олис ҳудудга қатнаб ишлаётган ўқитувчиларга ҳам ушбу устамалар амал қиладими?
Қарорга мувофиқ, таълим даражаси юқори бўлмаган мактабга бориб ишлаш учун бошқа ҳудудда 1 йиллик педагогик фаолият юритган бўлиши лозим.