Тож Махал ҳақида ҳайратланарли 10 факт - Ta’lim / Образование

Выберите язык:

Тож Махал ҳақида ҳайратланарли 10 факт

tac_mahal_1
#1. «Дунёнинг Етти Мўжизаси» дан бири ҳисобланган ҳамда бир неча асрлардан бери бутун жаҳон аҳлини лол қолдириб келаётган Лал Қалъадаги Тож Маҳал ёдгорлиги Шоҳ Жаҳон даврида қурилган бўлиб, бунга 28 йил Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг энг атоқли минглаб уста-меьморларининг хизматлари сингган.

#2. Тож Маҳал ёдгорлиги Шоҳ Жаҳоннинг суюкли завжаси Мумтоз Маҳал Бегим ҳотирасига бағишлаб қурилган бўлиб, айтишларича, ҳотининг ўлими шоҳга шунчалик қаттиқ таьсир қиладики, жуда оз фурсат ичида соч соқоли оппоқ қордай бўлиб қолади.

#3. Тож Маҳал 1632-1653 йиллар орасида ҳозирги Ҳиндистоннинг Агра шаҳрида бино этилган бўлиб, унинг қурилишида 22000 уста ҳамда 1000 та фил қатнашган.

#4. Тож Маҳалда барча нарса симметрик қилиб қурилган. Фақат икки қабр икки ҳил катталикда қурилган бўлиб, эркак кишининг қабри аёл кишиниг қабридан каттароқ.

#5. Бинога 28 ҳил қимматбаҳо ва турли ҳил бошқа ярим қимматбаҳо тошлар ўрнатилган эди. Инглизлар Ҳиндистонга бостириб келган даврда ушбу қимматбаҳо тошларни талон-тарож қиладилар.

#6. Тож Маҳал тонг саҳарда пушти, кундузи сутдай оқ, тунги ой ёруғида эса олтинранг бўлиб кўринади.

#7. Тож Маҳал устунлари зилзила пайтида қабрлар устига қуламайдиган қилиб қурилган.

#8. Ушбу бинода барча мақсадларга мўлжалланган қурилмалар бўлиб, унинг ичидаги ҳаммом алоҳида ўринни эгаллайди. Ғаройиб томони шундаки, ҳаммом битта шам билан иситилган. Олимлар бу сирни очиш учун кўп йиллар мобайнида таҳлил ўтказиб, ҳаммом қозонхонасининг тепа қисми, атрофи, деворлари симметрик равишда бўлган ёруғликни ўзига қабул қилиб, уни иссиқлик энергиясига айлантириб берадиган кучли қувватга эга бўлган ойнаванд линза мосламаларидан ташкил топганлигини, линзаларнинг жойлаштирилишидаги мутаносиблик ҳатто бир миллиметрга ҳам фарқ қилмаслигини аниқлаганлар. Ёруғрлик тўққиз карра бўйича синиб тушиб, геометрик прогрессия шаклида тўққиз марта тўққиз карра тўққизга кўпайтириш қувватига эга бўлган, битта шамнинг ёруғлиги натижасида 80-1000 Целсий иссиқлик даражасини берган. Инглизлар Ҳиндистонни истило қилган даврларда бу сирни очиш мақсадида ушбу ойналарни ва ғиштларни алоҳида-алоҳида ажратиб олганлар, натижада қайта жойига қўйилганда иситиш қуввати йўқолган ва ўз холига қайтмаган.

#9. Шоҳ Жаҳон дарёнинг бошқ тарафида қора мармардан яна бир Тож Маҳал қуришни режалаштирган эди. Лекин, ўғли билан бошланган уруш натижасида қурилиш ишлари бошланмай қолиб кетади.

#10. Тож Маҳал бугунги куннинг қийматида ҳисоблаганда 100 миллион ақш долларига тушган.

Добавить комментарий