Ҳаётда баъзан инсон хотираси панд бериб қўяди. Ҳимоя учун терилган рақам ёки белгилар эсимиздан чиқиб қолиб, телефонимиз энг керакли вазиятларда қўлфланиб қолса нима қиламиз? Паролни олиб ташлаш йўли борми?
Ушбу мақола паролни учириш ҳақида…
Биринчи усул (Энг оддийси).
Блокировка бўлган телефонга кўнғироқ қилинг. Чақирувга жавоб беринг ва «Home» тугмасини босинг. Шунда чақирув ойнаси ёпилиб «Home« экранга қайтиши керак. Шундан сўнг “настройка”га кириб график кодни ўчириб ташланг.
Иккинчи усул
Агар смартфонингиз блокировка ҳолатига тушган бўлса, Google аккаунтингиз орқали уни муаммосиз тиклаш мумкин. Сизнинг аккаунтингизга Gmail почта боғланган бўлади. Gmail почтанинг логин ҳамда пароли тиклаш учун кифоя қилади. Кодни 5 марта нотўғри киритилганидан сўнг экранга «кейинроқ уриниб кўринг” деган ёзув чиқади. Экраннинг пастки қисмида эса «График кодни эсдан чиқардингизми?” деган тугмани босиш имконияти пайдо бўлади. Шу тугмани босамиз. Қурилмада фойдаланилаётган Google почтанинг логин ҳамда паролини киритамиз. «Кириш” тугмасини босамиз. Энди сизда янги график код қўйиш имконияти пайдо бўлди. Янги код қўйинг ва бу сафар қўйилган кодни эслаб қолинг. Пастки ўнг бурчакдаги “Тасдиқлаш” тугмасини босиб ишни давом эттиринг
Учинчи усул (барча маълумот ўчиб кетади).
Энг ишонарли усул ва 100 % ишлайди. Бунинг учун сиз созламаларни тўлиқ бекор (полный сброс настроек) қилишингиз керак. Бу «Hard Reset« деб номланади. Аввал телефон ёки планшетни ўчирамиз. Сўнг «Ёқиш« + «+« овоз баландлатиш + «Home» клавишларини бир вақтда босган ҳолатда ёқамиз. Кутиб турамиз. Планшет ёки телефон тиклаш режими «Recovery Mode» да ёнади. Меню ичидан Wipe data/factory reset бўлимини танлаймиз. Сўнг Yes-Delete all user деб тасдиқлаймиз. Жараён якунланишини кутиб турамиз ҳамда қурилмани ўчириб ёқамиз.
Тўртинчи усул (Маълумотларни сақлаб қолган ҳолда, аммо малакали фойдаланувчилар учун).
Бунинг учун сизга компьютер ҳамда унга ўрнатилган Android SDK дастурий таъминоти, ADB дастури, телефон ёки планшетни компьютерга улаш учун USB кабель керак бўлади. Қурилмани компьютерга уланг, компьютердан «командная строка«га киринг.
(Windows XP бўлса Пуск -> cmd ёки Пуск -> Найти программы и файлы -> cmd). Сўнг қўйидагиларни кетма-кет киритинг:
adb shell
cd/data/data/com.android.providers.settings/databases
sqlite3 settings.db
update system set value=0 where name=’lock_pattern_autolock’;
update system set value=0 where name=’lockscreen.lockedoutpermanently’;
.quit
Телефон ёки планшетни ўчириб ёқинг.
Учириб ёққанингиздан сўнг экранда яна график код пайдо бўлади. Ташвишланманг – энди блокировкани ихтиёрий код билан очишингиз мумкин.
Олтинчи усул
Шу махфий кодларни ёзган ҳолда амалга оширилади:
*#7780# (yoki *#*#7780#*#*) —Factory Reset, Hard Reset
Диққат! Барча усуллар синалган, аммо ҳаммада ҳам 100% ишлавермайди.
juda zo’r usullar ekan 🙂
Shaxzod aka 6 chi usuldi qanaqib teradii iltimos yordam bering