Ўқитувчилар учун аттестация тестлари - Ta’lim / Образование

Ўқитувчилар учун аттестация тестлари

Аттеста́ция (фр. attestation лотинча attestātioгувоҳнома, тасдиқлаш) — ходимнинг малакасини, ўқувчиларнинг билим даражасини бел-гилаш; маҳсулот, иш ўринлари сифатини аниқлаш. Ўзбекистонда ўқитувчиларни аттестациядан ўтказиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.2019 санасида тасдиқланган 392-сонли, «Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом» билан тартибга солинади.


attetstatsiya-2017

Ушбу саҳифа орқали ўқитувчилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 187-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги «Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низом»ни тасдиқлаш ҳақида 140-сонли қарори мазмун-моҳиятини ўрганиш юзасидан тестларга жавоб бериш орқали ўз билимларини синашлари мумкин.


1. Кам комплектли умумтаълим муассасаларидарда) бошланғич синф ўқувчилари сони неча нафаргача бўлган иккита бошланғич синф (I ва III, II ва IV синфлар) битта синфга бирлаштирилиши мумкин?
2. Умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режасида давлат ихтиёрига неча соат ажратилган?
3. Умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режасига неча турдаги фанлар бириктирилган?
4. Кам комплектли умумтаълим муассасаларидарда) бошланғич синф ўқувчилари сони неча нафаргача бўлган учта бошланғич синф битта синфга бирлаштирилиши мумкин?
5. Дидактик жараён нечта компонентдан иборат?
6. Умумий ўрта таълимнинг (УЎТ) таянч ўқув режаси қандай ҳужжат ҳисобланади?
7. Қайси мудатга қадар 6,5 ёшга тўлмаган, 1-синфда ўқиш истагини билдирган болаларнинг ота-оналари билан умумтаълим муассасасининг педагог ходимлари ва психологи томонидан болани мактабда ўқишга жисмонан ва руҳан тайёрлаш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилади?
8. Компетенциялар қандай турларга бўлинади?
9. Янги давлат таълим стандартига кўра «Меҳнат таълими» фани қандай ном билан ўзгартирилди?
10. Баҳолаш тизими — бу ...
11. Қандай ўқувчиларга экстернат тартибида якуний давлат аттестациясини топшириш ҳуқуқи берилади?
12. Билим нима?
13. Ота-оналарнинг истакларига кўра, умумтаълим муассасаларида қандай хизмат асосида 5-6 ёшли болаларни умумий ўрта таълимга тайёрлов гуруҳлари ҳам ташкил этилиши мумкин?
14. Давлат таълим стандарти талабларига риоя қилиш устидан назорат қайси ташкилот томонидан амалга оширилади?
15. Интерфаол методлар мақсадига нималар кирмайди?
16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сонли қарори қачон қабул қилинган?
17. Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик кенгашларига дарс жадвалини тузишда таянч ўқув режадаги умумий соатлар ҳажмидан ошмаган ҳолда, маълум бир фанларни чуқурлаштириб ўқитиш мақсадида неча фоизгача ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади?
18. Умумтаълим муассасаларининг филиалларида ўқувчилар сони қанча бўлади?
19. A2+ стандарт даражаси қандай номланди?
20. Давлат таълим стандартига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш қайси ташкилот томонидан амалга оширилади?
21. Педагогик технология — бу ...
22. Кўникма нима?
23. Ўзбекистон Конституцияси фанини ўқитишнинг мақсади ...
24. Янги тасдиқланган умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартлари қачон амалиётга жорий этилади?
25. A2 стандарт даражаси қандай номланди?
26. Умумий ўрта таълим муассасаларининг дарс жадвалини ишлаб чиқиш учун қандай хужжат асос ҳисобланади?
27. Умумий ўрта таълимнинг ўқув дастури қандай хужжат ҳисобланади?
28. «Технология» сўзининг изоҳий луғатдаги маъноси қайси бандда тўғри кўрсатилган?
29. Давлат таълим стандарти талабларининг бажарилмаганлиги учун жавобгарлик қонун ҳужжатларига мувофиқ кимга юкланади?
30. Мотивация нима?
31. Давлат таълим стандарти қандай таркибий қисмлардан иборат?
32. Замонавий педагогик технологиянинг методикадан фарқи нимада?
33. Умумий ўрта таълимнинг малака талаблари қандай таркибий қисмлардан иборат?
34. Ўқув фанини ўзлаштирилишида компетенциялар неча турга бўлинади?
35. A1 стандарт даражаси қандай номланди?
36. Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий таркибий қисмлари ушбу жавобларнинг қай бирида тўлиқ кўрсатилган?
37. A1+ стандарт даражаси қандай номланди?
38. Мактаб компонентлари қандай белгиланади?
39. Ўқитувчининг коммуникатив қобилияти қайси вариантда тўғри кўрсатилган?
40. 1-синф ўқувчилари учун қўшимча бир ҳафталик таътил қачон берилади?
41. «Устоз шогирдларига катта зулм ҳам, ҳаддан ташқари кўнгилчанлик ҳам қилмаслиги лозим» деган фикр қайси алломага тегишли?
42. Интерфаол жараён — бу ...
43. Давлат таълим стандарти нечта принципларга асосланган ҳолда яратилган?
44. Компетенция нима?
45. Ким мазкур муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади?
46. Педагогик тизимга нималар киради?
47. Нечанчи синф учун ўқув йилининг давомийлиги 33 ҳафта деб белгиланади?
48. Малака нима?
49. Ички назорат ким томонидан амалга оширилади?
50. Умумтаълим фанларини ўрганишнинг таянч даражаси ...

10 thoughts on “Ўқитувчилар учун аттестация тестлари

  1. Наталия

    Тесты дают возможность подготовки к аттестации, и это здорово, хотелось бы ещё знать, на какие вопросы были даны неправильные ответы. Компьютер их не выдаёт. Самое главное, чтоб вопросы аттестации соответствовали этим вопросам. Потому что в прошлые лета были вопросы, не относящиеся к нашей программе. Были вопросы по высшей математике.

Leave a Reply