Малака тоифасини олиш учун иш тажрибасини оммалаштириш талаб қилинадими? Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси ушбу саволга батафсил жавоб берди.
Савол: Ассалому алайкум! Мен 2020 йилда Жиззах Давлат педагогика институтини тамомлаб, шу йилдан бошлаб Фориш туманидаги мактабларнинг бирида бошланғич синфларда дарс бериб келаяпман. 2022 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган аттестацияларда ўз ҳохишимга кўра навбатдан ташқари иштирок этмоқчи эдим. Лекин, илмий бўлим мудирининг гапларига қараганда, “иш тажрибам оммалаштирилмаганлиги” сабабли иштирок эта олмас эканман! Шу тўғрими?
Жавоб: Низомга 5-илова билан тасдиқланган баҳолаш мезонларининг 2-бобида “Умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларининг педагогик маҳоратини баҳолаш қуйидаги мезонлар асосида Баҳоланиши белгилаб қўйилган:
- очиқ дарс ўтганлиги;
- ўқувчиларнинг ўқув фанидан рейтинг кўрсаткичлари;
- таълим бериш воситалари, шакллари ва ахборот-коммуникация технологияларидан дарс жараёнида фойдаланганлиги;
- педагог кадрларнинг ўқув семинарлари ёки методик бирлашмаларда методик ишланмалар билан иштирок этганлиги;
- педагог кадрларнинг профессионал танловларда иштирок этганлиги.
❗️Юқоридагилардан кўриниб турибдики, Малака тоифасини олиш учун ўқитувчининг иш тажрибаси оммалаштирилган бўлиши шарт эмас!
Янги тартибга кўра, кўрсаткичлардан бир-нечтасидан баҳоланмаса ҳам, ёки “ноль” балл билан баҳоланса ҳам ўқитувчилар малака синовлари натижаларига кўра исталган тоифага эга бўлишлари мумкин! (0+80=80 балл олий тоифа, 2+78=80 балл олий тоифа, 4+76=80 олий тоифа ва ҳоказо.
Педагог кадрларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолаш мезонлари