Президент мактабларига кириш учун қандай хужжатлар талаб этилади? Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигининг берган хабарига кўра, талабгор бир неча хужжатларни тақдим этиши зарур.
Булар:
- Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (kinder pasport) нусхаси;
- Белгиланган шаклдаги маълумотнома (талабгор таълим олаётган мактаб директори томонидан тасдиқланган нусхаси);
- 3×4 ўлчамдаги расм (охирги 2 ой давомида туширилган);
- Баҳолар табелининг нусхаси (мактаб директори томонидан тасдиқланган ўқув йили натижасига кўра);
- Талабгор ҳамда унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар фуқаролик паспорти маълумотлари (телефон рақами, электрон почта манзили).
Президент мактабига хужжат топшириш жараёнида хужжатлар қуйидаги ҳолларда рад этилади:
- Белгиланган муддатлардан кейин саралаш танловида иштирок этиш хоҳишини билдирган тақдирда;
- Талабгор ўқув йили натижасига кўра мазкур тартибда кўрсатилган фанларни аъло баҳоларга тугатмаган бўлса;
- Талабгор таълим олаётган мактабнинг будудий мансублиги Президент мактабининг ҳудудий мансублигига мос келмаган ҳолда;
- Ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда
- Тақдини этилган хужжатларнинг ёзуви, имлодаги ёзувлар сифатсиз ҳолда нусхаланган бўлса;
- Чет эл фуқароси бўлса;
- Умумтаълим муассасаларининг тегишли синфларида ўқишни тўлиқ тамомлаган ва Президент мактабида худди шундай синфида такроран ўқиш истагида бўлса хужжатлар рад этилади.